Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

      • 21.10.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • 0:2
      • Брентфорд
      • 21.10.2025 00:00
      • Алавес
      • 0:0
      • Валенсия
  • Элит ОЧЛ
      • 21.10.2025 12:45
      • Мельбурн Сити
      • 2:1
      • Бурирам Юнайтед
      • 21.10.2025 15:00
      • Ченгду Ронгченг
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 21.10.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 1:0
      • Санфречче Хиросима
      • 21.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 0:2
      • Матида Зелвия
      • 21.10.2025 21:00
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 4:1
      • Насаф
      • 21.10.2025 23:15
      • Ал-Ҳилол
      • 3:1
      • Ас-Садд
      • 21.10.2025 21:45
      • Барселона
      • 6:1
      • Олимпиакос
      • 21.10.2025 21:45
      • Қайрат
      • 0:0
      • Пафос
      • 21.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 4:0
      • Атлетико
      • 21.10.2025 23:59
      • Байер
      • 2:7
      • ПСЖ
      • 21.10.2025 23:59
      • Копенгаген
      • 2:4
      • Боруссия Д
      • 21.10.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • 3:0
      • Бенфика
      • 21.10.2025 23:59
      • ПСВ
      • 6:2
      • Наполи
      • 21.10.2025 23:59
      • Юнион
      • 0:4
      • Интер
      • 21.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 0:2
      • Манчестер Сити
      • 22.10.2025 21:45
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Қорабоғ
      • 22.10.2025 21:45
      • Галатасарой
      • -:-
      • Буде-Глимт
      • 22.10.2025 23:59
      • Монако
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 22.10.2025 23:59
      • Аталанта
      • -:-
      • Славия
      • 22.10.2025 23:59
      • Бавария
      • -:-
      • Брюгге
      • 22.10.2025 23:59
      • Челси
      • -:-
      • Аякс
      • 22.10.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 22.10.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Ювентус
      • 22.10.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Марсель

«Эл-класико»да «Барселона»ни ким бошқариши маълум бўлди [2993]

Роналду ва Жокович биргаликда суратга тушишди ва футболкаларини алмашишди (фото) [2366]

Испанияда «Барселона»нинг қарзлари қанча экани ошкор этилди [2166]

Zo'r TV телеканали 22-октябрь куни «Реал Мадрид» - «Ювентус» ўйинини жонли трансляция қилади [1817]

Sport ва Futbol телеканалларида 22-октябрь куни 4 та футбол ва 3 та футзал ўйинлари трансляцияси бор [1688]

ЕЧЛ. «Барселона» «Олимпиакос»ни янчиб ташлади: Фермин хет-трик, Рэшфорд дублга эришди [1633]

«Челси» — Лига 1 юлдузини қўлга киритиш асосий даъвогар [1478]

«Барселона» АҚШдаги «Вильярреал» билан ўйин бекор қилингани муносабати билан расмий баёнот берди [1410]

Чемпионлар лигаси. «Арсенал» - «Атлетико» - 4:0 (видеошарҳ) [1377]

«Реал» КОНКАКАФга расмий мурожаат йўллаб, Ла лига баҳсини ўтказишга рухсат бермасликни сўради [1340]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 19
2 Манчестер Сити 8 16
3 Ливерпуль 8 15
4 Борнмут 8 15
5 Челси 8 14
6 Тоттенхэм 8 14
7 Сандерленд 8 14
8 Кристал Пэлас 8 13
9 Ман. Юнайтед 8 13
10 Брайтон 8 12
11 Астон Вилла 8 12
12 Эвертон 8 11
13 Брентфорд 8 10
14 Ньюкасл 8 9
15 Фулхэм 8 8
16 Лидс 8 8
17 Бёрнли 8 7
18 Ноттингем Форест 8 5
19 Вест Хэм 8 4
20 Вулверхэмптон 8 2

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Ноттингем Форест 0-3 Челси
8-тур Брайтон 2-1 Ньюкасл
8-тур Бёрнли 2-0 Лидс
8-тур Кристал Пэлас 3-3 Борнмут
8-тур Манчестер Сити 2-0 Эвертон
8-тур Сандерленд 2-0 Вулверхэмптон
8-тур Фулхэм 0-1 Арсенал
8-тур Тоттенхэм 1-2 Астон Вилла
8-тур Ливерпуль 1-2 Ман. Юнайтед
8-тур Вест Хэм 0-2 Брентфорд

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

25/10 00:00 Лидс - Вест Хэм
25/10 19:00 Челси - Сандерленд
25/10 19:00 Ньюкасл - Фулхэм
25/10 21:30 Ман. Юнайтед - Брайтон
26/10 00:00 Брентфорд - Ливерпуль
26/10 19:00 Вулверхэмптон - Бёрнли
26/10 19:00 Астон Вилла - Манчестер Сити
26/10 19:00 Борнмут - Ноттингем Форест
26/10 19:00 Арсенал - Кристал Пэлас
26/10 21:30 Эвертон - Тоттенхэм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7096 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сардор Азмундан қойилмақом дебют ва...

