Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

      • 21.10.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • 0:2
      • Брентфорд
      • 21.10.2025 00:00
      • Алавес
      • 0:0
      • Валенсия
  • Элит ОЧЛ
      • 21.10.2025 12:45
      • Мельбурн Сити
      • 2:1
      • Бурирам Юнайтед
      • 21.10.2025 15:00
      • Ченгду Ронгченг
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 21.10.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 1:0
      • Санфречче Хиросима
      • 21.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 0:2
      • Матида Зелвия
      • 21.10.2025 21:00
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 4:1
      • Насаф
      • 21.10.2025 23:15
      • Ал-Ҳилол
      • 3:1
      • Ас-Садд
      • 21.10.2025 21:45
      • Барселона
      • 6:1
      • Олимпиакос
      • 21.10.2025 21:45
      • Қайрат
      • 0:0
      • Пафос
      • 21.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 4:0
      • Атлетико
      • 21.10.2025 23:59
      • Байер
      • 2:7
      • ПСЖ
      • 21.10.2025 23:59
      • Копенгаген
      • 2:4
      • Боруссия Д
      • 21.10.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • 3:0
      • Бенфика
      • 21.10.2025 23:59
      • ПСВ
      • 6:2
      • Наполи
      • 21.10.2025 23:59
      • Юнион
      • 0:4
      • Интер
      • 21.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 0:2
      • Манчестер Сити
      • 22.10.2025 21:45
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Қорабоғ
      • 22.10.2025 21:45
      • Галатасарой
      • -:-
      • Буде-Глимт
      • 22.10.2025 23:59
      • Монако
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 22.10.2025 23:59
      • Аталанта
      • -:-
      • Славия
      • 22.10.2025 23:59
      • Бавария
      • -:-
      • Брюгге
      • 22.10.2025 23:59
      • Челси
      • -:-
      • Аякс
      • 22.10.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 22.10.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Ювентус
      • 22.10.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Марсель

Рўзиқул Бердиев: «Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режалаштирган ишларимиз тўлиқ амалга ошмади» [48]

Элит ОЧЛ. «Насаф» кетма-кет учинчи ўйинда ютқазди [38]

Алаба «Ювентус» ва «Барселона»га қарши учрашувларни ўтказиб юборади [25]

Ямал Чемпионлар Лигасида 25 та ўйин ўтказган энг ёш футболчига айланди [20]

«Реал» КОНКАКАФга расмий мурожаат йўллаб, Ла лига баҳсини ўтказишга рухсат бермасликни сўради [20]

Элит ОЧЛ. «Шабаб ал-Аҳли» - «Насаф». Жамоаларнинг таркиблари аниқ бўлди [17]

ЕЧЛ. «Барселона» «Олимпиакос»ни янчиб ташлади: Фермин хет-трик, Рэшфорд дублга эришди [16]

ЕЧЛ. «ПСЖ» «Байер»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Арсенал» «Атлетико»ни тор-мор қилди, ПСВ «Наполи» дарвозасига олтита гол урди [6]

Роналду «Ан-Наср» раҳбариятидан «Барселона» ҳужумчиси трансферини талаб қилди [5]

Чемпионлар лигаси. «Арсенал» - «Атлетико» - 4:0 (видеошарҳ) [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 19
2 Манчестер Сити 8 16
3 Ливерпуль 8 15
4 Борнмут 8 15
5 Челси 8 14
6 Тоттенхэм 8 14
7 Сандерленд 8 14
8 Кристал Пэлас 8 13
9 Ман. Юнайтед 8 13
10 Брайтон 8 12
11 Астон Вилла 8 12
12 Эвертон 8 11
13 Брентфорд 8 10
14 Ньюкасл 8 9
15 Фулхэм 8 8
16 Лидс 8 8
17 Бёрнли 8 7
18 Ноттингем Форест 8 5
19 Вест Хэм 8 4
20 Вулверхэмптон 8 2

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Ноттингем Форест 0-3 Челси
8-тур Брайтон 2-1 Ньюкасл
8-тур Бёрнли 2-0 Лидс
8-тур Кристал Пэлас 3-3 Борнмут
8-тур Манчестер Сити 2-0 Эвертон
8-тур Сандерленд 2-0 Вулверхэмптон
8-тур Фулхэм 0-1 Арсенал
8-тур Тоттенхэм 1-2 Астон Вилла
8-тур Ливерпуль 1-2 Ман. Юнайтед
8-тур Вест Хэм 0-2 Брентфорд

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

25/10 00:00 Лидс - Вест Хэм
25/10 19:00 Челси - Сандерленд
25/10 19:00 Ньюкасл - Фулхэм
25/10 21:30 Ман. Юнайтед - Брайтон
26/10 00:00 Брентфорд - Ливерпуль
26/10 19:00 Вулверхэмптон - Бёрнли
26/10 19:00 Астон Вилла - Манчестер Сити
26/10 19:00 Борнмут - Ноттингем Форест
26/10 19:00 Арсенал - Кристал Пэлас
26/10 21:30 Эвертон - Тоттенхэм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7068 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чин топқир ва кашфиётчи Клод Пюэл ҳақида...

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эден Азар, Тьерри Анри, Давид Трезеге ва Уго Льорис каби турли давр юлдузларини бир жиҳат ўзаро боғлаб туришини биласизми? Диққат қилинг, уларни бир мураббий кашф этган (тўғрироғи, топган) ва у ҳозир ҳам топ-клубда эмас. Ҳа, шу факт нуқтаи назаридан Клод Пюэлни чин юлдуз сифатида эътирооф этиш мумкин. Бироқ... Мураббийликда 23 йиллик тажриба.  2та олий соврин. Ҳар иккиси нақ 17 йил олдин қўлга киритилган. Меҳнат дафтарчасида бирор топ-клуб йўқ. Охирги пайтда ҳам чемпионат турнир жадвали бўйича ўртамиёна саналган жамоадаги иш фаолияти. Бу фактларга қарасак, Пюэль топ-мураббийлар қаторига кирмайди, асло. Қолаверса, у асосан Францияда танилган, АПЛда эса фақат камтаринроқ жамоаларда ишлаган. Ҳа, Клод Пюэль дейлик, совринларга кўмилаётган Хосеп Гвардиола ҳам, кўмилган Жозе Моуриньо ҳам эмас.

Совринлар сони ва мақом бўйича шундай: Пюэль ўша омадли ва омадсиз Моуриньо ва прагматик Гвардиолани қўя турайлик, бошқа номдор касбдошлари олдига ҳам тушолмайди, албатта. Ликин мураббийликнинг асл моҳиятини назарда тутсак, Пюэль — чинакам даҳо. Энг сараларнинг сараси! Шунчаки, унинг асосий хусусияти ғалабалар ҳам эмас, тайёр супер-кжамоаларни бошқариш санъани ҳам эмас. Клод рейтингини оширадиган бошқа муҳим «қурол» бор - иқтидорларни топиш. Бемалол ва ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, Пюэль бу борада ҳаттоки, топқирлиги билан донг таратган ҳамюрти Арсен Венгердан ҳам устун. Франциялик мутахассис жорий мавсум «Лестер»ни шуғуллантираётганди ва яқинда натижалар пастлиги боис, истеъфога чиқди. Бинобарин, «тулкилар» унинг раҳбарлигида АПЛда чемпионлик ёки совринли ўринлар тугул, евроарена йўлланмасига ҳам даъвогарлик қилолмадилар. Лекин Пюэль ҳар жойдаги одатига содиқ қолиб, фаол тарзда «Лестер» асосий таркибига бирин-кетин ёшларни тортди. Мисол учун, муҳташам «Уэмбли» стадионида «Тоттенхэм»га қарши кечган ўйинни олайлик: «тулкилар» сафида 22 ёшдан кичик нақ 8 нафар футболчи (!) майдонга тушди - шунчаки, нодир рақам. Ҳа, «Лестер» якунда кучли рақибга 1:3 ҳисобида ютқазди, аммо ўйин бобида жуда яхши кўринди, ҳаттоки, хотиржам ҳолда, «тақачилар»ни қимматли очколардан мосуво этиши ҳеч гап эмасди. Ҳар ҳолда, «Уэмбли»да меҳмонлар мезбонларга нисбатан кўпроқ хавфли вазиятлар яратишди, фақат уларга фойдаланиш коэффициентининг пастлиги панд берди. Бен Чилуэлл, Вилфред Ндиди, Жеймс Мэдиссон, Демарай Грэй, Юри Тилеманс ва Харви Барнс бошланғич таркибдан жой олган бўлсалар, яна икки ёш иқтидор - Калечи Ихеаначо ва Ҳамза Чоутхури ўйинга захирадан қўшилишди. Хуллас, Пюэль «Лестер» қиёфасини мутлақо ўзгартирмоқда.

