Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлигадаги молиявий муаммолар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Чемпионат савияси тушиб кетиши учун, клубларда молиявий муаммолар бўлиши лозим. Улар ўзи билан ўзи овора бўлиб, сифат ҳақида ўйлай олмайди. Демак, ЎзПФЛ ёки умуман ЎФАга нисбатан ишончсизлик келтириб чиқаришнинг йўли бор — футбол клубларини пулдан сиқиб қўйиш.

Узоққа бормасдан, тахминан 3-4 йил аввалги ҳолат билан бугунгисини солиштиришга ҳаракат қиламиз. Шунча йиллар олдин қуйидаги клубларнинг йиллик сметаси таҳминан шундай кўринишда бўлган:

"Бунёдкор" — 50 млрд сўм
"Насаф" — 40 млрд сўм
"Бухоро" — 25 млрд сўм
"Машъал" — 20 млрд сўм
"Шўртан" — 18 млрд сўм
"Нефтчи" — 18 млрд сўм

Сўнгги икки йилда эса бу рақамлар қуйидагича ўзгарди:

"Бунёдкор" — 14 млрд сўм
"Насаф" — 13 млрд сўм
"Бухоро" — 13 млрд сўм
"Машъал" — 8 млрд сўм
"Нефтчи" — 8 млрд сўм
"Шўртан" — 6 млрд сўм

Икки йил аввал айтилган 25 млрд бизнинг шароитда яхши клуб учун етарлича сумма. Бунинг ичида аёллар, футзал, сифатли академияларни шакллантириш мумкин. Бироқ клублар ҳозир мавсумдан мавсумга етиб олса катта гап. Мана шундай аҳволда ҳам юқоридаги клублардан айримлари футболчи ва мураббийлар олдидаги мажбуриятларини бажарди, бу ҳақда кеча ёзгандик.

Мана энди ўйлаб кўринг, ўша йиллар давомида клублар нима қилди? Уларни ким назорат қилди? Пуллар қандай мақсадларда сарфланди? Ва ҳозир-чи? Биз бор-йўғи 6 клубни мисол тариқасида келтирдик. Шугина смета билан улардан академия талаб қиляпмиз, бечора клублар аёллар ва футзал жамоалари ҳам қилиши керак. Ҳокимиятлар вилоят ФА учун маблағ бериши ўлим билан баробар.

Клубларни шу қадар сиқиш эвазига ОЧЛда йўлланмаларимиз сони ошиши керакмиди? Чемпионлар лигасида тўп сураётган араб ва Шарқий Осиё жамоаларининг сметалари ҳақида эшитганмисиз? Улардаги 1 та кўрсаткич билан Суперлиганинг ярим клубини 1 йил боқиш мумкин. Мадомики шундай экан, ўша "Эрудит" газетасидаги фикрларимизни яна такрорлаймиз, биз Осиё Англияси ёки Испанияси эмасмиз, бўлолмаймиз ҳам. Биз Хорватия ёки Сербия бўлишдан уялмаслигимиз керак, кўрпамизга қараб оёқ узатишимиз мантиқлироқ. Аввал клублар 100 километрга 20 литр ёқилғи ишлатган бўлса, ҳозир 7-8 литр бериб, ОФК талабларидан ортда қолмаслик учун шу ёқилғи билан 130-140 км йўл босишни сўраяпмиз. Савол: балиқ қаеридан бошлаб оқсаяпти?

Яна бир йўли бор. Клублардан катта вазифа ва талабларни олиб ташлашимиз ва индамайгина ОФК кубоги даражасидаги футбол мамлакати бўлишимиз мумкин. Агар 10 йиллар давомида рисоладагидек назорат бўлганида, улар фақат ойлик-маошлар, кўтармалар, мукофотларга эмас, майдонлар қуриш, академиялар бунёд қилиш, умуман инфраструктурани ривожлантиришга йўналтирилганида эди, вазият ҳозир бошқача бўларди. Оддий мисол, "Бухоро" 25 млрдни йўқ қилиб (яна мавсумни 3-4 млрд қарз билан ёпиб) нимага эришди билмадим-у, айни вақтда клубнинг на тайинли базаси, на ўз майдони, на академияси бор. Энди клуб бор-йўғи 12 млрд билан нима қура олади? Ким ўтган йиллардаги исрофгарчилик учун жавоб беради? ЎзПФЛ муаммолари тақвим тузиш, ўйинларни кўчирмасликдангина иборат эмас, аслида булар кучли журналист кўтарадиган мавзу ҳам эмас. Ҳақиқий муаммо футболга кираётган ҳавонинг қанчалик тўсиб қўйилганида.

Биз клублар хусусий бўлиши, давлат корхоналари уларни молиялаштирмаслиги керак деб ҳисоблаймиз. Аммо бунга ўн йиллар давомида босқичма-босқич келган маъқулроқ эди. Бу ҳақда ҳали батафсил тушунтириб ўтамиз, керак бўлса видео кўринишда, "Соккер клуб"сифат бирор нарса қилиб бўлса-да. Бироқ бизнинг айрим кишилар худди ўша 2015 йиллар каби ҳозир ҳам баъзи фикрларга тайёр деб ўйламайман.

Диёр Имомхўжаев

Киритилди: 14:23, 24.05.2019. Ўқилди: 4375 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик