Бугун 16 август, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 15.08.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Сўғдиёна
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Бухоро
      • 15.08.2025 22:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Райо Вальекано
      • 16.08.2025 00:30
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 16.08.2025 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Барселона
      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • 4:2
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 18 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

16/08 18:00 Навбаҳор - Нефтчи

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1366 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      14:05 Новости футбола.
      14:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      16:10 Новости футбола.
      16:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      18:15 Новости футбола.
      18:20 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Ботафого".
      20:20 Новости футбола.
      20:25 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      21:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      23:25 LIVE Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче". Прямая трансляция.
      01:30 Новости футбола.
      01:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      03:35 Новости футбола.
      03:40 Д/ф "Манчестер Юнайтед". Вперёд к славе".
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.08.2025

      05:15 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      09:40 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Техническая программа. Финал.
      11:25 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэты. Произвольная программа.
      13:15 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 11 в Лондоне, Великобритания.
      15:20 LIVE Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1. Прямая трансляция.
      16:15 "Культовые".
      16:40 "Формула-1. Гаснут огни".
      17:05 "Страна спортивная".
      17:20 LIVE Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway". Прямая трансляция.
      23:50 "Тайны звёзд спорта".
      00:20 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэты. Произвольная программа.
      02:05 "Культовые".
      02:35 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      03:15 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные дуэты. Техническая программа. Финал.
      04:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.08.2025

      05:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 5 на автодроме "Красное кольцо".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Чемпионы".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      14:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Уфа" - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      16:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      17:35 Новости.
      17:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 5-й тур. "Спартак" (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      21:30 После футбола с Георгием Черданцевым.
      22:25 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Мальорка" - "Барселона". Прямая трансляция.
      00:25 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Валенсия" - "Реал Сосьедад". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      04:00 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.08.2025

      05:15 Велоспорт. Тур Дании. Этап 4.
      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/2 финала.
      08:00 Велоспорт. Тур Чехии. Этап 2.
      09:00 Велоспорт. Тур Дании. Этап 4.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/2 финала.
      11:30 Велоспорт. Тур Чехии. Этап 2.
      12:15 Велоспорт. Тур Дании. Этап 4.
      13:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Обзор.
      14:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/2 финала.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал. Прямая трансляция.
      18:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 3. "8 часов Судзуки" в Японии. Лучшие моменты.
      20:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал. Прямая трансляция.
      00:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 8. Sierre Zinal Trail в Вале, Швейцария. Обзор.
      01:00 Велоспорт. Тур Дании. Этап 5.
      02:00 Велоспорт. Тур Чехии. Этап 3.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. Тур Дании. Этап 5.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яҳёхўжа Улуғхўжаев блоги: Купер бизга керакми?

Баҳо:
+ | -1
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу мақола устида деярли 3 кун ишладим ва ҳамкасбларимнинг маслаҳатлари билан уни эълон қилишга қарор қилдим. Мақола икки қисмдан иборат бўлди. Тан олишимиз керак, терма жамоамиздаги муоммоларнинг барчаси бош мураббий сабабли эмас. Бугун масалага узоқроқдан назар ташлашга уруниб кўрамиз.