«Тулкилар» сафидаги ҳозирги йигитлардан кимлардир яқин келажакда ҳақиқий юлдуз даражасига кўтарилса, асло ҳайрон қолманг. Эҳмимолки, улардан айримлари суперюлдуз мақомини ҳам олишар. Чунончи, Пюэль фаолияти давомида ёшларни катта саҳнага чиқариш сюжетини кўп бора такрорлаган. У айниқса, Франция чемпионатидаги ишида деярли ҳар йили лоақал 1-2 нафар мега-иқтидорни кучли клубларга ўтишини таъминлай олган. Энг қизиғи, мураббий ҳамиша трансфери нисбатан арзон футболчилар билан ишлайди. Тўғри, Пюэль номдор ўйинчиларни ҳам ўз жамоасига жалб қилади, фақат бунда ёш факторига бирламчи қоида сифатида қарайди. Оддий айтганда, унинг фахрийлар билан ишлашга унча тоқати йўқ. Умуман, француз мутахассиси кўпинча ҳали танилмаган «ғўр» йигитларга эътибор қаратиб, уларни аста-секин асосий жамоага қўшиб, юқори савияга олиб чиқиш ҳадисини яхши ўзлаштирган.

Энди аниқ асосларга ўтамиз. Очиғи, Пюэль томонидан кашф этилган машҳур футболчилар рўйхатига қараб, шунчаки, қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Биргина мураббий шунча топ-футболчиларни катта саҳнага олиб чиқиши мумкинми? Боз устига, ҳеч қачон йирик клубларда ишламаган ҳолда-я... Ҳа, мумкин, бунга Клод Пюэль фаолияти ёрқин мисол. У чиндан ҳам, ёшларда футболча истеъдодни вақтида илғай олади. Демак, эътибор қилинг, топқир француз топган энг сара юлдузлардан бемалол ўзига хос мукаммал рамзий терма жамоа шакллантириш мумкин.

Уго Льорис. 2008 йили Пюэль 22 ёшли голкиперни «Лион» сафига чорлади. Ўшанда «тўқувчилар» Франция миллий жамоасининг бўлажак биринчи рақамли дарвозабони учун «Ницца»га 7 миллион фунт стерлинг тўлашганди, албатта, Клоднинг қистови билан. Льорис ҳозир қандай мақомга эга? У жаҳон чемпиони, Франция терма жамоаси ва Англияда ўз ўрнига эга клуб - «Тоттенхэм»нинг ишонган кипери.

Вилли Саньоль. Германиянинг 5 карра чемпиони ва ЧЛ ғолиби. Саньоль бундай ютуқларга «Бавария»да эришди ва барчасига Пюэль сабабчидир. Диққат қилинг, француз мураббийи ҳимоянинг бўлажак «девори»ни «Монако»га чақирганида, у атиги 22 ёшли нотаниш йигитча эди. Франция термасида ҳам ёрқин из қолдирган Вилли айнан князлик клубидаги тартибли ҳаракатлари ортидан Бундеслигага йўл олитб. кейинчалик чемпионат афсоналаридан бирига айланди.

Одил Рами. Буниси янада салмоқли топқирлик: Пюэль 21 ёшли ҳимоячини Франция чемпионати тўртинчи дивизионида иштирок этувчи ...ҳаваскорлар жамоасидан олиб чиққан. Қаранг-а, «Лилль» Рами трансфери учун «нақ» 8 минг фунт стерлинг тўлаган. Хуллас, Одил кейинчалик Пюэль кашфиётлари рамзий жамоасини жаҳон чемпиони сифатида тўлдирди.

Данте. Таниш сценарий: Пюэль «Лилл»даги фаолияти давомида ўткир нигоҳларини 20 ёшли нотаниш йигитча томон буради ва кўп ўтмай, у «Бавария»дек гранд назарига тушади. Дарвоқе, Данте ҳам Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби - бу ҳам мураббий рейтингига қўшимча балл.

Рафаэль Маркес. Мексика терма жамоаси муҳофаза ишлари вазири «Барселона» билан шартнома тузишига қадар Францияда тўп сурди. Хуллас, Пюэль 21 ёшли йигитчани «Атлас» (Гвадалахара)дан таклиф этиб, «Монако»да бош ролга кўтарди. Лига 1даги амалиётдан кейин эса,  Маркес ЧЛда 2 марта бош соврин соҳиби бўлди, қолаверса, нақ 5та ЖЧда иштирок этди. Қойил, Рафа, тасанно, Клод.

Эрик Абидаль. Француз кашфиётчиси Абидални икки бора сотиб олган. Биринчи уриниши унча ўхшамади - 21 ёшли Эрик «Лилл»да ўзини кўрсатолмади. Лекин Пюэль чекинмади ва яна бир йилдан кейин «Лион»да Абидаль борасида адашмаганини тўла исботлади. Тўғри, биринчи уринишига нисбатан «сотиб олди» бирикмасини ишлатиш ноўрин. Зеро, Эрикни «Лилль» сафига ҳаваскорлар лигасидан жалб этган ва клуб айтарли харажат қилмаганди. Иккинчи уринишида эса, «Лион» раҳбарларини 300 минг евро тўлашга бир амаллаб кўндирди. Чунки клуб раҳбарияти «Лилл»да ўйнолмаган футболчини сотиб олишга қарши чиққанди. Лекин мураббий ўз қарашида мустаҳкам турди ва нишонни яна тўғри олганини кўрсатиб қўйди.

Йон-Арне Риисе. Норвегия футболига совға. 19 ёшли бақувватгина норвегиялик йигит ҳам Европа футболи билан айнан Пюэль туфайли танишди. Тўғри, Риисе «Монако» тизимига Клоднинг аралашувисиз қўшилган, лекин айнан унинг ташаббуси билан ёшлар таркибидан асосий жамоага сакраган. 2005 йили эса Йон-Арне «Ливерпуль» билан Европа клуб футболи тахтига кўтарилиб, норвегияликларга чинакам ғурур улашди.

Людовик Жюли. Франциялик собиқ ҳужумчи катта аренага юзланишига қадар Пюэль бошқарувида маҳаллий лига чемпиони бўлди. Кейин «Барселона» сафини тўлдириб, ЧЛ бош совринига қўл узатди. Фақат бу сафар Пюэль ёнида эмасди. Чунки унинг иши соврин ютиш эмас, балки Франция инкубаторларида иқтидорларни топиш.

Эден Азар. Бунисига нима дейсиз? Бельгиялик 16 ёшли тинейжер (иқтидор) ҳам катта футбол йўлига айнан Пюэль раҳбарлигида қадам ташлади. Яъни Азар «Лилл»даги эрта дебюти учун французга алоҳида миннатдорчилик билдириши керак. Асосийси, Клод тезда бельгияликни «анча узоққа» боришига ишонтира олди. Якунда худди шундай бўлди — Азарни ортиқча таърифлаш ўринсиз. Гап замонамизнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳақида кетмоқда, шубҳасиз. Бошқача айтганда, у Клод Пюэль имзоси остидаги энг сара кашфиётлар қаторида.

Давид Трезеге. 21 ёшида Пюэль эътиборига тушган Трезеге «Монако»даёқ суперҳужумчи мақомига эришди. Натижада «Ювентус» бўлажак жаҳон ва Европа чемпиони трансфери учун ўша вақт ўлчови билан катта харажат қилди - 30 млн. евро.

Тьерри Анри. Франциялик ёш ҳужумчи ўз юртида дуч келган ҳимоячини қийнай бошлаган вақтда Пюэль «Монако» бош мураббийи ассистенти сифатида ишларди. Клод клуб бошқарувини ўз қўлига олгач, Тьерри ўйинига янада сайқал бериб, уни «Арсенал»га кузатиб қўйди. Воқеаларнинг кейинги ривожи кўпчиликка маълум...

Захира. Клод Пюэль кашфиётлари рамзий терма жамоаси захираси учун ҳам юлдузлар етарли. Ҳар ҳолда, айнан француз топқири ташаббуси билан сотиб олинган ёки асосий жамоага жалб этилган футболчилар қаторида Карим Бензема, Александр Лаказетт, Миралем Пьянич, Деян Ловрен, Стефан Лихштайнер, Сидней Гову, Матьё Дебюши каби юлдузлар ҳам бор. Тан олайлик, шунча машҳур фамилия гоҳида ўнлаб совринлардан ҳам муҳимроқ кўринади.

         Клод Пюэлнинг мураббийлик статистикаси

Жамоа

Мамлакат

Иш давомийлиги

Натижа

Ў

Ғ

Д

М

Ғалаба фоизи

«Монако»

 Франция

1999 йил 13 январь - 2001 йил 30 июнь

91

44

16

31

48,35

«Лилль»

Франция

2002 йил 1 июль - 2008 йил 17 июнь

298

119

94

85

39,93

«Лион»

 Франция

2008 18 июнь - 2011 йил 20 июнь

154

74

44

36

48,05

«Ницца»

Франция

2012 йил 23 май - 2016 йил 24 май

167

68

37

62

40,72

«Саутгемптон»

 Англия

2016 йил - 2017 йил 14 июнь

53

20

13

20

37,74

«Лестер Сити»

 Англия

2017 йил 25 октябрь - 2019 йил 24 февраль

70

26

18

26

37,14

Жами:

833

351

222

260

42,14

 

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:12, 11.03.2019. Ўқилди: 2409 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 9
2 Борнмут Энтойн Семеньо 6
3 Бёрнли Джейдон Энтони 4
4 Брентфорд Игор Тиаго 4
5 Сандерленд Вильзон Изидор 3
6 Вест Хэм Жеррод Боуэн 3
7 Челси Мойсес Кайседо 3
8 Ливерпуль Юго Экитике 3
9 Тоттенхэм Ришарлисон 3
10 Кристал Пэлас Исмаила Сарр 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.