Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 23 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Металлург» – «Бухоро». Превью

Баҳо:
+ | -1
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Coca Cola Суперлига 2-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз уйида “Бухоро” клубини қабул қилади.

Металлурглар учун Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионатидаги биринчи уй учрашуви мазкур жамоаларнинг ўзаро 43-ўйини бўлади. Ортда қолган учрашувларнинг 19 тасида “Металлург” ғалаба қозонган бўлса, 18 та ўйинда бухороликларнинг қўли баланд келган. 5 та ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи биттани ташкил этади.

Бу борада қадимий шаҳар вакиллари олдинда – 58:57. “Металлург”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0 га тенг. Бекободликлар бир марта ўз майдонида, бир марта Бухоро шаҳрида шундай муваффақиятга эришган. “Бухоро”нинг бекободликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:0 ни ташкил этади.

Мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинларида “Металлург” тўлиқ устунликка эга бўлиб келмоқда. Мезбонлар 21 та учрашувнинг 17 тасида зафар қучишган, фақат биринчи ўйинда кучлар тенг келган, 3 бор эса меҳмонлар ғалаба нашидасини суришган. “Металлург” ўтган мавсум “Бухоро”ни ўз уйидаги иккала учрашувда ҳам таслим этганди. Баҳорда ўтказилган ўйинда бекободликлар ҳисобда ортда қола туриб, Зоҳид Абдуллаев ҳамда Забихилло Ўринбоевларнинг голлари эвазига иродали ғалабага эришишганди. Чемпионатнинг сўнгги туридаги ўйин тақдирини эса Зафар Тўраев томонидан киритилган ягона гол ҳам этганди.

Бекободда ўтган сўнгги олти учрашув:

30.10.2018 «Металлург» - «Бухоро» 1:0
29.04.2018 «Металлург» - «Бухоро» 2:1
29.04.2017 «Металлург» - «Бухоро» 1:2
24.09.2016 «Металлург» - «Бухоро» 1:2
30.10.2015 «Металлург» - «Бухоро» 1:2
22.08.2014 «Металлург» - «Бухоро» 4:3

“Бухоро” футбол клубига 1960 йилда асос солинган. Шу йиллар мобайнида мазкур клуб турли номлар билан юритиб келинди.

Дастлабки етти мавсумни ҳамиша кўҳна ва навқирон шаҳар номи остида ўтказган жамоа 1967-68 йилларда – “Факел”, 1969-1988 йилларда – “Бухоро”, 1989-1996 йилларда – “Нурафшон” номлари билан мусобақаларда қатнашди. 1997 йилдан жамоа яна қадрдон номини қайтадан тиклади ва бугунгача ҳам шу ном остида миллий чемпионатларимизда иштирок этиб келмоқда.

Клубнинг миллий чемпионатларимиздаги энг яхши натижаси 1994 йилга тўғри келади. Ўшанда “Бухоро” мамлакат вице-чемпиони бўлганди. Ўзбекистон кубоги баҳсларида тўрт маротаба ярим финалда курашни тўхтатган. Жамоа учун энг омадсиз мавсум 2009 йил бўлган. Чемпионатда 15-ўринни эгаллаган жамоа бир йил биринчи лига баҳсларида қатнашиб, 2011 йилда яна кучлилар сафига қайтишга мажбур бўлган. Жамоада энг кўп ўйин ўтказган футболчи бу Юрий Агеев, битта мавсумда энг кўп тўп киритган футболчи эса Олим Тиллаев (1994 йил, 19 та гол).

“Бухоро”нинг миллий чемпионатларимиздаги энг йирик ҳисобдага ғалабаси – 8:1 (1993 йил – “Шифокор”), 7:0 (1995 йил – “Политотдел”). Энг йирик мағлубияти эса – 0:8 (2005 йил – “Пахтакор”).

“Бухоро” жамоаси кучлилар сафида бугунгача жами 777 та ўйин ўтказган бўлиб, шулардан 313 тасини ўз фойдасига ҳал этган, 123 ўйинда дуранг натижа қайд этилган, 341 учрашувда эса имкониятни бой берган.

Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 1071:1175.

Киритилди: 08:08, 26.03.2019. Ўқилди: 1510 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.