Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 2:0
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д
  • Суперлига
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • 0:1
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 07.07.2025 20:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Навбаҳор 14 26
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ: Олтин авлодлар тўқнашуви

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европа чемпионлар лигаси ярим финалларининг дастлабкиси якунланди. Ҳаммани ҳайрон қолдириб, грандларни ютиб, шонли ўтмишини ўйлаётган — «Аякс». Катта тажриба эвазига финал томон дадил қадам ташлаган «Барселона» ҳамда ярим финал ўйинларида дастлабки баҳсда рақиб дарвозасига бирорта ҳам гол кирита олмаган АПЛнинг икки клуби. Буларнинг ҳаммаси бизга ЕЧЛни катта қизиқиш билан томоша қилишимизга сабабчи бўлди.

Гапни шонли ўтмишга эга, ҳамиша «Олтин авлодлар»ни ўз таркибида етиштирган «Аякс»дан  бошлаймиз. Кўҳна қитъада ўтган асрнинг 70-йилларида бир жамоа пайдо бўлдики, бу футболда ҳамма совринларга эгалик қилишни бошлади. Афсонавий Ринус Михелс бош мураббийлигидаги бу жамоа замонавий футболда янги даврни бошлаб юборди. «Тотал футбол» атамаси айнан «Аякс» муаллифлигида дунёга келди. Таркибида Кройф, Нескенс, Реп, Де Йонг, Сурбиер, Крол каби юлдузларни жамлаган жамоа кўҳна қитъада кетма-кет 3 марта ЕЧЛни ютди. Уларнинг авлоди ҳақиқатан ҳам олтин эди. Улар бутун дунёга Олтин «Аякс»ни ва голланд футболини танитишди. Ўша пайтларда «Аякс»нинг бирйўла 3 аъзосига Каталониянинг «Барселона» жамоаси оғиз солди. Булар — бош мураббий Ринус Михелс, футболчилар — Йохан Кройф ва Йохан Нескенс эди. Улар «Барса»га борган биринчи мавсумдаёқ «Барселона» сафарда «Реал»ни 5:0 ҳисобида ютди. «Тотал футбол» асосчиси Ринус Михелс ўз фалсафасини «Барселона»га ҳам сингдира олди.

Орадан йиллар ўтди. «Аякс» ана шундай олтин жамоани  ўтган асрнинг 80-йиллари ўрталарида шакллантирди. Бу пайтга келиб Йохан Кройф бош мураббий, таркибда Марко ван Бастен, Франк Райкаард каби етакчилар етишиб чиқишди. Улар 1987 йилда Европа Кубок эгалари кубогини ютишди. Азалдан «Барселона» «Аякс» футболчиларига қизиқиб келган. Бош мураббий Йохан Кройф билан бирга Марко ван Бастен «Барселона»га ўтишга яқин турганди. Аммо ван Бастен кутилмаганда «Милан»ни танлади.

«Аякс»нинг футбол мактабидан шу даражада кўп юлдузлар етишиб чиқишганки, улар бу борада дунёда ягона деса ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам бу жамоанинг номи исми жисмига мос — Олтин «Аякс»! Ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида амстердамликлар яна бир марта дунёни титратишди. Ўшанда Луи ван Гал бош мураббийлигидаги бу жамоа 1992 йилда УЕФА Кубогини ютди. Ўша йилнинг ўзида «Аякс»нинг таркибини «кўҳна қитъа» грандлари талон-тарож қилиб юборишди. Биргина Деннис Бергкампга Европанинг бирйўла 5 та гранд клуби таклиф билан чиқди. Булар — «Реал», «Барселона», «Милан», «Ювентус» ва «Интер». Кутилмаганда «улоқ»ни «нерадзурри» илиб кетди. Бу билан «Аякс» мактаби тўхтаб қолмади. 1995 йилда финляндиялик Яри Литманен, нигериялик Финиди Жорж, Нванкво Кану, ака-ука де Бурлар, Эдгар Давидс, Кларенс Зеедорф, Марк Овермарс, Франк Райкаард, Данни Блинд, Эдвин ван дер Сар каби юлдузлар ўйнаган жамоа 2 марта ЕЧЛ финалига чиқди. Улардан биттасида ғолиб чиқди. Шундан кейин биз «Аякс»ни ЕЧЛ финалида бошқа кўрмадик.

Аммо шундан кейин ҳам «Аякс»дан юлдузлар етишиб чиқишда давом этди. 2002- йилда ҳам «Аякс» таркибида янги юлдузли жамоа шаклланди. Тасаввур этинг, Златан Ибраҳимович, Кристиан Киву, Найжел де Йонг, Энди ван дер Мейде, Рафаэл ван дер Варт, Уэсли Снейдер каби юлдузлар узоқ йиллар «Аякс» сафида тўп тепишганда нима бўларди. Афсуски, бу йигитлар ўзларини тарбиялаган ва дунёга танитган жамоа сафида бор-йўғи 1 йил ўйнашди.

Ана шундан кейин биз Олтин «Аякс» ўйинларини узоқ йиллар соғиндик. 2010 йилда Жаҳон чемпионати финалида ўйнаган Голландия ҳам, 2017 йилда Европа Лигаси финалида ўйнаган «Аякс» ҳам бизга  ўтмишдаги «Аякс»ни эслатмади. Биз жорий йилда «Реал» ва «Ювентус»ни енгган «Аякс» орқалигина ўтмишдаги «Аякс»ни ёдга олгандекмиз. Аммо ўтмишдаги «Аякс» бўлиши учун амстердамликлар энг камида Чемпионлар лигасини ютишлари керак. Гарчи рақиблардан бирининг таркибида Лионел Мессидек юлдуз ўйнаса ҳам...

«Аякс»нинг бу таркиби ёзда талон-тарож бўлади.  Грандлар «Аякс» боғида пишиб етилган «олма»ларни териб олиб кетишади барибир. Унгача шонли ўтмишга эга «Аякс» Чемпионлар Лигасини ютиши керак. Бироқ рақиблар бунга кўнармикан. «Барселона» жорий йилда 120 йиллик юбилейини нишонлайди, Лионел Месси 6-марта дунёда энг яхши бўлишга жиддий аҳд қилган, бошқа рақиблар ҳам совға эмас. Лекин инглизлар дастлабки ярим финалларда жуда ёмон натижа қайд этишди.

Азалдан «Барселона»га "нону гўшт" бўлиб келган инглиз клублари бу сафар ҳам қурбон вазифасини ўтаб беришди. Менимча, энди «Барселона» имкониятни бой бермайди.

Шу ўринда бир воқеа эсимга тушади. Пеп Гвардиола англиялик журналистларга интервью бергунча улар «АПЛ дунёдаги энг кучли чемпионат» деб юборишди. Шунда Пеп «кибрланманг» деди. «Сиз бизнинг чемпионат дунёда энг кучли деяпсизлар, бошқа чемпионатларни томоша қилмаган кўринасизлар», — деб сўзида давом этди у. Хуллас, шунақа гаплар.

Сафарали Сиддиқов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:22, 06.05.2019. Ўқилди: 11160 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.