Бугун 15 май, 2026 йил, жума.

      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Манчестер Юнайтед”да ўйнамайман, тамом!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу клуб ўзининг оҳанграбоси билан дунёнинг манаман деган юлдузларини ўз сафига тортиб туриши ҳеч кимга сир эмас. Шунга қарамай шундай футболчилар борки ўз вақтида Алекс Фергуссонга ҳам йўқ дея олишган. “Қизил иблислар” ўз футболчиларини қандай ардоқлаши ва катта маош беришига қарамасдан, бу клубда ўйнашдан бош тортганлар ҳам йўқ эмас.

Патрик Клюверт

Патрик аввалига “Аякс” таркибида ажойиб 3 мавсумни ўтказади ва “Милан” сафига бориб қўшилади. Афсуски, ҳужумчи Италияда ўз ўйинини йўқотиб қўяди. Шунга қарамасдан 1998-йилда бўлиб ўтган Мундиалдаги ўйинлари орқали Клюверт ўз формасини тиклаб олади ва “Манчестер Юнайтед”нинг этиборини тортади. Иш шуқадар чўқирлашадики, Босс уни харид қилишларини раҳбариятдан талаб қилади. Аввалига Клюверт рози бўлади. Шартнома имзолашга оз қолган бир вақтда эса, биринчи устози: Луи Ван Гал дан таклиф тушади. Ҳужумчи ўйлаб ўтирмай Католонияга учиб кетади ва ўша куниёқ шартномага имзо чекади.

Клювертнинг  амалга ошмаган трансфер ҳақида айтган иқтибосларидан бирини келтирамиз.

“Қизил иблис”га айланишимга оз қолган эди. Мен билан шахсан Фергуссонинг қизиқиб қолганини хақида келажакда набираларимга айтиб бераман!

Томас Мюллер

2014-йилги ЖЧ дан сўнг “Манчестер Юнайтед” постига келган Луи Ван Гал Мюллерни “Қизил иблислар” сафига қўшиб олиш ишларини бошлаб юборади. Деярли 1 ой давом этган музокараларда "Манчестер" ва "Бавария" ўзаро келишиб ҳам олишган эди. Трансфер ўша пайтлар  рекорд сумма - 85 миллион еврога баҳоланганди. Кейинчалик "Манчестер" трансфер суммасини 100 миллионгача кўтарганига қарамасдан, Мюллер ўз клубида қолишни истади.

Кейинчалик, қаҳрамонимиз ўз интервьюларидан бирида ўз кучини АПЛ да синаб кўрмаганидан гоҳида афсусланишини яшириб ўтирмаган. “Мен дунёдаги энг катта маош олувчи футболчилардан бирига айланишим ҳеч гап эмас эди. Афсусланишдан энди фойда йўқ, олдинга қарам ҳаракат қилишда давом этаман…”

Карим Бензема

Бу футболчи билан “Манчестер Юнайтед” 3 бор шартнома тузишга уринган ва ҳар сафар ниятига йета олмаган десак, адашмаган боламизю Аввалига, 2009-йилда сонг 2016-йилда  ҳужумчи учун курашни бой берган “Қизил иблислар” кейинчалик 2018-мавсумда бу ишга яна бир бор уриниб кўришди. Бу сафар ҳам, айнан футболчининг ўзи клубдан кетишни истамади.

Футболчи ушбу трансфернинг амалга ошмагани ҳақида ҳеч қачон афсусланмаслигини, унинг юрагида фақат “Реал Мадрид” учун жой бор эканлигини кўп бор таъкидлагани тахсинга сазоввор!

Ариен Роббен

Бу маьлумотни кўпчилик билмаса керак. 2003-йилда Роббен “ПСВ” клуби шарафини ҳимоя қилиб юрган пайтлари Алекс Фергуссон уни кечки овқатга таклиф қилади. Ўзаро суҳбат жуда узоққа чўзилади ва томонлар оғзаки келишувга эришади. Сонгги сонияларда "ПСВ" ва футболчи учун Роман Абрамович томонидан таклиф этилган сумма ҳаммасини ўзгартириб юборади ва Роббен “Челси”га отиб кетади. Кейинчалик Луи Ван Гал уни харид қилишга яна бир бор урунган бўлсада, мураббий истаган трансфер амалга ошмай қолди.

Роббен эса ўз интервьюларидан бирида : “Мен бу клубни доим ҳурмат қилганман ва ҳурмат қиламан. Афсус, бу клуб либосини кийиш менга насиб этмади аммо, карийерам ортидан эришган совринларимга қарасам, анча енгил тортаман” деган эди.

Роналдиньо

“Мени Манчестер Юнайтедга ўтишимга атиги 36 соат ажратиб турган еди. Биз деярли шартнома бандларини келишиб олишга ҳам улгурган эдик.

Ўша куни менга Сандро Россел қўнғироқ қилди ва “Барселона” витце президенти бўлганини хабар қилди. Унга агар лавозимни эгалласа, клубига ўтишган ваъда берган эдим ва ваъдамнинг устидан чиқдим” Бу футбол афсунгарининг ушбу трансферга оид энг машҳур иқтибосларидан бир эди.

Дарҳақиқат, Рони Бекҳамнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган эди. Унинг “Барселона” сафига ўтиб кетганидан хабар топган Ферги бобо мажлислар залида жаҳл раҳбариятга бошқа футболчи Бекснинг ўрнини боса олмайди дея қизишганча хонадан чиқиб кетган экан. 

Рони агар АПЛга ўтганида узоқроқ вақт футбол ўйнаши мумкин эдими? яна ким билади дейсиз?

Бу рўйхатга Бейл, Рамос, Тони Кроос сингари футболчиларни ҳам қўшишимиз мумкин эди аммо, уларнинг бу клубга ўтиши учун ҳали имкониятлари борлиги сабабли рейтингимизга қўшмасликка қарор қилдик.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:02, 09.03.2019. Ўқилди: 23824 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик