Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Даромад орттиришнинг захира варианти

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Ювентус» деганда кўз ўнгимизда юлдузлар жамоаси гавдаланади. Роналдунинг келиши эса Италияда ҳозирча туринликларга тенг келадиган жамоа йўқлигини яна бир карра исботлади. Ушбу клубнинг буюклигига сабаб бўлаётган яна бир омил бор - кераксиз футболчилар сотувидан унумли фойдаланиш.

22 ёшли дарвозабон Эмиль Аудеронинг «Сампдория»га сотилиши бунга яққол мисол бўла олади. Асли келиб чиқиши Индонезиядан бўлган кипер «Юве» сафида атиги битта ўйин ўтказиб, кейинчалик ижара асосида «Венеция»да тўп сурди. Жорий мавсум эса «Сампдория» либосида майдонга тушмоқда. Мазкур клуб Аудерони 20 миллион еврога харид қилди - ушбу сумма тўрт йил ичида турли траншлар орқали тўланади. Ёзги ижара учун белгиланган бир миллион еврони ҳам туринликлар ҳисобига қўшиб қўйиш мумкин. Эътиборлиси, мазкур келишув давомида «Ювентус» футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечди, ваҳоланки, аксарият топ-клублар иқтидорли ўйинчиларни сотаётганда айнан шу банддан фойдаланиш пайида бўлишади.

Аудеро «А» серияда дастлабки тўлиқ мавсумини ўтказмоқда. Статис­тикаси яхши, аммо трансфер суммаси унинг салоҳиятини яққол кўрсатмоқда. Эмиль 25та ўйиндан 9тасини «қуруқ» ўтказди, ўз дарвозасидан жами 32 марта тўп олиб чиқди. Қишда унга «Арсенал» қизиқиш билдирганди, ваҳоланки, бу келишувни тасаввур қилиш қийин эди.

«Ювентус»да йўқ ердан пул топишни йўлга қўйишган, футболчилар сотишга мўлжалланган конвейер эса узилишсиз ишламоқда. «Кекса синьора»га даромад келтирган яна айрим ўйинчилар ҳам борки, уларнинг номини эшитмаган бўлсангиз, ажабмас. Буларнинг бари 2017|2018 йиллар мавсуми стартидан бошланганди. Бир ярим йил ичида «Юве» айрим клублар ўн йиллар мобайнида тополмаган даромадга эга бўлди.

• Февралдаги кўпчиликка номаълум келишув: «Кальяри» ҳужумчи Альберто Черрини 9 миллион еврога харид қилди. Шунингдек, туринликлар унинг ижараси учун яна бир миллион олишди. Бу йигитча «Ювентус» сафида ўйин ўтказмаган, лекин 22 ёшида «Перуджа»да сермаҳсул мавсумни ўтказди (34та ўйин, 15та гол). Ҳозирча «Кальяри» сафида чемпионатда тўп киритмади.

• Бундан бир йил аввал «Ювентус» тарбияланувчиси Филиппо Романья 7,6 миллион эвазига «Кальяри»га йўл олганди. Ушбу футболчи «Юве» академиясида таҳсил олган, ижара асосида «Новарра» ҳамда «Брешия»да тўп сурган, ҳозир эса «Кальяри»нинг асосий ҳимоячиси. Бироқ Романьяга «Ювентус»нинг катталар жамоасида бирор маротаба имконият беришмади.

• «Ҳаводан келган пул» мавзусига яна бир ёрқин мисол - Маттиа Кальдара. «Аталанта»даги иккита муваффақиятли мавсум ва тўғри пиар Кальдарага Бонуччининг савиясига чиқиш имконини берди. «Ювентус» ва «Милан» шунчаки, 35 миллион еврога ўзаро футболчи алмашишди.

• «Кекса синьора» ҳар доим ҳам ўз тарбияланувчиларини сотавермайди. Жумладан, Роландо Мандрагорни туринликлар «Женоа»дан топишган. 2016 йилнинг январида «Ювентус» унинг учун 8 миллион евро тўлади, икки йилдан кейин эса «Удинезе»га 20 миллионга сотди. Фойда саноқсиз ижара шартномалари орқали келди, Мандрагора эса «Ювентус» сафида бор-йўғи бир марта майдонга тушган, холос.

• «Ювентус»нинг норасмий фарм-клуби - «Сассуоло». Турин гранди бу жамоага мунтазам равишда ёш ўйинчиларни ўтказади. Лирола, Кассато, Маньяни - бу учовлон биргаликда кетиб, «Юве» ғазнасига 19 миллион евро келтиришди.

• Кичик трансферлар бундан ҳам кўп. Росетти, Маржиотта, Ганц, Бунино, Витале, Донис, Матиелло, Телло - бу йигитлар ҳам биргаликда «Кекса синьора»га 19 миллион олиб келишган. Барчаларининг таржимаи ҳолларида «Ювентус»га боғлиқлик бўлсада, асосий таркибга киришмаган.

Энди муҳим бир тушунтиришга эътиборингизни қаратсак. Юқорида қайд этилган келишувларнинг барчаси учта йўналишда амалга оширилган: ижарадан кейинги тўлов, ўйинчи алмаштириш пайтидаги тўлов, тўғридан-тўғри трансфер. «Ювентус» фойда олиш мумкин бўлган барча имкониятлардан максимал даражада фойдаланмоқда. Биргина клубга керак бўлмаган ёш ўйинчиларни сотиш орқали 132 миллион евро ишлади.

Бу ерда Фавилли билан боғлиқ келишув инобатга олинмади. Бу йигит 5 миллион евролик ижара шартномаси асосида «Женоа»да ўйнамоқда, 2020 йилнинг июлида эса номаълум суммага қайта сотиб олинади. Шунингдек, рўйхатга 26 ёшли дарвозабон Леали киритилмаган: унинг келишуви туринликларга 2,5 миллион келтирган. «Ювентус» ҳаттоки, «Крилья Советов»га ўтган Крис­тиан Паскуатонинг трансфери туфайли «Легия»дан ҳам 250 минг евро олган.

Яқинда кўпчилик «Челси»нинг монополиясидан ҳайратланганди. Лондонликлар бирданига 42 футболчини ижарага беришганди, чунончи, уларни қўйиб юбориш орқали даромад орттиришни ҳам билиш керак. «Ювентус» эса бу борада сусткашликка йўл қўймай, имкон туғилиши ҳамоно пул ишламоқда.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:34, 11.03.2019. Ўқилди: 4161 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.