Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ливерпуль» – «Барселона». Ўйин финалдек бўладими? Ёки «Энфилд»ни зулмат қоплайдими?

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун Европа чемпионлар лигасининг ½ финал жавоб учрашуви “Ливерпуль” – “Барселона” учрашуви бўлиб ўтади. 

Фактларга асосланиб қарор чиқарадиган бўлсак, бу ўйинда “мерсисайдликлар” “Барселона”га мағлуб бўлиб бўлишди. 

Чунки “Ливерпуль”нинг бир нечта етакчи футболчилари муҳим ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. 

Таркиб борасида ҳам сўниб бўлган "Ливерпуль"

Муҳаммад Салоҳ – мисрлик футболчи “Ньюкасл”га қарши ўйинда бошидан енгил жароҳат олди. У “Вулверхэмптон”га қарши ўйинда майдонга тушиш эҳтимоли катта, бироқ ҳаёт-мамот жангида ўйнай олмайди. 

Роберто Фирмино – “Ливерпуль” учун яна бир катта йўқотиш. Бразилиялик футболчи Салоҳ каби жамоасининг натижасига катта таъсир ўтказа олади. Аммо Фирмино ҳам бу учрашувни ўтказиб юбориши аниқ бўлиб бўлган. 

Наби Кейта – бу футболчини ўрнини боса оладиган футболчилар “Ливерпуль”да етарлича. Лекин Кейта асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Айнан шу фактор бугун панд бериши мумкин. 

Адам Лаллана – англиялик футболчи заҳира футболчисига айланиб бўлган бўлсада, заҳирадан майдонга тушиб ўйини кучайтира олади. Бироқ Клопп ушбу футболчининг ёрдамидан ҳам фойдалана олмайди.

Шижоатга қарши ақл 

Бугун Клопп уч нафар асосий футболчисиз, тиш-тирноғи билан “қуролланган” “Барселона”га қарши ўйнаши лозим. 

Маълум манбаларнинг хабар беришича, германиялик мутахассис бугунги ўйинда тўрт ёки беш нафар ҳужумчини майдонга тушириши мумкин экан. Бу Клоппнинг қўлидан келади албатта, аммо бу иш берармикан? 

Қолаверса, ушбу ўйин “Энфилд”да бўлади “Ливерпуль” ўз майдонида анчадан бери мағлубиятга учрамаяпганини ҳисобга олса, “Барселона” учун ҳам мазкур баҳс осон кечмайди. 

Эрнесто Вальверде майдонга асосий таркибни туширади, ўйин олдидан мутахассис ротация ишларини амалга оширди. 

Бу дегани “Барселона” “Энфилд”да тетик ва чемпионлик кайфияти билан ўйинга тушади.  “Ливерпуль” футболчилари эса мағлубият руҳи билан ва икки тарафлама (АПЛ ва ЕЧЛда) тушкунлик билан майдонга тушишлари мумкин. 

Чунки улар “қил  кўприги”да туришибди. Биргина мағлубият уларни ЕЧЛдан тушириб юборади, биргина дуранг ёки мағлубият АПЛда чемпионликдан маҳрум қилади. 

Матбуот анжуманида нима дейилди?

Эрнесто Вальверде, “Барселона” бош мураббийи: 

 

Мен ўтган ўйинда Мессига дам бердим. Етти кун ичида биз, чемпионатда учта ўйин ўтказдик ва қўшимчасига “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйнадик. Ўйлашимча, мен мувозанатни тўғри ушлаб тура олдим. 

Бизнинг устунлигимиз чемпион бўлиб бўлганимиз, лекин жорий мавсумда толиқиш муаммоси бор. 

“Ливерпуль” – рақибга босим ўтказа оладиган ва юқори темпда ўйнай оладиган кучли жамоа. 

Бундай жамоани мағлубиятга учратиш қийин. 

Бу мавсум “Ливерпуль” фақат бир марта мағлубиятга учради”, - дейди испаниялик мутахассис. 

Юрген Клопп, “Ливерпуль” бош мураббийи:

 

Қанча кучли бўлсак, муҳит ҳам ўзгаради. Кўрамиз, уйимизда қанчалик устун бўла олар эканмиз. 

Месси мавсум бошида кубокни ютишини маълум қилган эди. Бу мен учун хавфли қўнғироқдай кўринди. Биз ҳам финалга чиқишни истаймиз. 

Мен кўрган футболчилар ичида Месси энг яхшиси. Яна Роналду ҳам бор, аммо мен бошқаларга ҳам тўхталиб ўтмоқчиман. Қўл остимда кучли футболчилар ўйнаган. Ҳатто дуранг ҳам энг ёмон натижа бўлади. Барча жамоалар “Барселона”га аниқ режа билан боради, лекин бу режаси иш бермайди”, - дейди германиялик мутахассис. 

Ўйинни ким бошқаради?

 

Мазкур ўйинни туркиялик “шавқатсиз” ҳакам Жюнейт Чақир ҳакамлар бригадаси бошқаради. 42 ёшли мутахассис Еврокубок доирасида 7 та ўйинда ишлади. Охирги марта у “Манчестер Сити” – “Тоттенхэм” учрашувини бошқарди ва бу ўйинда жуда ҳам кўп қизиқарли воқеалар рўй берди.

Бугунги ўйинда жамоалар қандай таркибда майдонга тушишини тахмин қиламиз.

“Ливерпуль”: Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, Ван Дейк, Робертсон, Милнер, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Мане, Ориги. 

“Барселона”: Тер Штеген, Семеду, Пике, Лангле, Альба, Серхи Роберто, Ракитич, Бускетс, Видаль; Суарес, Месси.

Аброр Эшонхонов

Манба: Stadion
Киритилди: 15:07, 07.05.2019. Ўқилди: 13071 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик