Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 20.06.2025 03:00
      • Сиэтл Саундерс
      • 1:3
      • Атлетико
      • 20.06.2025 06:00
      • ПСЖ
      • 0:1
      • Ботафого
      • 20.06.2025 21:00
      • Бенфика
      • 6:0
      • Окленд Сити
      • 20.06.2025 23:00
      • Фламенго
      • 3:1
      • Челси
      • 21.06.2025 03:00
      • Лос-Анжелес
      • 0:1
      • Эсперанс
      • 21.06.2025 06:00
      • Бавария
      • -:-
      • Бока Хуниорс
      • 21.06.2025 21:00
      • Мамелоди Сандаунс
      • -:-
      • Боруссия Д
      • 21.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Урава Редс
      • 22.06.2025 03:00
      • Флуминенсе
      • -:-
      • Ульсан Хёндэ
  • Суперлига
      • 20.06.2025 20:00
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Бухоро
      • 20.06.2025 20:00
      • Машъал
      • 1:3
      • Насаф
      • 21.06.2025 20:00
      • Навбаҳор
      • 3:0
      • ОКМК
      • 22.06.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.06.2025 20:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сурхон
      • 22.06.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 31
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 13 24
4 Навбаҳор 13 23
5 Нефтчи 12 23
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 13 15
9 Хоразм 13 14
10 Андижон 13 14
11 Сурхон 12 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 13 13
14 Қўқон-1912 12 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 13-тур

13-тур Сўғдиёна 1-0 Хоразм
13-тур Андижон 1-1 Қизилқум
13-тур Нефтчи 1-0 Бухоро
13-тур Машъал 1-3 Насаф
13-тур Навбаҳор 3-0 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/06 20:00 Пахтакор - Қўқон-1912
22/06 20:00 Шўртан - Сурхон
22/06 20:00 Динамо - Бунёдкор

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Улар қаримайди

Баҳо:
+ | -1
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Замонавий футболда футболчиларнинг жисмоний холати биринчи планга чиқиб бормоқда.  Футболчиларнинг узоқ муддат юқори формада ўйин кўрсатишлари ҳам ҳозирги кунда жисмоний тайёргарликка боғлиқ. Бугун дунёдаги энг меҳнаткаш футболчилар ҳақида…

Фелипе Луис

«Атлетико Мадрид» футболчиси ҳозирда 34 ёшда бўлсада, «Барселона»нинг  эътибор марказида турибди. Унинг қанотдаги меҳнаткашлиги Симионенинг тактикасига идеал даражада мос. Қаҳрамонимиз  ҳар бир учрашувда ўртача 8 ёки 9 км масофани югуруб ўтсада, унинг чарчаб қолганини сира кўрмаймиз. Бразилиялик футболчи кўплаб ҳамкасблари учун сўнгги манзил саналадиган 34 ёшида ҳам ўз формасини яхши сақлаб қолган.

Футболчи ўз жисмоний холатини сақлаб туриш учун деярли 10 йилдан бери «Ёга»  билан мунтазам шуғулланиб келади. Унинг асаблари жуда мустаҳкам ва камдан-кам ҳолларда қўпол ўйин кўрсатади. Симионенинг айтишича, у яна 5 та мавсум бемолол юқори савияда футбол ўйнай олади.

Жемс Миллнер

Универсал футболчилар сирасига кирувчи спортчи ўзининг 33 ёшида ҳам «қора ишларни» усталик билан амалга оширмоқда. Уни Клопп фақат дарвозада синаб кўрмади, холос. Жемс ҳар бир учрашувда ўртача 6.8 км масофани босиб ўтади ва доимо курашга чанқоқ. Унинг жисмоний холати шунчаки, фантастика! Унинг бундай даражага чиқиши учун бир неча йилллардан бери тўғри овқатланиши ва ўз вақтида ухлашининг таъсри катта. Футболчининг ўзи шахсий куратор билан биргаликда соғлиғИ ва жисмоний холатини доимий назоратда ушлаб туради. «Ливерпул»нинг прессингларида фаол иштирок этадиган футболчининг 33 ёшда эканлигига ишониш қийин…

Роналду

«Ювентус» футболчиси 35 ёшга қараб кетаётган бўлсада, унинг жисмоний имкониятлари 25 ёшлик футболчиларникидан сира қолишмайди. Ҳозирда қаҳрамонимиз «Юве» билан янги марраларни забт этиш учун меҳнат қилишдан тўхтамаяпти. «Атлетико» билан кечган жавоб учрашувда унинг кўрсатган ўйини португалиялик футболчининг ҳали анчагача юқори савияда футбол ўйнай олишини билдиради.
Бунинг сири билан кўплаб журналистлар қизиқиб кўришган. Роналдунинг ўзи бунда ҳеч қандай сир йўқлигини, шунчаки, тўғри овқатланиш ва ўз вақтида уйқуга ётиш эвазига бундай даражага таъкидлаган кўп бор таъкидлаган. Дарҳақиқат, қаҳрамонимизнинг кун тартиби одамни ҳайратда қолдиради. Унинг ҳар бир дақиқаси тақсимланган. Тинимсиз машғулотлар ва реклама рольикларида суратга тушадиган Криш ўз оиласи учун ҳам вақт ажратишга улгуради. Футболчи организмининг бу қадар яхши сақланишига асосий сабаб спиртли ичимликлар ва сигаретдан сақлангани экан.
Футбол мутахассисларининг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, футболчилар бир дона сигарет чекканларида уларнинг  жисмоний имкониятлари 0,4 фоизга пасаяр экан. Спиртли ичимликлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади… Умумий қилиб айтганда, Рони кун тартибига риоя қилишда давом этса, у бемалол бир неча мавсум юқори формани сақлаб қолади.

 Жоржо Келлини

«Ювентус» клубининг яна бир футболчиси вақт таъсир қилмайдиганлардан. Ҳимоячи 35 ёшни қоралаган бўлсада, асосий таркибдаги ўрнини ҳали бери ҳеч кимга бериб қўймаса керак. Унинг ҳимоядаги ишончли ўйинлари бир неча йиллар «Юве»га учта ҳимоячи билан ўйнаш имконини яратиб бермоқда. Тўғри, ҳозирда Алегри вазиятга қараб баъзида 4 ҳимоячи билан ҳам ўйнамоқда, аммо Келлини бу услубга ҳам дарров мослашиб кетди. Замонавий футболда ҳимоячилардан талаб қилинадиган омиллар ўзгариб бормоқда. Келлини эса классик ҳимоячиларнинг энг сўнггиларидан бири…
Футболчи ўз спорт формасини кунига 3 маҳал машғулот билан ушлаб туришини  интервьюларида бир неча бор ошкор қилган. Гап шундаки, Жоржо асосий гуруҳ билан машғулотлар тугагач, бадантарбияга ўхшаш маҳсус машқлар билан клуб базасида яна 1 соатдан ортиқроқ вақт мобайнида қолади. Бу эса, унинг ёшида суяклар заифлашиб қолишидан асрайди. Бир қарашда ҳимоячининг майдондаги ҳаракатлари оддийдек кўринар, лекин унинг кучли томони ҳам айнан шу оддийликда, аслида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:19, 24.03.2019. Ўқилди: 9187 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Навбаҳор Педро 7
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 6
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.