И ж о б и й қисм…

Авлодлар алмашинуви

Ўзи биз ўзбеклар қизиқ халқмиз! Янгликка жуда ўчмизда, бироқ унинг амалга ошишига келганда бироз сабрсизмиз. Футболимизнинг миллионлаб жонкуяр мухлисалари томонидан талаб қилинган хорижлик мураббий ва унинг янгича услубидаги футболини истадик ва нийятимзга эришдик. Тўғри, УФА мухлислар истаган  идеал топ мураббийларни терма жамоага  жалб қилишнинг уддасидан чиқмади, бироқ Эктор Купернинг келишини эшитган 80 % мухлиснинг кўнглига ажиб илиқлик югургани рост! Шу жумладан ўзим ҳам номдор мураббийнинг ўзбек футболига жалб қилинишидан қувонган эдим. Афсуски, натижа кишини бирозгина ҳафа қилди. Майли, бу ҳақида бироз кейинроқ. Купернинг келишидан асосий мақсад футболимизга янгича услуб кириб келиши эди ва бу амалга оша бошлади. Футболчиларимиз авваллари тўп билан муомалада бўлишга урғу беришган бўлса, Купер ҳаммасини кескин ўзгартириб юборди ва биз 2-рақамда ҳаракатланишни бошладик. Аргентиналик мутахассис «Ҳимояланишни ўрганишимиз зарур» дея вазиятга баҳо берганида кўпчилик ичидан қувониб қўйгани рост. Осиё кубогидаги иштирокимиздан ҳеч кимнинг кўнгли тўлмаган бўлсада, энг муҳим жиҳат кўпчиликнинг ёдидан чиқиб кетмоқда! Купер футболимиз тепасига келганида бизда авлодлар алмашинуви юз бераётган эди ва бу давом этмоқда. Бизнинг олтин таркибимизнинг (Нестеров, Ашурматов, Денисов, Гейнрих, Аҳмедов, Жасур Хасанов, Азиз Ҳайдаров…) ёши ўтиб қолган, ёшларимиз орасида уларнинг ўрин босарлари йўқ эди. Купер ҳам натижага, ҳам терманинг ёшартирилишига маъсул бўлди ва бирданига иккита муҳим вазифа устида иш бошлади. Биз енгилган жамоаларимизни Купер  (Жанубий Кореа, Уругвай, Япония, Туркия) келишидан олдин ҳам биздан устун деб билар эдим. Агарда, Купердан кучлироқ мутахассис термани бошқаришга рози бўлганида юқорида номи зикр қилинган терма жамоаларни бу таркибимиз билан мағлубиятга учрата олар эдик деб ҳисоблайдиганлар орамизда камчиликни ташкил этса, ажаб эмас. Келинг, тан олайлик. Ҳозирги Ўзбекистон терма жамоаси Абрамов давридаги каби кучли футболчилар ва заҳира ўйинчиларига эга эмас. Жозе Моуринёнинг  машхур жумласи бор: «Ғалабанинг эгалари кўп бўлади, мағлубиятга доимо бош мураббий жавоб беради!» Дарҳақиқат, нақадар тўгри айтилган сўзлар!
Авлодлар алмашинувини Германия терма жамоасида қандай ўтганини Россияда бўлиб ўтган мундиалда кўрдик. Италия ва Голландия терма жамоаларику, айнан шу важ сабабли ЖЧдан қолиб ҳам кетди! Терма жамоа нақадар қудратли бўлмасин, узоғИ билан ҳар 10 йилда авлодлар алмашинувини бошидан кечиради ва бу  жамоага қандай  талофатлар олиб келишини  барчамиз жуда яхши биламиз. Ҳозир бизда айнан шундай  вазият кузатилмоқда. Бундай оғир паллаларда футболи дунё рейтингида пешқадам бўлган терма жамоалар ҳам сабр қилишга мажбур бўлишади.  Хатто Бабаян даврида ҳам олтин давримиздан фойдаланиш мумкин эди. Аҳмедов ҳозиргидек секинлашмаган, Исмоилов ва Тўхтахўжаевлар ўзининг энг кучга тўлган даврларини ўтказаётган, Нестеровнику гапирмаса ҳам бўлади!

