Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 17.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:2
      • Лечче
      • 17.02.2026 01:00
      • Жирона
      • 2:1
      • Барселона
  • Элит ОЧЛ
      • 17.02.2026 15:00
      • Сеул
      • 2:2
      • Санфречче Хиросима
      • 17.02.2026 15:00
      • Матида Зелвия
      • 3:2
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.02.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 2:0
      • Шангхай Шенхуа
      • 17.02.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:0
      • Виссел Кобе
      • 17.02.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 1:4
      • Ал-Иттиҳод
      • 17.02.2026 21:00
      • Ал-Ғарафа
      • 0:2
      • Трактор
      • 17.02.2026 22:45
      • Галатасарой
      • 5:2
      • Ювентус
      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • -:-
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • -:-
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • -:-
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 14 8 9 31
2 Италия 9 4 11 24
3 АҚШ 6 10 5 21
4 Нидерландия 6 6 1 13
5 Германия 5 8 7 20
6 Австрия 5 8 4 17
7 Франция 5 7 4 16
8 Швеция 5 5 2 12
9 Швейцария 5 2 3 10
10 Япония 4 5 10 19
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«МЮ» фанати «Челси»га харидор

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Буюк Британиянинг энг бой фуқароси - «Челси»ни сотиб олишга даъвогар. Энг қизиғи, у аслида «МЮ» мухлисидир. Табиийки, Лондон клубининг ҳозирги соҳиби Роман Абрамович миллиардердан имкони борича кўпроқ пул ундиришга уриниб кўради, агарда савдога мойиллик сезса, албатта. Хўш, «аристократлар»га кучли таъсир этиши кутилаётган ҳолат қандай ривожланмоқда?

66 ёшли бизнесмен Жим Рэтклифф - Буюк Британиянинг  энг сарватманд одами. У 2018 йилнинг ёзидан буён «Челси» атрофидаги ишларни диққат билан кузатиб келмоқда. Аниқроқ айтсак, Рэтклифф бундан 7-8 ой муқаддам хитойликлар билан рақобатга киришиб, Лондон жамоасини сотиб олиш ҳаракатини бошлаганди, бироқ Роман Абрамович унинг биринчи реал таклифини қабул қилгани йўқ. Мана, янги мавсумлар оралиғи тобора яқинлашаётган паллада Рэтклифф яна келишувга эришиш илинжида. Англия ОАВда ёзилишича, россиялик олигарх клуб акциялари учун 2,1 млрд. фунт олмоқчи. Рэтклиффнинг умумий бойлиги эса нақ 21 млрд. фунтга баҳоланмоқда. Икки суммани таққосласак, Рэтклифф учун Роман Аркадьевич талабини қондириш унчалик муаммо туғдирмайдигандек. Лекин келишувни амалга ошишига тўсқинлик қилувчи омиллар ҳам йўқ эмас. Биринчидан, Абрамович «Челси»ни шу қадар яхши кўрадики, ундан батамом кўнгил узолмаяпти. Яъни ҳар қандай ҳолатда ҳам, жамоани назорат қилишда давом этмоқчи. Иккинчидан, Рэтклифф катта харажатга мойил эмас, ҳар ҳолда, у йирик трансферларга ҳамиша салбий муносабат билдиради.

Хўш, Жим Рэтклифф ким? У нима билан шуғулланади? Футболга қизиқиши қай даражада?

uw  Рэтклифф бизнеси йирик корпорацияларга қарашли қизиқарсиз лойиҳаларни сотиб олиш стратегиясига асосланган. У айни шу йўл орқали шахсий кимёвий компанияси - Ineos тараққиётини таъминлаган. Диққат қилинг, ҳозирда 22та мамлакатдаги нақ 181та корхона Ineos таркибида мужассам. Уларда тайёрланган кимёвий хом ашёлар асосан дори-дармон, мебель ва ҳаттоки, мобиль телефонлари ишлаб чиқаришга йўналтирилади. Рэтклифф компаниясида жами 18500 киши ишламоқда.

uw  Ҳаммаси шу қадар яхши ривожландики, Рэтклифф 2018 йили рицар унвонига лойиқ кўрилди. У бунга қадар нефт ва кимё бизнеси тараққиётига қўшган ҳиссаси учун алоҳида мукофот ҳам олганди. Дарвоқе, Рэтклифф шу йил февраль ойидан эътиборан Буюк Британиянинг нефть ва кимё саноатига миллион фунт миқдорида сармоя киритадиган бўлди.

uw  Рэтклиффга дахлдор энг асосий ва янги хабар - у яқинда Team Sky велосипедчилар жамоаси соҳибига айланди. Режага мувофиқ, май ойидан жамоа номи бироз ўзгаради - Team Ineos. Айтганча, Жим олдинроқ елканли қайиқ спортига 100 миллион фунтдан кўпроқ сармоя ажратганди. Эътиборлиси, Рэтклифф Британиянинг Ineos Team UK жамоаси билан Америка кубоги-2021да зафар қучмоқчи.

uw  Жим Рэтклифф ихтиёрида футбол клуби ҳам бор. У 2017 йили Швейцариянинг «Лозанна» жамоасини сотиб олганди. Бироқ лозанналиклар миллиардер раҳбарлигида дарҳол қуйи лигага тушиб кетишди. Тўғри, клуб жорий мавсумдаёқ Швейцария элит дивизионига қайтмоқчи. Айтишларича, Рэтклифф «Лозанна»нинг ишларига асло бефарқ эмас, клубга доимий тарзда етарли миқдорда маблағ ҳам ажратмоқда. Дейлик, ҳаттоки, Зайниддин Зиданнинг ўғли - Энцо таклиф қилинди (ҳозир бошқа жамоада ижара келишувини ўтамоқда). Иккинчи томондан, Жим «Лозанна» мухлислари билан жанжаллашишга ҳам улгурди. Гап шундаки, у клуб рамзи ва расмий рангларини ўз компанияси брендига мувофиқлаштиришни истади, фанатлар эса бунга қарши чиқиб, барчасини эски ҳолатида қолдиришга эришдилар.

