"Барселона" сардори Лионель Месси Европада ушбу мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлди.
Аргентиналик футболчи олтинчи марта "Олтин бутса"ни қўлга киритди.
БУ борада Месси етакчи бўлиб олди, "Юве" ҳужумчиси Криштиану РОналду бунга тўрт марта эришган.
Бу совринни қўлга киритиш учун курашган футболчининг урган голлари ўша чемпионат коэффициентига кўпайтирилади. Европанинг топ-5 чемпионатларида 2 балл, 6-дан 21-лигаларгача 1,5 балл, қолган лигалар учун 1 балл берилади.
"Олтин бутса"-2019 учун курашган футболчилар рўйхати.
1. Лионель Месси («Барселона») – 36 гол, 72 очко
2. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 33 , 66
3. Фабио Куальярелла («Сампдория») – 26 , 52
4. Дуван Сапата («Аталанта») – 23 , 46
5. Мбайе Дианье («Галатасарой») – 30 , 45
6-11. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 22 , 44
6-11. Роберт Левандовски («Бавария») – 22 , 44
6-11. Николя Пепе («Лилль») – 22 , 44
6-11. Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал») – 22 , 44
6-11. Садьо Мане («Ливерпуль») – 22 , 44
6-11. Кшиштоф Пёнтек («Женоа»/«Милан») – 22 , 44
12-13. Криштиану Роналду («Ювентус») – 21 , 42
12-13. Душан Тадич («Аякс») – 28 , 42
"Олтин бутса" 1968 йилда таъсис этилган. Месси бу борада рекордчи, энди унда 6 та "Олтин бутса" бор. Роналду тўрт марта қўлга киритган. Яна 9 футболчи икки мартадан "Олтин бутса" совриндори бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).