Савиясиз ички чемпионат



Ёдингизда бўлса, мавсум бошида Арвеладзенинг «Пахтакор»и ва ёшлардан ташкил топган «Бунёдкор» ўртасидаги баҳсни «Шерлар»нинг ашаддий мухлиси билан кузатганим ҳақида ёзган эдим. Ўша мақоламга кимлардир ишонқирамай қараган бўлсада, бу чин ҳақиқат эди. Ана шундай ўйинлар эвазига тобора пасайиб бораётган биринчилигимизнинг касри терма жамоага ҳам уруб бормоқда! Тошкент клубларида тўп сурувчи футболчилардан ташкил топишига кўникиб қолган термамиз футболчилари рақобатсиз чемпионатда қандай қилиб ўсиши мумкин? Ҳакамларнинг кароматлари ҳақида тўхталиб ўтиргим ҳам келмаяпти тўғриси. Шаффофлик ва ҳалоллик энг муҳим паллаларда кўринмай қоладиган Супер Лига «юлдузлари» катта ареналарда «қовун тушуришлари» табиий ҳол. Рақобатлашадиган клуб ёки футболчининг ўзи бўлмаган чемпионатда тўп сурган йигитларда ўсиш кузатилмаган, кузатилмайди ҳам…!

Янги услуб учун вақт керак!

Тўп билан мулоқотда бўлишга буткул ўрганиб қолган терма жамоамиз ва унинг мухлислари Купернинг ҳимоявий тактикасини кескин қарши олишгани рост. Шу ўринда Эрон терма жамоасини қитъамизда егнилмас термага айлантирган Карлос Кейруш ҳам ўзининг илк йилларида Тошкентда Абрамов термасига қарши ҳеч нарса қила олмагани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилди чоғи? Ўша йили Кейруш Эронда қаттиқ танқид остига олинган, мухлислар унинг услубини «эскилик сарқити» деб аташган эди. Форслар ҳиссиётга берилишмади ва мураббийга ишонишда давом этди. Бу ўз мевасини бермай қолмади. Эрон кетма-кет ЖЧларда иштирок этгани етмаганидек, Россия яшил майдонларида ўлим гуруҳидан чиқиш учун сўнгги турнинг сўнгги сонияларигача имкониятни сақлаб турди ва гуруҳда 4 очко билан қолиб кетди. Ўша гуруҳдан чиққан Португалия ва Испания термалари катта қийинчилик билан 5 очодан жамғарибгина плай-оффга йўл олишган эди. Кейруш бизнинг купердан устун деб ўйлаганлар бироз адашишади. Эктор Купер Валенция  билан кетма-кет ЕЧЛ финалига чиққан даврларда Кейрушни Португалияда ҳам ҳеч ким танимас эди. Кейрушнинг ғалабалари тагида бошқа омиллар бор эканлиги ҳар доим ҳам кўзга ташланавермаган.Эрон чемпионатида тўп сурган Шахбоз Эркинов «Эронда ҳар мавсумда 6 ёки 7 та тенг кучли клублар чемпионлик учун кураш олиб боришади», деган эди. Қисқа қилиб айтганда Кейруш эффектининг замирида кучли чемпионатнинг ўрни баланд.

С а л б и й жиҳатлар

Ўртоқлик учрашувларидан нима наф?

Эктор Купер «Осиё кубогидаги иштирокидан сўнг, олий мақсадимиз ЖЧ 2022 да ишторок этиш эди ва менинг жамоага чақирилишимдан ҳам кўзланган мақсад шу», дея баёнот бергани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Хўш, шундай экан, нима учун ўртоқлик учрашувларида тўлиқ ёшлардан иборат таркиб синаб кўрилмаяпти? Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалда Купер термага жалб қилаётган футболчиларнинг катта қисми 33 ёшдан ўтиб кетган бўладику? Қария  футболчиларнинг терма жамоанинг расмий учрашувларида майдонга тушишинику тушунса бўлади, бироқ ўртоқлик учрашувларида улардан қандай наф чиқариш мумкин? Аҳмедов, Исмоилов, Тўхтахўжаев, Зотеев, Ҳошимов, Абдухолиқов, Бикмаев, Мирзаев, Мусаев сингари эртанги кунимизда наф бериши даргумон бўлган футболчилар билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш орқали биз нимага эриша оламиз? Ваҳоланки «Қатар 2022» мусобақасининг саралаш баҳслари шиддатли ўтишини инобатга олсак, 30 ёшдан ўтиб кетган футболчилар қай йўсинда прессингда иштирок этишади? Бу каби жавобсиз саволлар кўп, бироқ бирортасига мантиқий жавоб олишнинг иложи йўқдек кўринмоқда…

Купер кашфиётчи эмас

Бир вақтлар танқидлар ёмғири остида қолиб кетган Миржалол Қосимов ўз вақтида Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Рашидов сингари футболчиларни терма жамоамизга қўрқмасдан жалб қилган ва футболчиларимизда сезиларли ўсиш кузатилган эди. Абрамов эса, ўзбекистонлик барча футболчилар учун терма жамоанинг эшикларини ланг қилиб очиб қўйгани кўпчиликнинг ёдидан чиққанича йўқ. Хўш, жаноб Куперчи? У томонидан ҳозирча бирорта футболимиз учун фойдали қарор қабул қилинганича йўқ. Юртимизда иқтидорлар йўқ дейиш ноўрин бўлади. Уларни кашф эта билиш ва ўз вақтида термага чақириш зарур. Акс холда, бизнинг йигитлар 22 ёшида ҳам «терма жамоага номзод» унвони билан юраверишади.  

Ҳужум уюштиришни унутиб боряпмиз

Ҳимояга эътиборни қаратиш ва юқори прессингни амалга ошириш эвазига рақибга босим уюштириш замонавий футболда ёқимли ҳолат, бироқ бундай ўйин услубида ҳаракатланиш учун кучли жисмоний тайёргарлик талаб этилади. Бизнинг футбол эса, доимо шу жабҳада рақобатчиларидан ортда эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, бундай ўйин услубига терма жамоамиз қачон тўлиқ мослашади? Техник етук футболчиларимиз қачон атлет ўйинчиларга айланади? Биз кутгунимизга қадар «Қатар 2022» ҳам ўтиб кетмайди деб ким кафолат бера олади? Ҳеч ким. Сабаби, термамизнинг кучли рақиблар олдида ҳеч нарсани уддалай олмаётгани мухлислар ва журналистлардаги ЖЧга чиқа олишимизга бўлган ишончни  тобора пасайтириб юбормоқда. Афсуски, шундай. Биз 48 та терма жамоа иштирок этади дея икки ҳисса ишонч билан кутаётган мундиалимиз иштирокчилари сони 32 тага туширилгач ҳафа бўлган бўлсак, термамизнинг мазмунсиз ўйинлари умидларимизни ҳам сўндириб юбормоқда.

Сўнгги сўз ўрнида

Ўйлайманки, менинг ичимда икки хил фикр ва икки хил қараш ўртасида кечаётган кураш сизларга ҳам бегона эмас. Ўзбекман деган бор-ки, миллат қайғуси билан яшайди. Биз шунақа Ватанимизни севадиган инсонлармиз. Ўз вақтида сиз ва бизнинг ота-боболаримиз Ватанимизнинг бир сиқим тупроғИ учун жанг қилишган. Бизнинг томирларимизда ҳам уларнинг қони оқаётгани сабабли, милатимиз шаъни бўлган терма жамоамизнинг эртанги куни учун қайғурамиз. Бошқа мухлислик қилмайман тамом десакда,  миллатмиз! Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш учун терма жамоамиз майдонга тушадиган бўлса борми?! Ҳамма гина-кудратларни бир четга суриб қўйиб яна мухлислик қилаверамиз. Умид қиламан-ки, футболчиларимиз ва жаноб Купер ҳам бизнинг қалбизмиздаги Ватан ва унинг шаънига бўлган муносабатимизни чуқур ҳис қилиб туришибиди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:27, 04.06.2019. Ўқилди: 6942 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.