Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 14.03.2026 00:45
      • Торино
      • 4:1
      • Парма
      • 14.03.2026 19:00
      • Интер
      • 1:1
      • Аталанта
      • 14.03.2026 22:00
      • Наполи
      • 2:1
      • Лечче
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • 0:2
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • 3:1
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Милан
      • 14.03.2026 01:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 14.03.2026 18:00
      • Жирона
      • 3:0
      • Атлетик Бильбао
      • 14.03.2026 20:15
      • Атлетико
      • 1:0
      • Хетафе
      • 14.03.2026 22:30
      • Реал Овьедо
      • 1:0
      • Валенсия
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Осасуна
      • 14.03.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 0:1
      • Брайтон
      • 14.03.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Борнмут
      • 14.03.2026 22:30
      • Челси
      • 0:1
      • Ньюкасл
      • 14.03.2026 22:30
      • Арсенал
      • 2:0
      • Эвертон
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:1
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • Ўзбекистон суперкубоги
      • 15.03.2026 19:15
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Пахтакор

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Месси нима учун МЛСнинг бугунги ўйинини ўтказиб юборгани маълум бўлди [3]

Гордон Ширер ва Рунини танқид қилди: «Ўз ишингизни яхшироқ бажаринг» [0]

Деклан Райс 16 ёшли вундеркинд ҳақида: «У бизга энергия ва назоратни қайтарди» [0]

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси кўпроқ ўйин амалиёти истамоқда [0]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [0]

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [0]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [0]

Турк нашри «Реал» Осимхен трансферини амалга оширишга қизиқаётгани ҳақида хабар берди [0]

Спорт гимнастикаси. Чусовитина ҳамда Мирвалиев Жаҳон кубогида совриндорлар сафига киришга яқин келишди [0]

Жереми Доку “Реал Мадрид”га қарши учрашув ҳақида: “Биз ўзимизга ишонамиз” [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 27 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 28 37
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 27 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мактаб ўқувчисига 10 млн. евролик мегашартнома?!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Nike компанияси «Боруссия» Д. клубига тегишли мактаб ўқувчисини баҳоси 10 000 000 еврога тенг шартнома билан сийлади. Йўқ, «0»лар сонида адашмадик, чиндан ҳам, миллионлар ҳақида гап бормоқда. Юсуф Мукоко иқтидори ҳақида бундан 4 йил олдин гапира бошлагандилар ва муҳокама ҳамон давом этмоқда. Мана, «Боруссия»нинг 14 ёшли умиди яқинда футбол оламида кузатилган энг улкан ва ажабланарли реклама шартномаларидан бири соҳибига айланди. Оддий айтганда, Юсуф кейинги бир неча йил ичида Nike компаниясидан чамаси 10 миллион евро олади. Аслида Мукоко ҳақида айтарли маълумот йўқ, фақат матбуотчилар унинг болалар футболида алоҳида ажралиб турганию, жуда кўп гол ураётганини бот-бот ёзишмоқда. 

***   Юсуф Мукоко чиндан ҳам, ўта сермаҳсул ҳужумчи. Transfermarkt.de портали маълумотларига таяниб айтсак, мегаиқтидорли болакай жорий мавсум 21та ўйинда 36та (!)та гол урди. Асосийси, Мукоко анчадан буён самарадорлик бобида шундай барқарор.

***   Истиқболли ҳужумчи Камерунда туғилган, лекин болалигидан Германия клубларида ўйнамоқда. Аниқроғи, Юсуф Мукоко икки мамлакат фуқаросидир. Тўғри, айни пайт ёшлар миқёсида Германия футболи шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

***   У ўз ёшига нисбатан олсак, ижтимоий тармоқларда жуда машҳур. Мисол учун, «Инстаграм» тармоғида нақ 200 минг обуначиси бор. Таққослаш учун айтсак, россиялик энг таниқли футболчи Александр Головиннинг саҳифасига 400 минг киши ёзилган.

***   Мукоко ҳозирда «Боруссия» тизимидаги U-17 жамоаси сафида тўп сурмоқда. У гарчи нафақат барча шериклари, балки рақибларидан ҳам кичик бўлсада, ҳамманинг ҳавасини келтирувчи голлар урмоқда. Муҳими, мунтазам равишда.

***   Қизиқ, Юсуф чиндан ҳам, 10 миллион евро оладими? Ҳа. Фақат бирданига эмас. Қолаверса, 10 «лимон» - бу Nike билан тузилган узоқ муддатли шартноманинг потенциал суммаси, холос. Хуллас, асли камерунлик йигитча шунча олиш учун маълум шартларни бажариши керак. Германия компанияси ҳозирча келишувда кўзда тутилган умумий суммадан чамаси 10 фоизи (1 миллион евро)ни тўлади. Тушунарлики, шунинг ўзи 14 ёшли бола учун жуда кўп. Қисқаси, Юсуф Мукоко қолган 9 миллионни Бундеслигада дебют қилган тақдирида олиши мумкин. Шунда ҳам дарҳол эмас, босқичма-босқич. Шартномада моддий манфаатдорликка элтувчи алоҳида бандлар белгилаб қўйилган. Лекин уларнинг кучга кириши учун Юсуф аввало, Германия чемпионати доирасидаги ўйинда «Боруссия» либосини кийиши керак.

***   Юсуф Мукоко дарҳақиқат, 14 ёшдами? Вақтида кўпчилик бу борада болакайга шубҳа билан қаради, уни ҳаттоки, ёшини қалбакилаштирганликда гумон остига олишди. Бунда ажабланадиган томони йўқ. Ҳар ҳолда, Европада айниқса, африкалик футболчилар паспортига шубҳа билан қарашга одатланишган. Зеро, Африканинг кўплаб мамлакатларида туғилган санани ўзгартириш имконсиз иш саналмайди. Юсуф Мукоко ҳолатида эса унинг отаси дарҳол ўртага тушиб, ўғли туғилганидан кейиноқ барчасини Камеруннинг Германиядаги элчихонасида расмийлаштирганини баён қилди.

***   Германия футбол иттифоқи ҳам «Боруссия» ўйинчиси ҳужжатларини алоҳида текшириб чиқди ва ҳеч қандай қонунбузарликни аниқлагани йўқ. Дарвоқе, Мукоко 11 ёшидан «Дортмунд» тизимида шуғулланмоқда.

***   Юсуфнинг 2021 йилга қадар Бундеслига учрашувида қатнашолмаслиги аниқ. Гап шундаки, Германия чемпионати регламентига кўра, 17 ёшдан кичик футболчи асосий жамоа сафида майдонга тушолмайди. Мукоко эса катта футболга айнан «Боруссия» клубида қадам қўймоқчи.

***   Дортмундликлар Юсуфни 2016 йили «Санкт Паули» болалар жамоасидан таклиф этишган. Германия матбуоти эса камерунлик вундеркинд ҳақида илк марта 2014 йили ёзганди. Ўшанда 10 ёшли Мукоко болалар турнирида 14та гол уриб, бош тўп-урар бўлган, жамоаси эса ғолибликни қўлга киритганди.

Мукоконинг мақсади  - тезроқ катталар даражасига кўтарилиш ва совринлар ютиш. «Биринчи навбатдаги вазифам - профессионал футболчи мақомини олиш. Кейинги мақсадлар қатор-қатор - «Боруссия» билан Европа ЧЛда ғалаба қозониш, «Олтин тўп» соҳибига айланиш...», - дейди 14 ёшли Мукоко. Нима ҳам дердик, иштиёқингга қойил, Юсуф!

Манба: InterFutbol
Киритилди: 21:29, 25.04.2019. Ўқилди: 3196 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Барселона Рафинья 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.