Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 20.06.2025 03:00
      • Сиэтл Саундерс
      • 1:3
      • Атлетико
      • 20.06.2025 06:00
      • ПСЖ
      • 0:1
      • Ботафого
      • 20.06.2025 21:00
      • Бенфика
      • 6:0
      • Окленд Сити
      • 20.06.2025 23:00
      • Фламенго
      • 3:1
      • Челси
      • 21.06.2025 03:00
      • Лос-Анжелес
      • 0:1
      • Эсперанс
      • 21.06.2025 06:00
      • Бавария
      • -:-
      • Бока Хуниорс
  • Суперлига
      • 20.06.2025 20:00
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Бухоро
      • 20.06.2025 20:00
      • Машъал
      • 1:3
      • Насаф
      • 21.06.2025 20:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • ОКМК
      • 22.06.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.06.2025 20:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сурхон
      • 22.06.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 31
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Нефтчи 12 23
5 Навбаҳор 12 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 13 15
9 Хоразм 13 14
10 Андижон 13 14
11 Сурхон 12 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 13 13
14 Қўқон-1912 12 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 13-тур

13-тур Сўғдиёна 1-0 Хоразм
13-тур Андижон 1-1 Қизилқум
13-тур Нефтчи 1-0 Бухоро
13-тур Машъал 1-3 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

21/06 20:00 Навбаҳор - ОКМК
22/06 20:00 Пахтакор - Қўқон-1912
22/06 20:00 Шўртан - Сурхон
22/06 20:00 Динамо - Бунёдкор

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Катта Менго» самараси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жулио Сезар, Жуниор Винисиус, Моцарт - бу ўйинчиларни «Фламенго»да ўйнашгани ўзаро боғлаб турибди.

Бразилия клуби яқинда икки нафар ёш тарбияланувчиси учун деярли 100 миллион евро олиб, бутун Жанубий Америка футболида ўзгача ҳавас уйғотган бўлса, ажабмас. Soccer.ru сайти ходимларининг transfermarkt.de маълумотларига таяниб ёзишларича, «Реал» Винисиус Жуниор трансфери учун «Фламенго»га жами 61 миллион евро тўлайди.

«Милан» эса қишки бозор чоғи Лукас Пакетани ўз сафига чорлаб, иқтидорли ярим ҳимоячини 35 миллион еврога баҳолади.

Таҳлилчиларнинг тахминларига мувофиқ, «Фламенго» бағрида ўсган ҳар икки футболчини «кўҳна қитъа»да ёрқин фаолият кутмоқда. Лекин улар «Катта Менго»дан евроаренага шуҳрат излаб келган дастлабки ёки охирги футболчилар ҳисобланмайдилар. Европада муносиб из қолдирган «Фламенго» вакиллари шу қадар кўпки, улардан бемалол рамзий терма жамоа шакллантириш мумкин. 

Дарвозабонлар. Рио-де-Жанейро жамоаси мактабида шуғулланган  ёки ўйнаган дарвозабонлар турли вақтлар Бельгия, Туркия ва Португалия чемпионатларида чакки ўйнашмаган. Лекин икки нафар голкипер алоҳида эътиборга муносиб. Улардан биринчиси 1978 йили жаҳон чемпиони бўлган аргентиналик Убальдо Фульолдир. Кутилмаган ҳолат, тўғрими? Ахир аргентиналик футболчининг Европага Бразилия орқали юзланиши... Хуллас, XX асрнинг энг кучли дарвозабонлари қаторига қўшилган Убальдо «Атлетико» (Мадрид) сафига жонажон ватани - Аргентина эмас, балки Бразилиядан келганди. Фульоль гарчи «Фламенго» шарафини атиги 2 мавсум ҳимоя қилган бўлсада, клуб тарихида ёрқин из қолдирган. Иккинчи дарвозабон - Жулио Сезар бўлиб, у айнан «Фламенго» мактабида тарбияланган. 2005 йили Миланнинг «Интер» клуби таркибига қўшилган бразилиялик етук кипер узоқ вақт «нерадзурралар» етакчилари қаторида юрди, бир неча скудетто соҳибига айланди. Жулио евроаренадаги асосий ғалабасини эса ЧЛда Жозе Моуриньо қўл остида нишонлади. «Муз устида сирпанган» «Беназир» эсингиздами?

Марказий ҳимоячилар. Алдаир - «Фламенго»дан Европа футболи марказига келган энг машҳур ҳимоячи. 1994 йилги жаҳон чемпиони ва ЖЧ-98 вице-чемпиони аввалига «Бенфика» сафига қўшилган, лекин атиги бир мавсумдан кейин Лиссабондан Римга кўчиб ўтган. Якунда у «бўрилар» афсонаси даражасига чиқди, ҳар ҳолда, нақ 13 йиллик фаолияти бежиз кетгани йўқ. Умуман, «Рома» ҳамиша «Фламенго» тарбияланувчиларига алоҳида қизиқиш билан қараган. Бразилия миллий жамоасининг 80тадан ортиқ ўйинида иштирок этган Жуан эса «Ба-йер» (Леверкузен)да шуҳрат қозонди. У 2003 йилгача «Фламенго»да нақ 6 мавсум ўта самарали ўйнаганди. Хуллас, Жуан «Байер» равнақи йўлида 5 йил тўп сургач, айнан «Рома» назарига тушди. Диққатга сазовор томони, Римда 4 йил ўйнаган ҳимоячи ҳозир 40 ёшда ва ҳамон жонажон клуби - «Фламенго» шарафини ҳимоя қилмоқда.