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Осиёлик Сардор Азмун Россия футболида яна диққат марказига тушди. «Инстаграм» тармоғида янги жамоаси - «Зенит» саҳифасиникидан нақ 6 баравар кўп обуначига эга ҳужумчи питерликлар сафидаги иккинчи расмий ўйинида 2та гол уришдан ташқари, самарали узатмага муаллифлик қилди. Хуллас, Эрон даражасидаги суперюлдуз «Зенит»нинг Европа Лигаси 1|8 финалига чиқишида бош ролни бажарди. Аслида Азмунни турли рақамлар ва хабарлар воситасида таърифлаш мумкин: голлар (жорий мавсум Россия Премьер-лигасида атиги 4та, «Рубин» сафида), трансфер суммаси (12 млн. евро), ёши (24), топ-клублар билан алоқаси ҳақидаги гап-сўзлар (жуда кўп). Лекин ҳаммасидан ҳам «Инстаграм» тармоғига боғлиқ факт кишини ажаблантиради - «Зенит» 497 минг обуначи билан Россия клублари орасида етакчилик қилаётган бўлса, биргина Сардор 2,9 млн. кишини ўзига қаратмоқда. Бундай катта фарқнинг асоси шуки, Эронда футболни жуда яхши кўришади ва ёш Азмун форслар учун - бош юлдуз.

 

ЭРОНЛИКЛАР УЧУН ЧИНАКАМ ФУТБОЛ УМИДИ

Сардор классик «олтин» болалар тоифасидан. Ҳар ҳолда, Эрон футболи уни ёшлигидан бутун бир авлоднинг бўлажак етакчиси сифатида алоҳида тайёрлаб келди. Чунки Азмун ғоят иқтидорли, жонкуяр ва доимо ажралиб туради. Ҳаттоки, ЖЧ-2018 арафасида расмий костюмда тушган жамоавий суратда ҳам Азмун Эрон миллий термасининг бошқа вакилларидан яққол ажралиб турганини осонгина пайқаш мумкин. Хусусан, ташқи кўриниши ҳам ўзгача. Умуман, Азмун эрта кунда ёш юлдуз мақомини олди. Мисол учун, 2015 йилиёқ миллий жамоа маъмурлари унга алоҳида ёндаша бошладилар. ESPN каби обрўли хориж медиасида эса ёш Сардор ҳақида бирин-кетин мақолалар берилди. Журналистлар шу-шу уни афсонавий Али Даи (Эрон термаси тарихидаги бош тўпурар, 100тадан ортиқ гол) билан таққослашади. Азмундан шов-шувли интервью олишга эришган кам сонли журналистлардан бири Мария Команднаянинг таърифига эътибор қаратинг: «Сардорнинг Эрондаги обрўси шунчаки, космик даражада баланд. Дейлик, у «Инстаграм»даги саҳифасига мен билан танишуви тарихини жойлаштирганида, қисқа вақт ичида чамаси 6 минг эронлик шахсий саҳифамга ёзилди, улар форс ёзувида юзлаб изоҳлар қўйишди. Ўша интервьюдан кейин тез-тез гаплашиб турибмиз, баъзан SMS-хабар алмашамиз. Айтганча, Сардор менга ўз отлари суратини юборди. Биласизми, у  отларни жуда-жуда яхши кўради. Бу ҳақда интервьюда ҳам гапирганди. Қолаверса, Азмуннинг барча отлари энг элит тоифага мансуб. Агар футболчи Эронга борса, минглаб фанатлар тўғри унинг ипподроми (отхона)га йўл олишади. Чунки Сардорни ўша ерда учратишларини яхши билишади. Россия мундиалидан сўнг бизда Артём Дзюбанинг қадри мислсиз даражада ошгани айни ҳақиқат. Лекин буни Азмунни ўраб олган муҳаббатга тенглаштиришнинг асло иложи йўқ. Оддий айтганда, Сардор Эрон учун - футбол даҳоси».

ОТЛАР, ТУРКМАНИСТОН

Азмун йилқихонасида ўнлаб олий зотли от бор. Улардан айримлари турли пойгаларда қатнашади, мусобақаларда совриндор бўлганлари ҳам кўп. Сардор бир неча йил олдин қадрдон провинциясига борса, вақтни асосан отхонада ўтказишини яширмаганди. Дарвоқе, ҳужумчи «Ростов»да ўйнаганида, 69-рақамни танлаб, жонажон ўлкасига ўзига хос тарзда салом йўллаганди. Кейинроқ маълум бўлдики, Голестан автомобиль коди айнан 69 экан. Голестан - Эроннинг Туркманис­тон билан чегарадош региони. Айтиш жоиз, Азмуннинг томирида туркманлар қони бор. У туркман тилини ҳам яхши билади. Шу нарса футболчига туркманистонлик Қурбон Бердиев билан ҳамкорликда роса қўл келган. Эслатиб ўтамиз, эронлик ёш ўсмирни «Рубин»га айнан Қурбон Бекиевич таклиф этганди. Айтишларича, мураббий ўйинлар давомида Азмунга кўрсатма беришда ҳаттоки, туркман тилидан фойдаланарди, албатта, рақибларни чалғитиш мақсадида. Тўғри, Сардор ва Туркманистон ўртасида айтарли қалин алоқа йўқ. У аждодлари диёрига илк марта 8 ёшида борган. Кейинчалик, 2015 йили миллий жамоалар ўйини баҳонасида Ашхободда бўлди ва қатъиян таъкидлади: «Фақат Эронга содиқман, мутлақо».

ОТА-ОНАСИГА НИСБАТАН ҲАҚОРАТ

Сардорнинг ота-онаси доимо у билан бирга. Улар дейлик, ўғиллари ортидан Россияга ҳам келишди ва Қозонда яшашди. Футболчи 2016 йили «Р-Спорт»га берган интервьюсида бунга алоҳида изоҳ берганди: «Ота-онамнинг ортиқ ишлашларини сира истамайман. Отам вақтида жонажон шаҳримизнинг «Гондбад» номли волейбол жамоасида мураббийлик қилган. Бироқ бир сафар унга нисбатан ўта ҳурматсизлик қилишган. Бундай ҳолат атиги бир бора кузатилган бўлсада, отамдан ишни батамом ташлашини сўрадим. Аслида ҳамма отамни яхши кўрарди, бироқ жамоа ўйинлардан бирида енгилгач, кўпчилик ноўрин муносабатда бўлди. Эндиликда бор пулимни отам ва онамга бер­япман».  

Азмунлар оиласи ва форс халқи ўртасидаги муносабатга боғлиқ энг йирик жанжал ўтган йили кузатилди. Хуллас, Эрон термаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан чиқолмагач, Азмун «Инстаграм»да алоҳида изоҳ қолдириб, миллий жамоадан кетишини эълон қилди. Ҳужумчи бундай кескин қарорини онасининг хасталигию, аламзада форслар томонидан билдирилган саноқсиз салбий фикрлар туфайли унинг ҳолати янада оғирлашаётгани билан боғлаганди. Хайриятки, Сардор кейинчалик кетиш аҳдидан қайтди.

РАҲБАРЛАРГА ҚАРАТИЛГАН ТАНҚИД

Хуллас, Азмун октябрь ойида яна Эрон миллий жамоаси либосини кийди. Уни қайтишга шахсан Бердиев кўндирди. Кўпчилик билади, Сардор бу мураббийга катта ҳурмат билан қарайди, уни худди отасидек кўради. Лекин Азмун жамоага қайтдию, эътироз билдиришни тўхтатгани йўқ. Аниқроғи, у жамоа менежерлари, ҳаттоки, сиёсатчиларга ҳам ёпишди. Айниқса, эронликлар январда Осиё кубоги ярим финалида мағлубиятга учрашганидан кейин сардорча «дийдиё»лар кучайди. Ҳужумчи хусусан, Tehran Times нашри мухбирлари билан суҳбатда ҳеч кимни аягани йўқ: «Эрон футбол федерацияси раҳбариятининг барча гаплари - соф ёлғон. Мутасаддилар жамоа учун ҳеч нарса қилишмади. Дейлик, Эрон термасининг машғулотлар базасида шуғулланиши учун Қатар томони пул тўлади. Қаранг, биз эконом-класс тоифасидаги самолётдан фойдаландик. Бу эса 90 дақиқа давомида фаол ўйнайдиган футболчилар саломатлигига салбий таъсир этиши ҳеч гап эмас. Раҳбарлар шунингдек, Уммон ва Хитой терма жамоаларига қарши ўйинлардаги ғалабалар учун мукофот пули беришганини айтишди, аслида эса бир чақа ҳам олмадик. Йўқ, бизга мукофот пули керак эмас, фақат раҳбарлар халқни алдамасликларини хоҳлаймиз. Энди айтингчи, шундай шароитда бош совринни қўлга киритишимиз мумкинмиди? Боз устига, бошидан кўпчилик Эрон термаси Осиё чемпиони бўлиши шартлигини айтиб, жамоага ортиқча босим юклади».

ЭЪТИҚОД МАСАЛАСИ

Азмун - мусулмон. У Ислом динининг асосий қоидаларига амал қилади, суралар ўқийди ва қачондир доимий равишда Қуръон ўрганишни режалаштирган. Сардор шунингдек, жуда кам интервью беради, турли кўнгилочар кечалардан узоқ юради, шахсий ҳаётини достон қилмайди. Хуллас, ҳеч қачон тушунарсиз хатти-ҳаракатларга йўл қўймайд. Буларнинг барчаси замонавий Эрон ҳаётига мувофиқдир. Чунончи, бу мамлакатда ҳукумат қонунлари ва Ислом меъёрлари бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Шундай бўлсада, Азмунга боғлиқ 1-2та истисно ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, татуировка. Эрон баданга сурат чиздирилишига расман қарши, бироқ Азмунда 2та «тату» бор. Улардаги ёзувлар ҳам ўзига хос: «Қандай бўлсам, шундайлигимча сев» ва «Қаердан эканлигингни ҳеч қачон унутма». Яна бир қизиқарли ҳолат - қўшиқчи Arash билан дўстлиги. Футболчи ва хонанда бир неча марта бирга ўтиришган ва суратларни ижтимоий тармоқларга қўйишган. Бироқ бир томондан эронлик ҳисобланган Arash мамлакат ҳудудида концерт беролмайди. Умуман, у Дубайда яшайди, «Евровидение» танловида эса Озарбайжон номидан қатнашади.

ҚУРЪА МАРОСИМИГА ТАЪСИР

Журналист Мария Командная ва эронлик футболчи ўртасидаги муносабатлардан яна бир парча. ЖЧ-2018 финал босқичига қуръа ташлаш маросимида «малика» ролини бажарган Мариянинг айтишича, Азмун ўз мамлакати маданиятини ғоят қадрлайди: «Жаҳон чемпионати қуръа маросимида бошловчилик қилишим маълум бўлгач, эронликлар менга «ҳужум» қилишди — 4 йил олдин Фернанда Лима ҳам шундай ҳолатга тушганди. Боз устига, форс­лар фақат ўзимга эмас, Сардорга ҳам ёзишди. Мазмуни оддий - «Мария билан яхши танишсан, илтимос, унга айт, оддийроқ кийинсинки, қуръа ташлаш жараёнини тўғридан-тўғри эфирда кўра олайлик». Гап шундаки, акс ҳолда, Эронда трансляцияни узиб қўйишарди. Хуллас, қуръа маросими арафасида Сардор билан ёзишганимда, у менга ўз халқи илтимосини етказди: «Эронликлар сендан оддийроқ кийинишни сўрашяпти». Шунда муаммо йўқлиги, ҳамма хурсанд бўлишини билдирдим. Якунда Азмун форс маданиятига ҳурмат билан ёндашишим ва умумий ҳолатдан хабардор эканлигим ҳақида ёзди. Эътиборлиси, бундан футболчига ҳам, менга ҳам миннатдорчилик хатлари келди».

Манба: InterFutbol
Киритилди: 22:01, 28.02.2019. Ўқилди: 5897 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 9
2 Борнмут Энтойн Семеньо 6
3 Бёрнли Джейдон Энтони 4
4 Брентфорд Игор Тиаго 4
5 Сандерленд Вильзон Изидор 3
6 Вест Хэм Жеррод Боуэн 3
7 Челси Мойсес Кайседо 3
8 Ливерпуль Юго Экитике 3
9 Тоттенхэм Ришарлисон 3
10 Кристал Пэлас Исмаила Сарр 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.