Испания чемпионатининг ушбу мавсуми деярли якунига етди. Сўнгги тур доирасида "Реал" ўз уйида "Бетис"ни қабул қилиб, ўз мухлисларига мағлубиятни "тортиқ" қилди.
Иккита бўлимни таққослаганда Зидан жамоаси биринчи таймда яхшироқ ҳаракат қилди. Жумладан, рақиб ҳимоячисининг қўпол хатосидан сўнг Карим Бензема дарвозани ишғол қила олмади: унинг зарбасидан сўнгтўп устунга тегиб қайтди.
Иккинчи бўлимда эса андалусияликлар ташаббусни тўлиқ қўлга олиб, "Қироллик клуби"ни ҳар томонлама таслим этишди. Улар "Реал" дарвозасига урган иккала голни қисқа паслар орқали ташкил этилган комбинациялар ёрдамида киритишди. Баҳснинг 61-дақиқасида Морон, 75-дақиқада эса "қаймоқранглилар" тарбияланувчиси Хесе Родригес яқин масофадан дарвозани ишғол этишди.
Шу тариқа, XXI асрдаги ўзининг энг ёмон мавсумини ўтказган "Реал" сўнгги турда ҳам мағлубиятга учради. "Бетис" эса мавсумни 10-ўринда якунлади.
Испания Ла лигаси, 38-тур
Реал Мадрид – Бетис 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 61 Морон, 0:2 – 75 Хесе.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Варан, Карвахаль, Вальверде (Иско, 69), Льоренте, Браим Диас (Асенсио, 60), Модрич, Винисиус Жуниор, Бензема (Васкес, 76).
Бетис – Лопес, Бартра, Манди, Феддаль, Фирпо, Герреро, Каптум (Хесе, 68), Вильям Карвалью (Сидней, 90), Гуардадо, Ло Чельсо, Морон (Тельо, 74).
Огоҳлантиришлар: Каптум (30), Льоренте (37), Вальверде (49), Карвахаль (58), Иско (85).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).