Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 19
2 Манчестер Сити 8 16
3 Ливерпуль 8 15
4 Борнмут 8 15
5 Челси 8 14
6 Тоттенхэм 8 14
7 Сандерленд 8 14
8 Кристал Пэлас 8 13
9 Ман. Юнайтед 8 13
10 Брайтон 8 12
11 Астон Вилла 8 12
12 Эвертон 8 11
13 Ньюкасл 8 9
14 Фулхэм 8 8
15 Лидс 8 8
16 Брентфорд 7 7
17 Бёрнли 8 7
18 Ноттингем Форест 8 5
19 Вест Хэм 7 4
20 Вулверхэмптон 8 2

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Ноттингем Форест 0-3 Челси
8-тур Брайтон 2-1 Ньюкасл
8-тур Бёрнли 2-0 Лидс
8-тур Кристал Пэлас 3-3 Борнмут
8-тур Манчестер Сити 2-0 Эвертон
8-тур Сандерленд 2-0 Вулверхэмптон
8-тур Фулхэм 0-1 Арсенал
8-тур Тоттенхэм 1-2 Астон Вилла
8-тур Ливерпуль 1-2 Ман. Юнайтед

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

21/10 00:00 Вест Хэм - Брентфорд

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6966 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.10.2025

      12:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Жувентуде".
      16:00 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Трабзонспор".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      20:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
      22:05 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      23:25 LIVE Чемпионат Испании. Сегунда. "Кадис" - "Бургос". Прямая трансляция.
      01:25 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Атлетико Минейро".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Флуминенсе". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.10.2025

      12:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Екатеринбурге. День 4.
      13:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      17:30 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Вуллонгонге, Австралия. Женщины.
      19:40 "Небесная грация".
      20:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Циндао в Китае. День 1.
      22:10 "Непобедимый".
      22:40 "Страна спортивная".
      23:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук. Женщины.
      01:15 "Команда мечты".
      01:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      03:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.10.2025

      12:00 Новости.
      12:05 Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. Финал. Аргентина - Марокко.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      18:20 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      20:50 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Локомотив" (Ярославль). Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:40 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Кремонезе" - "Удинезе". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      04:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.10.2025

      06:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.
      07:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      08:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      10:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Командные соревнования.
      11:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 15 в Рабате, Марокко.
      15:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      17:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Обзор.
      21:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      22:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 16. Монпелье - вершина Ванту.
      03:45 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      04:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Феликс Брих: «Финал - базм учун ягона баҳона»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Германиялик таниқли рефери Феликс Брих майдонда ҳамиша ўзгача босиқлиги билан ажралиб туради. У шунинг баробарида яхши суҳбатдош ҳам. Sports.ru сайти мухбирлари ва ЖЧ ҳамда ЧЛдек йирик турнирларда муваффақиятли ишлаган рефери ўртасидаги мулоқот бу фикрга далил. Ўйлаймизки, асл касби бўйича адвокат саналган Брихнинг ҳакамлик олами ва бу ишга тааллуқли нозик жиҳатлар хусусидаги фикрлари кўпчиликни қизиқтирса керак.

- Муҳтарам Феликс, сўнгги йилларда немис реферилари орасида нохолис ҳакамликка оид айбловлар туфайли ўз жонига қасд қилиш уринишлари юз берганига изоҳ бера оласизми?

- Менимча, бунинг сабаби оддий: биз футбол майдонидаги барча муаммоларни уйга олиб кетамиз ва ке-йин «ўз ёғимизда қовуриламиз». Яъни биз - ҳакамлар ўз касбимизни ҳаддан ортиқ яхши кўрамиз. Аммо унинг ўзига хос нозик жиҳатлари кўп: мағлубиятни бутун жамоа бирга қабул қилади, футболчилар бир-бирларига далда беришлари мумкин. Рефери эса эртасига ёлғиз қолади. Айни шу ҳолат кишини ҳолдан тойдиради ва унинг шахсий ҳаёти, руҳий ҳолатига салбий таъсир қилади.

- Аниқроқ гапирсангиз...

- Дейлик, якшанба куни стадионда бўламан. Фикрларни бир жойга жамлаш баробарида атрофдаги ортиқча гап-сўзларга эътибор қаратмасликка ҳаракат қиламан. Лекин душанба куни уйда ёнимга ҳеч кимни яқин йўлатмайман. Ахир бирданига бағритош одамга айланишим мумкин эмас-ку...

- Бу ҳолат ҳакамларни ёлғизликка ундайдими?

- Йўқ, ёлғиз қолиш шарт эмас аслида. Бироқ рефери ўз соҳасида муваффақиятга эришишни истаса, кучли ва маълум даражада ўжар бўлиши керак. Чунки ҳакамлар орасида доимий рақобат мавжуд. Оддийроқ ифода этсам, реферилар жуда кўп. Лекин мамлакат кубоги, жаҳон ёки қитъа чемпионатлари финал ўйинларини бошқариш энг кучлиларигагина насиб этади.

- Демак, ҳакамлик дунёсида ҳамма бир-бирига қарши эканда...

- Рақобатни бу тахлит талқин қилиш ярамайди, албатта. Мисол учун, Германияни олайлик, мана, юртимизда малакали мураббийларнинг янги авлоди шаклланди, йиғинлар самимий ва ижодий руҳда ўтмоқда. Умуман, инсоний фазилатлар ҳамиша биринчи масала бўлиб қолиши керак.

- Ҳакам учун энг оғир юмуш нима?

- Ҳар бир рефери ҳафтада лоақал 1 марта стадионга тўпланган минглаб кишилар ва яна телеэкранларга нигоҳ қадаган миллионлаб мухлислар кўз ўнгида шарманда бўлиш хавфи остида майдонга тушади. Тушунарлики, бу катта босим, зиммамиздаги масъулият жуда оғир. Бошқа томондан қарасак, ҳакамлик ўта фахрли иш. Лекин ўта кучли босим таъсири кўпроқ, барибир.

- Руҳшунос кўмаги нечоғли муҳим?

- Сезиларли даражада, албатта. Германия футбол иттифоқида мустақил руҳшунослар фаолият юритадилар. Демакки, биз хоҳлаган пайт уларга мурожаат қилишимиз мумкин. Аммо аввало, чиндан ҳам, руҳшунос ёрдамига муҳтожлигимизга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Акс ҳолда, бу борадаги суҳбатлар наф бермайди.

- Учрашувлар пайти хатолик эҳтимолини камайтириш учун шахсан сиз қандай чоралар кўрасиз?

- Ўзи тайёргарлик жараёни фақат ва фақат хатога йўл қўймасликка қаратилади. Ҳозирги рефериларни қайсидир маънода мураббийларга қиёслаш мумкин - биз ҳам онлайн-порталлар орқали бир неча ҳафта аввал бўлиб ўтган ўйинларни такроран кўриб чиқамиз, барчасини таҳлил қиламиз. Шу тариқа жамоаларнинг феъл-атвори, футболчиларнинг ўзаро муносабатлари, ҳакам қарорларини қандай қабул қилишлари каби кўпгина жиҳатларни ўрганамиз.

- ЕЧЛ учрашувига қаратилган тайёргарлик жараёни ҳақида ҳам маълумот берсангиз...

- Ўйиндан 1 кун аввал ташкиллаштириладиган видеоконференцияда рақиб жамоалар ҳақида атрофлича маълумот оламиз. Агар жамоалардан бири тезкор қарши ҳужумни ёқтирадиган бўлса, унда реферидан кўпроқ марказ бўйлаб югуриш талаб этилади. Чунки у воқеалар ривожидан ортда қолмаслиги керак. Бордию, ҳимоя чизиғидан ҳужумга комбинациялар билан ўтадиган жамоа ўйинини бошқарсангиз, унда марказий ҳудуддан олисроқда ҳаракатланишингизга тўғри келади. Чунки позицион ҳужум вақти қоида бузиш ҳолатлари нисбатан кўпроқ кузатилади.

- Ўйин куни ўзингизни қандай ҳис этасиз?

- Аввалига кайфиятимни созлаб олишга уринаман: «Оҳ, қандай ажо-йиб кун». Лекин учрашув вақти яқинлашган сари босим даражаси ошиб бораверади, барибир. Йўқ, босим менга катта қийинчилик туғдирмайди. Аксинча, диққат-эътиборни жамлашимга ёрдам беради.

- Ўйиндан олдинги ва кейинги кунлар тартиби қандай?

- Германияда ҳакамлар бригадаси жамоалар билан битта меҳмонхонадан жой олади, битта ресторанда овқатланади. Футболчилардан фарқ-ли жиҳатимиз - бизда уй ёки сафар учрашувлари тушунчаси йўқ. Ўз мисолимда айтсам, ўйин арафасида меҳмонхонада йога билан шуғулланаман. Лекин борлиғимни бўлажак баҳс ҳиссиёти эгаллаб олади: стадионга бориш, хавфсизликка оид кўрсатмалар...

- Соддароқ, анчайин эркин кун тартибини хушлайдиган реферилар ҳам борми?

- Ҳа, албатта. Дейлик, баъзи ҳамкасбларим кийиниш хонасида мусиқа тинглашлари ёки ўзаро ҳазиллашишлари мумкин. Бироқ бунақаси менинг тасаввуримга сиғмайди. Чунки табиатан сукунатга мойилман, шунда концентрацияни йўқотмайман.

- Фаолиятингиз давомида ажабланарли воқеалар ҳам тез-тез кузатилса керак...

- Албатта! Қайсидир футболчи охирги 4-5 учрашувда ўзини рисоладагидек тутади, кейин эса бирданига ҳакам билан жанжалаша бошлайди. Билмадим, у таркибдаги ўрин учун шу тариқа курашмоқчими, мухлислар ёки матбуот вакиллари эътиборини тортмоқчи? Зиммамдаги асосий вазифалардан бири - ўта қисқа вақт ичида 22 нафар футболчини имкон қадар яхшироқ билиб олиш.

- Сизни қайсидир ўйинчига бақираётган ҳолда кўришнинг иложи йўқ, доимо совуққон ва хотиржамсиз...

- Услубим шундай, майдонда ҳукмронлик қилиш ва ўзимни бошқалар етолмайдиган чўққида тургандек кўрсатишни истайман. Аслида ўйинчилар билан яхши чиқишаман. Лекин ўта апоқ-чапоқ бўлиб кетмаслигимиз зарурлигини ҳам биламан.

- Нима учун? 

- Йиллар давомида айрим футболчилар билан жуда кўп учрашганман ва улар қадрдон бўлиб қолишган. Футболчилар билан таътил пайти, аэропорт ёки ресторанда кўришишнинг йўриғи бошқа, мириқиб суҳбатлашамиз. Футбол майдонида эса бундай хушмуомалаликка йўл қўёлмайман. Чунки ҳакамман, ўйинни қатъият ва холислик билан адолат асосида бошқаришим шарт.

- Қайси футболчилар билан муаммоларга дуч келгансиз?

- Ҳали фаолияти якунламаган ўйинчилар ҳақида фикр билдиролмайман. Футбол билан хайрлашганлардан эса Сергей Барбарез ва Яннис Аманатидисни алоҳида кўрсатишим мумкин. Улар билан жиддий ишлашимга тўғри келганди. Умуман, ҳар қандай жамоада реферига ниманидир тушунтирмоқчи, исботламоқчи бўладиган қизиққон футболчи топилади. Лекин адолатни қаттиқ ушласангиз, шундай йигитлар ҳам ўйин охирида самимий тарзда қўл узатишади.

- Танаффус пайти ўз қарорларингизни текшириб кўрасизми?

- Албатта, агар кийиниш хонасига йўл олган пайт ёрдамчиларим ниманидир муҳокама қила бошласалар, биргаликда кўриб чиқадиган воқеа юз берганини дарҳол сезаман. Қолаверса, ҳозир стадионларга телевизорлар ўрнатилган, телефонимни текшириб кўраман, баъзан дўстларим ўз фикр-мулоҳазаларини  ёзиб юборадилар.

- Хатоларингиз орасида ҳанузгача сизга тинчлик бермайдигани ҳам борми?

- Шукрки, бундай чуқур из қолдирадиган хатога йўл қўйган эмасман. Ҳаттоки, Штефан Кисслинг урган ғалати гол ҳам бундай қусурдан холи.

- Танаффус пайти ёки ўйинлардан кейин ҳакамлар хонасига кимлар кўпроқ бош суқишади?

- Мураббийлар, уларнинг ассистентлари, баъзан клуб президенти. Уларни тушунаман, баъзида ўзлари тасаллига эҳтиёж сезадилар. Ахир омадсизликдан сўнг ким биландир ҳасратлашиш керак-ку. Умуман, бундай муносабатга аллақачон кўникиб улгурганман. Шундай бўлгани маъқул. Эътирозларни ўзимга очиқ айтишса, бас. Тўғри, «Бугун ҳаммаси жуда зўр бўлди!» қабилидаги эътирофларни эшитишдан яхшиси йўқ. Бироқ бундай мақтовлар жуда кам...

- ЖЧ-2018 доирасидаги Сербия - Швейцария учрашувида сербларни яққол пенальтидан маҳрум этган эдингиз. Жамоа бош мураббийи Младен Крстаич бунга ўта қизиққонлик билан муносабат билдирганди: «Бу ҳакамни Гаагага жўнатиб, бизга нисбатан қандай жиноий иш қўзғатган бўлишса, унга ҳам шундай чора кўришларини талаб қиламан». Сизни ҳарбий жиноятчига қиёслашларига қандай дош бергансиз?

- ЖЧ ҳақида гапиришни истамайман. У фаолиятимнинг омадсиз бир қисми - тамом.

- Бундан 2 йил аввал «Реал» ва «Ювентус» ўртасидаги ЧЛ финалидан сўнг алоҳида базм уюштирганингиз ростми?

- Ҳа, чунки финал - биз учун оила аъзоларимиз ва дўстларимиз даврасида байрам қилишнинг ягона имконияти. Кардиффдаги ҳал қилувчи баҳсдан кейин ҳакамлар бригадаси билан бирга 40 кишини «Макдональдс»га, «Биг Маки» базмига таклиф этдик. Бу айниқса, мен учун унутилмас байрам бўлди, узоқ йиллар давомида йиғилган босимлар асорати ЧЛ финалидаги иш билан ювилиб кетди.

- Энди сизда йўқотадиган нарса йўқ, эркин қушдексиз.

- Бироқ қўлга киритиш имкони бор соврин ҳам йўқ. 25 ёшда иккинчи Бундеслига баҳсларини бошқара бошладим, боримни ҳакамлик фаолиятига бағишладим. Юридик маълумотга эга бўлсамда, бу ихтисосим бўйича кам ишладим. Кўп нарсаларга эришдим, лекин бори шу, холос. Ҳозирги мақсадим - шу мавқени сақлаб қолиш.

- Дўстларингиз кўпроқ нима ҳақида сўрашади?

- Ажойиб савол! Қандай жавоб эшитишни истайсиз?

- «Феликс, фалон ўйинда тўп чиндан ҳам, футболчи қўлига текканмиди?»

- Қойил, тўғри топдингиз. Аслида бу якуний ечими йўқ ўта мушкул савол. Ахир пенальти бўлган-бўлмаганини 100 фоиз кафолат билан айтишнинг иложи йўқ. Фаолиятим давомида ҳакамлар йўриқномалари 5 марта ўзгарди. Бундан ташқари, ТВда ўта секинлаштирилган видеотакрорлар пайдо бўлди. Қоида бузилганини аниқлаш тобора осонлашмоқда. Шу боис, ҳакамлар аввалгидан кўра кўпроқ ҳуштак чалишга мажбур бўлишяпти.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 09:52, 22.05.2019. Ўқилди: 2312 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 9
2 Борнмут Энтойн Семеньо 6
3 Бёрнли Джейдон Энтони 4
4 Брентфорд Игор Тиаго 4
5 Сандерленд Вильзон Изидор 3
6 Вест Хэм Жеррод Боуэн 3
7 Челси Мойсес Кайседо 3
8 Ливерпуль Юго Экитике 3
9 Тоттенхэм Ришарлисон 3
10 Кристал Пэлас Исмаила Сарр 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.