«Фла»нинг марказий ҳимояда ўйнаган яна бир тарбияланувчиси Энрике 9 йил давомида «Бордо» (2005-2014)да барқарор тўп сурди. 2016 йили «Удинезе» сафига қўшилган тартибли марказий ҳимоячи Самир эса ҳамон «зебралар» ихтиёрида. Тўғри, 24 ёшли истиқболли йигит ҳали бор маҳоратини кўрсата олгани йўқ. Бразилиядан анча эрта чиқиб кетган Карлос Мартинш ҳам «Бенфика»да ўсишдан умидвор. «Фла»нинг собиқ вакили бир уринишда  «бургутлар» таркибига киролмади ва унинг учун ижара келишувлари бошланди. Дейлик, ҳозир Португалия чемпионати ўртамиёна клуби - «Санта Клара»да ўзини кўрсатиш ҳаракатида.

Қанот ҳимоячилари. Иқтидори баланд чап қанот ҳимоячиси Жорже 2017 йилнинг бошида «Монако» томонидан 8,5 млн. еврога сотиб олинди. Бу футболчи жорий мавсумни ижара шартномаси асосида «Порту»да ўтказмоқда. Тўғри, Португалиядаги малака ошириш сафари Жоржега ҳозирча айтарли наф келтиргани йўқ. Ўтган асрнинг 80-йиллари Бразилия миллий жамоаси сафидаги қойилмақом ўйинлари билан эътиборга тушган Жуниор вақтида «Торино» чап қанот ҳимоячиси ва марказий ярим ҳимоячиси сифатида гавдаланди. У Туринга кўчиб келишидан олдин нақ 10 йил давомида «Фламенго»га сидқидилдан хизмат қилганди. Жуниор Италия бўйлаб турнесини якунлагач, яна Рио клубига қайтди ва унинг сафидаги жами ўйинлари сонини 857тага етказиб қўйди (клуб рекорди). Ўнг қанот вакилларига келсак, 1990-2000 йиллар оралиғида «Байер» ва «Бавария»да Бундеслига юлдузига айланган Жоржиньо бор, Зе Марио эса Италия «A» сериясида чамаси 10 йил давомида чакки таассурот қолдиргани йўқ. Яна Украина футболида ёрқин из қолдирган Лео Матосни ҳам айтиш керак. Одессанинг «Черноморец» ва «Днепр» клубларида тўп сурган бу футболчи айни пайт ПАОК шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ярим ҳимоячилар. «Милан» жорий йил январь ойи бошида «Фламенго»нинг 21 ёшли истиқболли тарбияланувчиси - Лукас Пакетатрансфери учун 35 миллион евро тўлади. Бу Рио клуби тарихидаги иккинчи қимматбаҳо келишувдир. Муҳими, Пакета «россонерлар» сафида дарҳол ишга киришди ва кутилишича, ҳали бутун евроаренага бўй чўзади. «Фла»нинг бошқа бир тарбияланувчиси - Ренато Аугусто эса ўз ишини бажариб бўлди -  Бундеслигадаги бир неча йиллик фаолияти давомида «Байер»ни олға бошлади. «Фламенго»дан «Порту»га ўтган Ибсон кейинчалик Валерий Карпин қўл остида «Спартак»да ўйнади. Яна бир собиқ «спартакчи» Моцарт Европа футболига «Реджина» орқали қадам ташлаганди. «Фламенго» вақтида «Реал»га ҳам футболчи сотган, албатта. Гап Мадридда ўзини кўрсатолмаган Родриго Фабри ҳақида кетмоқда, ваҳоланки, у фақат «Реал» эмас, «Атлетико»да ҳам ўз омадини синаб кўрганди.

Ҳужумчилар. Винисиус Жуниор - «Фламенго» томонидан сотилган энг қимматбаҳо футболчи. Унда «Катта Менго» тарбияланувчилари орасида бош юлдузга айланиш учун реал имконият мавжуд. Жуниор фақат Адриано каби улкан муаммоларга йўлиқмаса, бас. Бақувват ҳужумчи 19 ёшидаёқ «Интер» сафига қўшилиб, «A» серияда ўз голлари воситасида ҳукмронлик қила бошлаганди. Бироқ кейинчалик алкоголь ичимликларига ружу қўйган Адриано аста-секин панага чекинди. Аслида у камида Роналдо даражасидаги юлдуз бўлиш иқтидорига эга эди. «ПСЖ» вакили Рейналдо, шунингдек, «Реал»да ўйнаган Савио унча кўп гол урмаган бўлсаларда, ўз клубларига етарлича манфаат келтиришди. Агар узоқ ўтмишга назар солсак, XX аср ўрталарида «Барселона» сафини тўлдирган, кейинроқ «Реал»да ҳам кўриниш берган Эваристо кўзга ташланади.

Европада ўйнаган «Фламенго» футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоа

Жулио Сезар - Жоржиньо, Алдаир, Жуан, Зе Мария - Ренато Аугусто, Жуниор, Пакета - Винисиус Жуниор, Савио, Адриано

Манба: InterFutbol
Киритилди: 13:15, 25.05.2019. Ўқилди: 1746 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 6
4 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
6 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
7 Бунёдкор Луис Качорри 5
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
10 Нефтчи Зоран Марушич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.