Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:1
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      •   ОКМК
      • 1:0
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      •   Динамо
      • 0:0
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қўқон-1912 6 6
12 Қизилқум 5 6
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК - Сурхон
6-тур Динамо - Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Толибонлар таъқибида қолган Мессининг мухлиси

Баҳо:
+ | -1
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Аргентиналик Лео Мессининг энг машҳур мухлиси -  Муртазо Аҳмади ҳақида кўпчилик эшитган бўлса, ажаб эмас. Унинг полиетелин халтачадан  Аргентина терма жамоси миллий либосини ясаб олгани ва орқасига ручка ёрдамида “Месси“ деб ёзиб олгани ижтимоий тармоқларда катта шов-шув кўтарилишига сабаб бўлган эди.


Кейинчалик кичкинтой Муртазо Доха шаҳрида ўз кумири билан учрашган ва азалий орзусига етишган эди.  Эртак чиройли хотима билан якун топгандек туюлган бўлиши мумкин, аммо бу воқеалар ёш мухлис ва унинг оила аъзоларининг ҳаётларини тубдан ўзгариб кетишига сабаб бўлди.

Толибонлар таъзиқи

 Бўлиб ўтган воқеадан сўнг Муртазонинг дадаси Ориф Аҳмадига  аноним қўнғироқлар сони бирданига кўпайиб кетади. Аслида этник ўзбек  бўлган Афғонистонлик Ориф аввалига бу қўнғироқларга эътибор бермайди. Кўп ўтмай унинг уйида толибонлар вакили меҳмон бўлгач, вазият нақадар жиддий эканлигини ҳис қилади. Қахрамонимиз вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга уруниб кўради, аммо бу ҳеч қандай фойда бермайди. Толибон жангарилари унинг нима учун ўз ўғлини исломий таълим олиш ўрнига дунёвий муаммоларга ўралашиб қолганини изоҳлаб беришларини талаб қила бошлашади. Воқеалар ривожи кескин тус олаётганини кўрган Ориф Аҳмади ўз оиласининг хавфсизлиги  ҳақида бош қотира бошлайди.

Покистонга қошич

Ориф Аҳмади бутун оила аъзолари номидан толибонлар билан кўришгани боради, улардан узр сўрайди ва ҳаммасини тўғирлашга ваъда беради. Бундай йўл тутилганидан кўнгли жойига тушган гуруҳ бироз шаштидан тушсада, уларни таъқиб қилишни тўхтатмайди.
Орадан 3 кун ўтгач қишлоқдагилар уларнинг уйида ҳеч ким йўқлигини сезиб қолишади. Бу вақтда Ориф Аҳмади ўз оиласи билан Покистон чегараларига яқинлашиб қолган эди. Ўғлининг ва оиласининг ҳаётидан ҳавотир олган ота уй-жойини ташлаб бегона юртга қараб қочишга мажбур бўлади. Унинг бундай йўл тутганидан ғазабланган толибонлар  қидирув ишларини бошлаб юборишади, аммо бу вақтда  ёш мухлиснинг оиласи Покистон давлатига кириб улгурган эди. Афсуски, уларнинг Покистондаги ишлари ҳам ҳа деганда юришиб кетавермайди.

2 йил давом этган мусофирчиликда қийналган оила ноилож яна ортга қайтишга мажбур бўлади. Уларнинг қайтгани ҳақидаги хабарни эшитган Афғонистоннинг 1-рақамли телеканалларидан бири саналадиган «Ариана Тв» ҳодимлари ёш мухлис ва унинг дадаси билан эксклюзив кўрсатув тайёрлашади. Кўрсатувда Муртазонинг дадаси Ориф Аҳмади: «У кечалари уйқудан уйғониб унинг исмини айтар, ҳар куни ишга кетаётганимда Мессининг футболкасини олиб келишимни илтимос қилар эди. Бир куни акаси Ҳумоюн полиетелин пакетдан унга футболка ясаб берди ва орқасига Месси деб ёзиб қўйди. Ўша кундан бошлаб ўғлим бошқа мендан футболка олиб келишимни сўрамади. Унинг полиетелин пакетини олиб қўймоқчи бўлдим, аммо у устидаги футболканусха нарсани шу қадар яхши кўрардики, ҳатто кечалари ҳам ечмай ётарди. Мен оғлимни кўнглини синдиришдан қўрқиб, устидагисини ечишини талаб қила олмадим. Менинг ва оиламнинг хатоси шунда бўлгандир, балки…»

Бу кўрсатувдан сўнг миллионлаб мухлисларнинг бу оилага муносабати ўзгарди. Шу жумладан толибонларнинг ҳам. Ҳозирда Ориф Аҳмади 4 ўғил ва 4 қизнинг отаси сифатида ўз қишлоғида яшамоқда. Қахрамонимиз кичкинтой Муртазо 8 ёшда. У ҳозирда катта олийгоҳларда илм олиш орзусида юрибди. Унинг орзуларидан бири ушалганига гувоҳ бўлдик. Умид қиламизки, унинг навбатдаги орзуси ҳам кўп ўтмай амалга ошади.

Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev

Манба: stadion.uz

Maqola "Golden Gol" nashri ma'lumotlariga tayanib yozildi.

Киритилди: 16:11, 19.04.2019. Ўқилди: 9667 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик