Европа лигаси Англиянинг иккинчи жамоаси ҳам ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. "Челси" Чехияда бўлиб ўтган ўйинда "Славия"ни кичик ҳисобда мағлуб этганди.
Жавоб ўйинида эса Сарри шогирдлари дастлабки 17 дақиқа ичида 3та гол уриб, рақибни бутунлай "нокаут"га учратгандек бўлишганди. Бироқ 25-дақиқада "Славия" битта жавоб тўпини киритган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб Педро яна бир голга муаллифлик қилиб, "дубл"га эришди.
Иккинчи бўлим бошида эса чехияликлар ҳужумчиси Шевчик 3 дақиқа ичида 2та гол уриб, ҳисобни 4:3 кўринишга келтириб қўйишди. Яна 2та гол "Славия"ни ярим финалга олиб чиқиши мумкин эди. Аммо қолган дақиқаларда лондонликлар хушёр ўйнашди ва Европа лигаси ярим финал босқичи йўлланмасига эга бўлишди.
Европа лигаси. Чорак финал. Жавоб ўйини
Челси Англия – Славия Чехия 4:3 (4:1, 0:2)
Голлар: 1:0 – 5 Педро, 2:0 – 9, автогол Дели, 3:0 – 17 Жиру, 3:1 – 25 Соучек, 4:1 – 27 Педро, 4:2 – 51 Шевчик, 4:3 – 54 Шевчик.
Челси – Аррисабалага, Кристенсен, Эмерсон, Аспиликуэта, Давид Луиз, Баркли (Жоржиньо, 70), Ковачич, Педро (Хадсон-Одои, 87), Канте, Азар (Виллиан, 65), Жиру.
Славия – Коларж, Дели, Боржил, Кудела, Нгаде-Нгажуи, Масопуст (Олайинка, 52), Соучек, Траоре, Шевчик (Стох, 78), Змргал (Шкода, 85), Крал.
Огоҳлантиришлар: Канте (33), Соучек (53), Кудела (73), Эмерсон (75), Аррисабалага (83), Давид Луиз (89).
Биринчи ўйин: 1:0.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).