Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФА Криштиану Роналду таҳсил олган академия билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимизда футболни ривожлантириш учун хорижий мамлакатлар футбол федерациялари, клублар ва академиялар билан яқин ҳамкорликни ўрнатиб иш олиб боришга асосий эътиборни қаратмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари Санъат Шарипов ва Шарофиддин Ҳожиниёзов Португалиянинг "Спортинг" клубига ташриф буюриб, бу клуб билан ҳамкорлик масалалари бўйича келишиб олишди. Жумладан, "Спортинг" клуби академияси директори Пауло Гомес ва клубнинг Спорт лойиҳаларини амалга ошириш бўйича масъули Диего Гома билан учрашув чоғида ЎФА мутасаддилари болалар футболини ривожлантириш ва мураббийлар малакасини ошириш мавзусида суҳбатлашишди. Шунингдек, ёзда мамлакатимизда "Спортинг" клуби футбол оромгоҳи ташкил этиши бўйича ҳам маслаҳатлашиб олинди.

"Спортинг" клуби академияси дунёга машҳур академия бўлиб, ўз вақтида бу ерда Луиш Фигу, Криштиану Роналду каби жаҳон юлдузлари, "Олтин тўп" соҳиблари таҳсил олишган. 2016 йил Европа чемпионлигига эришган Португалия терма жамоаси таркибидаги 23 нафар футболчининг 10 нафари "Спортинг" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

"Биз футболчилардан ўзининг ёшига мос стандартлар асосида меҳнат қилишни, машғулотлар олиб боришни талаб қиламиз. Биз 14-15 ёшли футболчидан ақлбовар қилмас ўйин кўрсатишни сўрамаймиз. Бу ёшда у ўз салоҳиятини тўлиқ намойиш қила олмайди. Аммо бизнинг талаблар асосида меҳнат қилса, 20 ёшга бориб биз "тайёр маҳсулот" - топ-клублар эътиборини қозона оладиган футболчига эга бўламиз. Академиямиз тарбияланувчиси Криштиану Роналду бунга ёрқин мисол",- дейди клуб директори Пауло Гомес.

Диего Гома эса 7 йил давомида Қатарнинг машҳур "Aspire" академиясида фаолият олиб бориб, футболчиларни тайёрлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш бўйича катта ҳажмдаги меҳнатни амалга оширди. Қатар миллий терма жамоасининг яқинда БААда ўтган Осиё Кубогидаги муваффақиятида мазкур инсоннинг ҳам ҳиссаси катта деб айтиш мумкин.     

Музокаралар давомида Диего Гома ёзда мамлакатимизга ташриф буюриб, "Спортинг" клуби томонидан ташкил қилинадиган футбол оромгоҳида иштирок этиши бўйича келишиб олинди.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 14:14, 21.02.2019. Ўқилди: 2496 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик