Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Компани Кейннинг асосий таркибда тушиши борасидаги саволга жавоб берди [0]

Расман: Магуайр «МЮ» билан шартномани узайтирди [0]

«Челси» ва «Арсенал» собиқ футболчиси «Манчестер Юнайтед»ни бошқариши мумкин [0]

«Барселона» жамоани тарк этиши керак бўлган икки асосий номзодни танлади [0]

Эритрея терма жамоасининг етти нафар футболчиси Эсватини билан ўйиндан сўнг ғойиб бўлди [0]

“Аёлим ҳам ҳайрон” — Карлсен Жавоҳир Синдоровнинг натижасига муносабат билдирди [0]

Конте: «Агар Федерация президенти бўлганимда, ўз номзодимни кўриб чиққан бўлардим» [0]

Аллегри: «ЕЧЛга йўл олиш учун ҳали кўп ишлашимиз керак» [0]

Спаллетти: «А Сериядаги 300-ғалаба мен учун нимани англатади? Бу менинг анча қариб қолганимни англатади» [0]

Жозе Моуриньо ғалаба қўлдан чиқарилгач, ҳиссиётларга бой матбуот анжумани ўтказди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эктор Купер учун навбатдаги синов

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Хитойга йўл олиш олдидан УФА Эктор Купер билан матбуот анжумани ўтказганидан хабарингиз бор. Жаноб Куперга ўша куни журналистлар саволларни ёғдириб ташлашди. Тўғриси, мен олдинги қаторда ўтирган бўлсамда, бирорта савол берганим йўқ. Ҳаммаси кундек равшан, мураббийимзга вақт керак. Афсуски, мен каби фикр юритадиган журналистлар ўша куни залда жуда кам эди…

Қанчалар ҳаракат қилмасин, Купер қизишиб кетди. ОАВ вакиллари унинг ўйин услубини, Осиё Кубогидаги натижани, танланган таркибни очиқчасига танқид остига олишар экан, аргентиналик мураббий эса босим остида қолиб кетди. Шу пайт негадир Бабаян ишторикидаги пресс конференциялар ёдимга тушиб кетди… Ҳозирги «ботир» журналистларимиз ўша пайт қаерда эдилар?  Ҳимоявий тактикани танқид остига олган журналистларимиз нега Бабаяннинг мантиқсиз футболи ҳақида шундай саволларни ёғдириб ташлашмаган экан?  Йўқ, мен бугун бу мавзу ҳақида ёзмоқчи эмасман. Шунчаки, Хитойда бўлиб ўтувчи China Cup» мусобақасидаги иштирокимизга тўхталмоқчиман, холос…
Бу мусобақанинг энг муҳим жиҳати шундаки, ҳадемай бошланувчи ЖЧ  саралаш учрашувлари олдидан Купер ўз услубини янада сайқаллаб олиш имконига эга. Бу турнирдаги натижа ҳам биз учун муҳиммасдек кўрингани билан, аслида, ундай эмас. Узоқ давом этувчи саралаш учрашувлари олдидан бу турнирдаги ижобий натижа биз учун руҳий устунлик бериши аниқ. Ортиқча босимсиз ҳаракат қиладиган терма жамоамиз эса, ўз ўйинини кўрсата олса, Уругвайга ҳам осон бўлмаслиги тайин.

Биз бу юрт футболчиларини ўз вақтида енга олганмиз. Уругвай биз учун ўтиб бўлмас тўсиқ эмас! Бир қарашда сўзларим баландпарвоздек туюлсада, бу - ҳақиқат. Ҳозирда футбол оламида аутсайдер термини борган сари муомаладан чиқиб кетмоқда. Агарда футболчиларимиз Уругвайга қарши учрашув олдидан руҳий устунликни рақибларига топшириб қўйишмаса, Эктор Купернинг кўрсатмалари тўлиқ бажарилса, Уругвайга осон бўлмаслиги турган гап!

Шу ўринда УФАга минатдорчилигимизни билдириб қўйсак! Ҳарқалай, ўсишга интилиш бор. Кучли термалар билан ўйинлар ва кичик турнирларда термамизнинг иштирокини таъминлашмоқда! Бундан аввалги саралаш босқичлари олдидан қандай терма жамоалар билан ўйнаганимизни  эсласак, тўғриси, уялиб кетади одам. Ўзимиздан анча савияси паст термалар билан бўлган бесамар ўртоқлик учрашувлари кейинчалик якуний натижага ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Майли ҳамманинг қалбидаги ярани яна тирнамайлик…

Дарҳақиқат, бу ЖЧ (насиб қилса) биз учун ҳар доимгиданда яқинроқ кўринмоқда. Тажрибали мураббийимиз қўл остидаги таркиб ҳам чакки эмас.  Тўғри, Осиё Кубогидаги иштирокимизни ижобий деб баҳолаб бўлмайди, аммо бошидан бошлаб Купернинг бош  вазифаси ЖЧ иштирокчисига айлантириш эмасмиди?! Шундай экан, ҳали у ўзига берилган имкониятни йўққа чиқарганича йўқ! Шундай экан унга ишонишда давом этамиз.

Жаноб Купер олдида навбатдаги синов турибди. Умид қиламиз, мураббийимиз ўзбек футболига «янги шабадалар» олиб кира олади ва халқимизнинг ёдида бизни илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий сифатида абадий қолади.

Я.У

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:56, 21.03.2019. Ўқилди: 6614 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Интер Маркус Тюрам 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик