Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марко Матерацци: «Зиданга таъзимдаман!»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Айни пайт ФИФА элчиси мақомида фаолият юритаётган италиялик футбол афсонаси бир неча соатга Сочида меҳмон бўлди. Championat.com сайти вакиллари эса фурсатдан фойдаланиб, Маркони суҳбатга тортишди.

- Юртингиз, хусусан, Сочидан яна бир марта ҳайратда қолдим, - деди Матерацци. - Бу ерда ҳамма нарса мужассам: Олимпиада, ЖЧ ва Формула-1 мусобақалари учун бунёд этилган ажойиб иншоотлар...

- Имкони бўлса, Россияда узоқроқ қолишга рози бўлармидингиз?

- Агар қайсидир жамоага устозлик қилиш бўлса, рад этмасдим. Лигангизга бефарқ эмасман, у ҳақда муайян тасаввурга эгаман. Масалан, ҳозирда «Зенит» РПЛнинг етакчи жамоаси мақомида. «Спартак» ҳам мен учун қизиқарли клуб. Уни италиялик мутахассис бошқаргани сабабли алоҳида эътибор билан кузатганман. Мухлислар Каррерани узоқ вақт унутмасликларига шубҳа қилмайман. Мураббий жамоани чемпионликка олиб чиқиб, Италия мураббийлик мактабининг юксак салоҳиятини исботлади. Мухлисларга эса узоқ кутилган олтин медалларни ҳадя этди.

- Унда нима учун Италияда иш топа олмаяпти?

- Италия - бошқа масала. Мутлақо бошқа масала. Лекин умид қиламанки, вақти келиб Каррера ҳам «А» серияда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

- Спаллетти ҳам Россияда ишлаган, бироқ кейин юртингизда нуфузли иш жойи ва юксак ишончга сазовор бўлди.

- Ҳа, тўғри. Ҳозир у «Интер»да. Лекин бу ёғига нима бўлишини айта олмайман. Чунки жамоа ҳозир ўзи учун энг паст натижани қайд этаётгани ўз-ўзидан тушунарли. Яъни, ЕЧЛ ҳудудидан жой олиш қайсидир жамоа учун муваффақият. Аммо шонли тарих, улкан салоҳият ва етарли имкониятларга эга бўлган «Интер»­нинг етакчи тўртликдан четда қолишга ҳаққи йўқ. Хайриятки, жамоа Генуяда «Женоа»ни 4:0 ҳисобида маҳв этди. Аслида ҳар қандай баҳо натижага боғлиқ. Аммо у «Скудетто»га жиддий даъвогарлик қилишини истардик.

- «Интер» ҳозир ҳам ҳаётингиз мазмуними?

- Ҳа, бу ҳақда ватандошларингиз ҳам савол беришди. Мен Италияда фақат «Интер» мухлиси эканимни айтдим. Улар хорижий жамоалардан қай бирини ёқтиришимни сўрашди. Мен яна «Интер»ни тилга олдим. Чунки бирор-бир жўяли жавобни топа олмадим.

- Айтинг-чи, нима учун «Ювентус» шунчалик олислаб кетган?

- Қанийди, бу барқарорликнинг асл сабабини билишнинг иложи бўлса? Бунинг учун бор-будимни сарфлашга тайёрман. Туринликлар бу мавсумда ҳам шоҳсупани бўшатмасликлари аниқ. Ўйлашимча, улар ЕЧЛда ҳам ғолибликни мўлжаллашган. Акс ҳолда, Роналдуни харид қилишмасди. Дунёнинг икки энг сара футболчисидан бирига сарфланган маблағ ўзини оқлаши керак-ку, ахир.

- Унда дунёнинг энг яхши ҳимоячиси ким? Айтишларича, сиз Рамосни айтган экансиз.

- Футбол олами юксак савиядаги ҳимоячиларга бой. Мисол учун, ҳозир Виржиль ван Дейк ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Бироқ мен Рамосни устун қўяман. Бу борада шубҳага ўрин йўқ. Серхио қаторасига уч марта ЕЧЛда зафар қучди, жаҳон ва Европа чемпионатларида шоҳсупага кўтарилди. Боз устига, ҳимоячи бўла туриб 100тадан кўпроқ гол урди, уларнинг аксарияти ҳал қилувчи голлар эди. У - «Реал»нинг яққол етакчиси, маҳорат бобида ҳам, жисмоний қувват бўйича ҳам. Билмадим, энг сара мақомига сазовор бўлиш учун яна нима керак?

- Уни виждонсиз инсон сифатида эътироф этишганида нимани ҳис этасиз?

- Ҳеч нимани. У - ғолиб. Ғолиблар - муҳокамадан мосуво.

- Аммо у охирги «класико»да Мессига тирсаги билан зарба берганди.

- Бу лавҳани кўрмадим, лекин ўйинда бундай тўқнашувлар бўлиши табиий ҳол. Футбол - 90 дақиқали жанг. У ниҳоясига етгач, ҳамма одатий ҳаётга қайтади. Кишига ҳаётий фазилатларига кўра баҳо бериш лозим.

- Нима бўлганда ҳам, Рамос ва сиз - камёб ўйинчиларсиз, дунёнинг ярми сизлардан ҳайратга тушса, ярми нафратланади. Бу сизга босим ўтказадими?

- Йўқ, бу ажойиб! Демак, мен жуда кучлиман. Жамият сенга бефарқ бўлса, ҳеч кимга керагинг йўқ. Ажралиб турадиган шахс бўлиш яхши. Айниқса, ўз вазифангни ҳалол бажарсанг. Бу борада ўзимни бахтли инсон ҳисоблайман, чунки касбим эҳтиросли. Уни чин қалбимдан севаман.

- Бир пайтлари Зидан билан қўл бериб саломлашганингизни, у сизни танимай, мухлис деб ўйлагани ҳақида айтган эдингиз. У билан охирги марта қачон учрашгансиз?

- Қизиқ, негадир бундай воқеани эслай олмаяпман. Афсуски, Зидан билан кўришмаганимизга анча бўлди, алоқамиз ҳам йўқ. Инсон сифатида унга ҳурматим баланд. Зидан футболчи сифатида барча совринларга сазовор бўлди, янги соҳасида ҳам муваффақиятларга эришди. Мен унга шунчаки омад тилаш билан чекланмоқчи эмасман, мен унга таъзим қиламан.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 01:04, 24.04.2019. Ўқилди: 6133 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.