Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 1 1
2 Марокаш 1 1
3 Гаити 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фантастик тасодиф...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англияда шундай эртак бор: агар Аарон Рэмзи гол урса, бирор машҳур шахс ҳаётдан кўз юмади. Албатта, бунда заррача мантиқ йўқ, лекин The Prodigy гуруҳи солистининг ўлимидан кейин яна шу бўлмағур тасодифий ҳолат ҳақида гапира бошлашди. Чунончи, «Арсенал»нинг уэльслик футболчиси 2 март куни «Уэмбли»да «Тоттенхэм» дарвозасини ишғол қилди. Орадан 2 кун ўтиб, ОАВда The Prodigy гуруҳи вокалчиси Кит Флинтнинг ҳаёт билан видолашгани маълум қилинди. Гап аввалги асрнинг 90-йиллари афсона даражасига чиққан ва бугунги кунда ҳам муваффақиятли гастролларни амалга ошираётган машҳур мусиқий жамоанинг илғор вакилларидан бири ҳақида кетмоқда.

Рэмзининг голи ва машҳур шахсларнинг ўлими... Ушбу ғалати «вобасталик» тарихи анчадан буён муҳокама қилинади. Гап шундаки, бечора Рэмзининг голи кўпинча қайсидир машҳур кишининг ҳаётдан кўз юмиш вақтига тўғри келар эмиш. Мана, жорий мавсум якунида «Ювентус» сафига қўшиладиган уэльслик «шпорлар»га қарши муҳим ўйинда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди ва Англия медиаси бу сафар унинг омадли зарбасини таниқли солист Кит Флинт ўлими билан «боғлади». Хусусан, Express нашри замирида заррача ҳақиқат парчаси йўқ гап-сўзларни яна бир бора эсга олди. Бўлмағур афсона айниқса, ижтимоий тармоқларда фаол тарзда муҳокама қилинмоқда. Ҳаммаси 2009 йили бошланган: ўшанда Уэльс футболи юлдузи «Портсмут» дарвозасини нишонга олган ва 3 кундан кейин АҚШда катта обрўга эга сенатордан бири Тед Кеннеди (собиқ президент Жон Кеннедининг укаси) ҳаёт билан видолашганди. Орадан 2 йил ўтиб, «Арсенал» айнан Рэмзининг ягона голи эвазига «МЮ»ни «тиз чўктирди» - 1:0. Эртасига сайёрамизнинг бош террорчиси Усама Бен Ладен ўлдирилгани эълон қилинди. Кейин футболчи «Тоттенхэм»га гол «тортиқ» этди ва 3 кундан сўнг Apple компанияси асосчиси Стив Жобс ҳаётдан кўз юмди. Ўша йили Рэмзи ЧЛда «Марсел»га қарши кечган учрашувда ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди, эртасига машҳур сиёсатчи Муаммар Каддафи ўлдирилди. 2012 йили эса Уитни Хьюстоннинг ўлими ва Рэмзининг «Сандерленд» дарвозасини нишонга олиши бир кунга тўғри келди. Қарангки, фантастик тасодиф Аароннинг Уэльс терма жамоаси либосида урган голига ҳам дахлдор. Дейлик, футболчи 2013 йили Шотландия термаси дарвозабонини ранжитди, айни ўша куни баскетбол юлдузи Рэй Уильямс ёруғ олам билан хайрлашди, шунингдек, миллиардер Борис Березовский ўз жонига қасд қилди. 

Қолган «қурбонлар» - машҳур мусиқачилар ва актёрлар: Дэвид Боуи, Пол Уокер, Робин Уильямс, Алан Рикман, Брюс Форсайт,Кен Додд ва Юрий Яковлев. Яна АҚШнинг 40-президенти Рональд Рейган беваси Нэнси, аргентиналик диктатор Хорхе Видела, дартс бўйича афсонавий ўйинчи Эрик Бристоу ва олим Стивен Хокинг ҳам бор. Қолаверса, сайёрамиздаги энг кекса кишининг ўлими ҳам Рэмзи гол урган кунга тўғри келган. Хуллас, Кит Флинтни қўшсак, «қора рўйхат»даги фамилиялар 20тага етди.

Йўқ, буни қандайдир лаънатга боғлаш бемаънилик. Оддий айтганда, Рэмзи голи атрофида шаклланган афсона - оддий вазият тақозоси. Ҳар ҳолда, Рэмзи гол урса, қайсидир машҳур шахснинг ўлиши ҳақидаги гап-сўзларни инкор этувчи далиллар ҳам жуда кўп. Улардан атиги 2таси аслида афсона реал картинага мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турибди. Оддийгина 2та факт:

1). Рэмзи футболчилик фаолияти давомида 20та эмас, анча кўп гол урган. Дейлик, «Тоттенхэм»га қарши кечган «Лондон дербиси»да клуб миқёсидаги 79-голини нишонлади. Терма жамоа сафидаги 4та голидан 3таси эса ҳеч қандай ўлим ҳолатига «уланмаган».

2). Сайёра даражасидаги машҳурлар ўлими Рэмзи гол уришидан анча кўп қайд этилади. Ҳар ҳолда, таниқли кишилар Рэмзи рақиб дарвозасини ишғол қилмаган, майдонга тушмаган ва мавсумлар оралиғида таътилга чиққан кунларда ҳам ҳаёт билан видолашадилар.

Энг элементар ва соддагина фактча ҳам бор: Рэмзи «Тотенхэм» дарвозасини нишонга олишига қадар охирги марта жорий йилнинг 1 январь куни гол урганди. Агарда йилнинг биринчи санаси ҳаётдан кўз юмган машҳурлар рўйхатига қарасак, улар орасида бутун дунёга танилган бирор киши йўқ. Бу фактчани бошқача талқин қилиш ҳам мумкин: январь ойининг кейинги 30 кунининг деярли ҳар бирида қайсидир соҳада танилган бирор машҳур шахс омонатини топширган, Рэмзи эса бу орада гол урмади. Шундай экан, фантастик тасодиф ўз йўлига, эртакнамо гаплар - соф сафсата.

Муносабат

Тушунарлики, Аарон Рэмзининг ўзи бу каби эртакнамо гап-сўзлардан жуда-жуда зериккан. У 2 йилча олдин ESPNга берган интервьюсида эътироз билдириш баробарида барчасини ҳазилга йўйганди: «Бу ҳаётим давомида қулоғимга чалинган энг кулгули гап. Ахир гол урганимда, ҳар сафар қайсидир машҳур киши ўлмаган-ку. Тўхтанг, бу борада бироз мақтанишим ҳам мумкин. Қаранг, бир неча ёвуз одамларни ҳам «ўлдирган» эканман. Улардан энг асосийси - Бен Ладен...».

Манба: Stadion
Киритилди: 02:03, 17.03.2019. Ўқилди: 5539 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик