Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

3 кун умри қолган мухлис

Баҳо:
+1 | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Фейноорд» жамоасининг роттердамлик бир мухлиси бор эди. У жамоасининг мавсум давомидаги деярли бирорта учрашувини ўтказиб юбормас, меҳмондаги учрашувларда ҳам ўз суюкли клубини қўллаб-қувватлаб турарди. Фан клуб етакчиси сифатида сайланган қаҳрамонимизнинг тўлиқ исмини ҳеч ким билмас, шунчаки малла Марк деб чақиришар эди. Маркни ҳаётда сира омади келмаган, ёши ўтиб қолган бўлса-да, деярли ёлғиз эди. Унинг ҳаётида мингта қувонч улашувчи нарса бўлса бу - футбол эди! Агар бир дона қувонч улашувчи нарса бор десак, у ҳам футбол эди! Марк футбол билан тирик эди...

Қаҳрамонимизнинг бутун умр ўз клуби учрашувларини майдондан кузатса ҳам, ўта тортинчоқлиги сабабли ортиқча эътибордан қочарди...

2012-13-йилги мавсум учрашувларида кўринмай қолган Марк «Фейноорд» мухлисларининг эътиборини тортади. Унинг борлигида у қадар ўрни билинмаса-да, кўринмай қолгани дарров сезилади. Фан клуб аъзоларидан бири уни қидириб уйига бориб топа олмайди. Суруштириб билса, Марк касалхонага тушиб қолган, саратон касаллигининг охирги босқичини бошидан ўтказаётган экан... Бу хабар бирданига бутун Голландияда яшин тезлигида тарқалди. Футболчини кўргани «Фейноорд» футболчилари бир неча бор касалхонага боришди. Малла Марк улар билан соатлаб гаплашиб ўтирар, ўзининг беморлигини бир зумга ёдидан чиқариб юборарди...
2013-йилнинг июнь ойида Маркнинг аҳволи оғирлашди ва докторлар унинг узоғи билан бир ой умри қолганини айтишади.

Касалхонадаги муолажалардан чарчаган Марк шифтга тикилиб ётар экан, севикли жамоасининг ўйинларини сўнгги бор кўришни жуда истарди...
«Фейноорд» клуби содиқ мухлисининг аҳволи оғирлашганини клуб ўз расмий сайтида эълон қилади. Фанатлар Маркдан кўнгли нимани тусашини кўп бор сўрашади.У эса тортиниб сўнгги бор «Фейноорд» стадионида мухлислар билан ўтиришни хоҳлашини айтади...
Одамийлик нақадар гўзал ҳислат-а? Унинг яқинлари ва мухлислар армияси малла Маркнинг бу истаги аслида энг сўнгги тилаги эканлигини яхши ҳис қилиб туришарди. Шу сабаб, таътилга чиқиб кетган футболчиларни 3 кун ичида йиғишга тушиб кетишади. Шошилиш керак. Марк тобора бу дунёдан узоқлашиб бормоқда....

26-июнь санасида «Фейноорд» клуби ўз футболчилари билан биргаликда клубнинг содиқ мухлиси, узоқ йиллик қадрдонлари малла Марк учун стадионда жамланишди. Янги мавсум бошланмагани учун рақиб топа олмаган «Фейноорд» иккига бўлиниб Марк учун майдонда тўп сурди. Стадионга йиғилган 25 минг мухлиснинг бирортаси ўша куни ўйингоҳда ўтирганига қарамай, футбол томоша қилишмади. Ҳамманинг нигоҳи Маркда! У эса, доимо ўзи ўтирадиган ўриндиқда, ҳамма нарсани унутганча, учрашувни қизиқиш билан томоша қилар, ҳеч ким билан иши йўқдек...

Ўйин якунлангач, футболчилар уни майдонга олиб тушишди. Тортинчоқ Марк клубига, севимли стадионига тўйиб-тўйиб боқар экан, кўзларидаги ёшларини тўхтата олмай қолди. Мухлислар уни қўллаб-қувватлаб туришар у эса ҳаммаси сўнгги бор эканлиги ҳис қилганча мухлислар олдига яқинлашди-да, қўлларини кенг ёзиб кўзларини юмди...

Эртаси куни малла Марк клуб редакциясига қисқагина хат ёзиб юборди.

Қадрли ва жонажон клубим! ҳаммаси учун ташаккур. Кеча мен ўз оилам даврасида сўнгги бор вақт ўтказганимдан бахтиёрман. «Фейноорд»нинг ҳар бир мухлиси менга ўз оила аъзоларимдек қадрдон. Мени ёлғиз қолдирмаганингиз  учун яна бир бор раҳмат.

Бу қисқагина хат кўплаб мухлисларни қалбларини ларзага келтириб юборди. 28-июнь оқшомида Марк оламдан ўтди...

Унинг ўлими ҳақидаги хабар шаҳарда яшин тезлигида тарқалди. Уни сўнгги бекатга кузатиш учун ўша куни тонгдан бутун шаҳар тайёргарликни бошлаб юборди. Ҳамма автобуслар «Сени ёлғиз қолдирмаймиз» жумласи туширилган таблони ўша куни кечгача ўчиришмади.

 

Роттердам аҳолиси ўз оила аъзосини кузатиб қўйгани кўчаларга «оқиб» чиқди. Унинг тобути жойлашган машина манзилига етиб олгунча юз мингдан зиёд мухлислар қуршовида жойидан қўзғала олмай узоқ туриб қолди... Бу ҳодисалар ҳақида кимдир эшитди, кимдир эшитмади, аммо...Роттердамлик Марк воқеаси футбол ҳали тўла қонли бизнесга айланмаганини, ундаги асл жозиба ҳозирча сақланиб қолинганини кўрсатиб берди. Бу воқеани гувоҳи бўлган, эшитган футболчилар тушунишлари шарт! Футбол бу катта пул ишлаб олиш учун уларга берилган имконият эмас! Бу ўйинни ер юзида миллионлаб малла Марк сингари мухлислари мавжуд!Бундай мухлислар ҳаётининг энг шодон кунида ҳам, энг оғир дамларида ҳам севимли жамоасининг олдида бўлишни истайди. Малла Марк сингари мухлислар бор экан, футбол ўз моҳиятини ҳали бери йўқотмайди

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:23, 26.03.2019. Ўқилди: 12835 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик