Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 17 39
2 Манчестер Сити 17 37
3 Астон Вилла 17 36
4 Челси 17 29
5 Ман. Юнайтед 18 29
6 Ливерпуль 17 29
7 Сандерленд 17 27
8 Кристал Пэлас 17 26
9 Брайтон 17 24
10 Эвертон 17 24
11 Ньюкасл 18 23
12 Брентфорд 17 23
13 Фулхэм 17 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 17 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 17 18
18 Вест Хэм 17 13
19 Бёрнли 17 11
20 Вулверхэмптон 17 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бир жиноят(чилар) изидан

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Азиз мухлис, футболчилар ҳам инсон, уларда ҳам нафс балоси мавжуд. Бугун қинғир даромад илинжида севимли касбидан маълум муддатга маҳрум бўлган футболчилар ҳақида сўз боради.

Мики Томас

Ўз вақтида «Манчестер Юнайтед», «Челси» сингари клубларда ҳаракат қилган уэлслик футболчи анчагина машмашаларга аралашиб қолгани кўпчиликнинг ёдида бўлмаса керак. 

Ўша чоғлари у камтарин «Wrexam» клуби шарафини ҳимоя қилар, ўзининг сўнгги мавсумларини ўтказаётган эди. Футболчи жиноий гуруҳ сафига қўшилиб кетади. Бу гуруҳ сохта пул ишлаб чиқарувчи босмоханалари орқали 10 ва 20 фунтлик купюрани Британия бўйлаб тарқата бошлайди. Махсус хизмат вакиллари бир неча йилдан бери жиноятчиларни излаб келсада, калаванинг учини сира топа олишмаётган эди. Буни қарангки, Мики ўз жамоадошларидан бирига сохта купюрада қарз беради. Жамоадоши бу пулларни сарфлаётганида қўлга олинади ва кўп ўтмай ҳаммаси аён бўлади…  Ушбу гуруҳ иши тўлиқ тўхтатилади ва Мики 3 йилга панжара ортига жўнатилади…

Сезар

1996-йилда Бразилия 1-лигасига кўтарилган  клуб раҳбарлари футболчиларни рағбатлантириш мақсадида маошларига 100 минг доллар мукофот пули қўшиб берилишини эълон қиладилар. Сезар вазиятдан унумли фойдаланиш мақсадида ўз дўстлари ёрдамида «ажойиб ўғрилик режасини» ишлаб чиқади. Пул тарқатиладиган куни клуб базасига бостириб кирган жиноятчилар 1,5 миллион доллардан ошиқроқ мукофот пулларини ҳамманинг кўз олдида олиб кетишади. Бразилия анчайин нотинч давлат эканлигини билсада, клуб раҳбарияти ўғирланган пуллар ҳақида маҳаллий полицияга арз қилади. Суриштирув ишлари ҳеч қандай фойда бермагач, вазият бироз юмшайди ва кўпчиликнинг эътиборидан четда қолади…

Кўп ўтмай Сезар ўша даврларда анчагина қиммат саналадиган  «БМW» маркасидаги янги машина ҳарид қилади. Бу машинада клуб базасига келмасада, уни шаҳар кўчаларида бир неча маротаба кўриб қолишади… Кўп ўтмай, ҳибсга олинган Сезар ўз айбига иқрор бўлади ва 5 йилга қамоқ жазоси билан жазоланади…

4 йилдан сўнг турмадан чиққан футболчи ўз устида ишлашда давом этади ва Италиянинг «Лацио» клуби сафига бориб қўшилади. Кейин «Интер» уни яхшигина пул эвазига ҳарид қилади…
Афсуски, футболчи ўзининг энг кучга тўлган йилларини қамоқда ўтказди ва иқтидорини тўлиқ намоён қила олмади…

Фабрицио Микколи

Бу футболчининг ўйинларини кўрмаган мухлис бўлмаса керак. Унинг Италия «А серияси»даги ўйинлари, шунчаки, фантастика! У ўз фаолияти мобайнида 200 дан ортиқроқ гол урган бўлсада, кариераси сўнгида муаммоларга ўралашиб қолди.

Ҳаммаси 2006-йилда бошланган эди. Футболчининг эски танишларидан бири ундан тунги клуб бизнеси учун 12 минг доллар қарз олади. Бизнеси банкротга учрагач, қарзини қайтариб беришдан бош тортади. Микколи эса Мафиа аъзоларидан қарзини ундириб беришини илтимос қилади. Италияда бу услуб қарзни қайтариб олишнинг одатий кўриниши эканлигини кўпчилик яхши билиши тайин. Гап шундаки, қарз ундириш жараёнида қарздорга анчайин жиддий тан жароҳати етказилади… Жуда узоқ давом этган суд жараёни Микколини 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилади. Ўзининг шедевр голлари билан минглаб персонал мухлисларига эга футболчи қарийиб 4 йил умрини панжара ортида ўтказиши аниқ.

Брено

Бразилиялик футболчини «Бавария» 12 миллион еврога ҳарид қилиб аста-секинлик билан асосий таркиб футболчисига айлантираётган эди. Ўзининг илк мавсумида (2008-йилда) Бундеслига ғолиблигини қўлга киртган футболчига клуб Мюнҳендаги қиммат кварталдан уй ҳадя қилади.

Футболчи бу уй 1 миллион долларга суғурталангани ҳақида билиб қолади ва ўз режасини узоқ ватқ ҳаёлида пишитиб юради. 2009-йилнинг ёзида футболчи ўз уйини ёндириб юборади. Суғурта агентлари томонидан ўтказилган экспертизадан сўнг ёнғин уюштирилгани ошкор бўлади ва футболчи суд олдида жавоб беради.

Суд уни 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилади. «Бавария» у билан шартномани бекор қилади. Футболчи озод бўлгач, ўз ватанига қайтиб кетади. Афсуски, Брено ўз порлоқ келажагини қинғир пуллар илинжида тақдирга ютқазиб қўйди. Брено ҳозирда «Васко Да Гамма» сафида тўп тепмоқда. Тиаго Силва сингари супер юлдуз даражасига чиқиши кутилган футболчи ҳозирда 29 ёшда. Унинг ўз имкониятини қўлдан чиқариб юборгани ачинарли, албатта...

Рене Игита

Ўзининг «чаён услубида» зарбаларни бартараф этиши билан бутун дунёга танилган дарвозабон ҳам ўз вақтда анчагина қинғир ишлар билан шуғулланганига ишониш қийин. Сўнгги ЖЧга футбол оламининг фахрий меҳмони сифатида ташриф буюрган собиқ футболчининг ҳам ҳаётида қора чизиқлар мавжуд …

У шахсан Пабло Эскобарнинг воситачиси бўлиб бир неча йил наркотик савдосида фаол иштирок этади. Уни 1993-йилда Эскобарнинг 67 минг доллар пулини бошқа бир наркобаронга олиб кетаётган чоғида қўлга олишади. Узоқ давом этган тергов чоғида футболчи ўз айбига иқрор бўлади ва 6 йилга қамалиб кетади.  Қаҳрамонимиз 1994-йилдаги Мундиални айнан шу сабаб ўтказиб юборади. Пабло Эскобарнинг ўлимидан сўнг, Рене гаров эвазига озодликка чиқади ва бошқа бундай ишлар билан шуғулланмайди.

 Я.У

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:13, 30.03.2019. Ўқилди: 7973 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Ливерпуль Юго Экитике 8
4 Борнмут Антуан Семеньо 8
5 Тоттенхэм Ришарлисон 7
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.