uw  Рэтклифф «Челси» ўйинларини «Стэмфорд Бриж»да томоша қилиш ҳуқуқини берувчи йиллик абонементга эга, аммо у қайси клубни кўпроқ ёқтиришини ҳеч қачон яширган эмас. Британиялик бизнесмен - «Манчестер Юнайтед»нинг чин фанати. Тўғри, бу факт «Челси»ни сотиб олишига катта халақит бермаслиги мумкин, аммо лондонликларнинг эътироз билдиришлари тайин, барибир.

uw   Daily Mile Foundation хайрия жамғармаси Рэтклиффдан муносиб моддий ёрдам олади. Миллиардернинг фикрича, болалар ортиқча вазн муаммосидан қутулиш учун мактабда ҳар куни 1 мил (1609 метр) югуришлари керак.  Британияда инсонлар саломатлигини яхшилаш - Бу Жим Рэтклиффнинг ҳаётий мақсади. Демакки, спорт жамоаларига қизиқиш ва эгалик қилиш - унинг учун идеал вариант. Эҳтимолки, «Челси»ни сотиш мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўлидир. Зеро, Буюк Британия ва Россия ўртасидаги алоқалар ёмонлашуви оқибатида Абрамович ўтган йилнинг ёзидаёқ виза олиш масаласида қийинчиликка дуч келди. Тўғри, Роман Аркадьевич Исроил паспортига ҳам эга ва бу унинг учун захира вариантидир. Бироқ факт шуки, россиялик бизнесмен жорий мавсумга жиддий ёндашгани йўқ. Дейлик, «Стэмфорд Бриж»ни қайта қуриш режасини ортга сурди, клуб ишига олдингидек фаол аралашмади. Бунинг ортидан «Челси» бошқарув йўналишларида бир қатор масалалар кўтарилди. Ҳозирча ҳаммаси ўта даҳшатли эмас, аммо жамоанинг ички ишлари ўз-ўзидан ҳал бўлмаслиги ҳам аниқ. Айниқса, трансферлар бўйича қўйилган тақиқ вазиятни янада оғирлаштириши мумкин. Ахир «Челси» келаси ёзда харидларни амалга оширолмайди. Ҳар ҳолда, ФИФА қарорига нисбатан шикоятлар ва турли апелляцияларнинг натижа бериши қийин масала. Боз устига, «аристократлар» ЧЛга йўлланма ололмаслик хавфи остида туришибди. Ички чемпионатда ҳозирги 6-ўриндан кучли тўртликка сакраш осон эмас, ЕЛда ғалаба қозониш орқали ЧЛга қўшилиш янада қийинроқ. Энг ёмони, жамоанинг ички муҳитига ҳавас қилиб бўлмайди, шунга мувофиқ, Маурицио Сарри истеъфо ёқасида турибди, ҳаттоки, терма жамоалар ўйинлари сабаб, юзага келган танаффус пайти ҳам.

Бош мураббий ва дарвозабон Кепа Аррисабала ўртасидаги можаро дарҳол бартараф этилган бўлсада, таркиб яхлитлигини сақлаб қолиш ҳам мушкул, барибир. Жумладан, Эден Азарнинг «Реал» сафини тўлдиришга чоғланаётгани ҳақидаги хабарлар кети узилмаяпти. Ҳа, «Челси» бу борада барча таклифларни четга сурмоқда ва охиригача шундай қилмоқчи. Аммо бельгиялик етакчининг қолишига кафолат йўқ. Каллум Хадсон-Одои клубдан кетмайдиган бўлди, аммо унинг «Бавария»га ўтиши хусусидаги гап-сўзлар ҳали барҳам топмади. Немислар ёзда янги таклифни илгари сурмоқчилар. Футболчи ва «Челси» ўртасидаги шартнома 2020 йилнинг ёзигача мўлжалланганини инобатга олсак, клуб потенциал иқтидорга эга ёш юлдузчани йўқотиши ҳеч гап эмас. Ўз ўрнида айтиш керак, яна бир яққол муаммо борки, буни устунликка айлантириш имкони бор. Айни пайт «Челси»нинг 40 нафардан кўп футболчиси бошқа клубларда ўйнамоқда - ижара келишуви. Раҳбарият ёзда айни шу йигитлар ҳисобига таркибни кучайтириш имкониятига эга, шунинг баробарида ортиқча ўйинчиларга яна маъқул жамоалар топиш зарурати ҳам бор. Ҳа, ижарачилар орасида Ромелу Лукаку ёки Кевин де Брюйне даражасидаги ижрочилар йўқ, лекин айрим йигитларда «Челси»нинг асосий таркиби талабига жавоб бериш салоҳияти бор. Клуб бошқарувига янги хўжайин келиши билан муаммолар бирданига ҳал бўлмаслиги тайин, ҳарқалай, футболчилар савия бобида дарҳол «Манчестер Сити» ёки «Ливерпуль» вакиллари билан тенглашолмайдилар. Лекин ишга ёндашув ўзгаради - янги одамлар, ўзгача услуб... «Челси» учун ҳозирда энг зарури шу - янги «қон томчиси».

Манба: InterFutbol
Киритилди: 11:36, 28.03.2019. Ўқилди: 5452 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.