Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма жамоамиздаги камчиликлар, Германиянинг учинчи дивизионида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи ёхуд Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эртага бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирок этди. У журналистлар саволларига жавоб беришдан олдин дастлаб мухлисларга мурожаат қилди.

 “Футбол мухлислари доимо жамоадан ижобий натижа талаб қилишади. Бу табиий ҳол. Бутун дунёда шундай.  Агар натижа яхши бўлса, жамоани мақташади. Агар ютқазиб қўйилса, ҳамма танқид қилишга тушади. Буни мен тўғри тушунаман. Лекин сизлар ҳам бир нарсани тўғри тушунишингизни истайман. Биз ФИФА рейтингида юқори ўринларда бораётган терма жамоалар билан ўйнашга ҳаракат қилмоқдамиз. Март ойида Уругвай билан ўйнадик. Улар ФИФА рейтингида 7-ўринда боришаётганди. Яқинда Туркияга қарши баҳс олиб бордик. Бу жамоанинг савияси ҳам юқори. Биз ЎФАдан атайлаб мана шундай кучли жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишни сўрамоқдамиз. Сабаби бу каби ўйинларда камчиликларимизни кўриб олиш, хатоларни таҳлил қилиш имконияти мавжуд. Агар истасангиз ФИФА рейтингида 70-90 ўринлар орасидаги жамоалар билан ўйнаб юраверамиз. Бундай ўйинларда натижалар сиз кутгандек ижобий бўлади. Лекин биз бунда ўзимизни алдаб юрган бўламиз.  Сентябрда бизни расмий ўйинлар кутиб турибди. Ана ўша ўйинларга қадар биз хатоларимизни кўриб, таҳлил қилиб олишимиз керак. Шу сабабли ўртоқлик ўйинларидаги натижаларга жиддий аҳамият қаратиш керак эмас. Биз ўзимиз тузган дастур асосида ҳаракатланяпмиз. Режа асосида олдинга интилмоқдамиз. Мен учун энг муҳими жамоада ўзгариш бор. Жамоа аъзоларининг кайфияти яхши. Улар олдимизга қўйилган вазифани уддалай олишимизга ишонишмоқда.

 Биз ўртоқлик ўйинлари орқали ҳимояда тартиб ўрнатишга ҳаракат қиляпмиз. Туркияга қарши ўйинда атиги учта хатога йўл қўйдик. Иккита голни стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик. Бу ҳозирча бизнинг асосий камчилигимиз бўлиб турибди. Бу камчиликни бартараф этиш йўлида иш олиб бормоқдамиз. Туркияга қарши ўйиндан қониқиш ҳосил қилганимни айтиб ўтдим. Бу ўйинда баъзи футболчилар дебют ўйинларини ўтказишди. Шунга қарамай, улар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Таркибга янги жалб қилинган футболчиларнинг ўйинидан қониқдим. Яна менга ёққан баъзи жиҳатлар бор. Лекин ҳозир булар ҳақида гапириб ўтирмоқчи эмасман.

Терма жамоага қайсидир футболчи жалб қилинмаса, бу жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлади. Биз барча футболчиларни кузатиб бормоқдамиз. Ҳаттоки, Германиянинг учинчи дивизионида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи ҳақида ҳам биламиз. Аммо ҳозирча ҳамма футболчини таркибга жалб қилишнинг иложиси йўқ. Терма жамоага ҳамиша энг муносибларни жалб қилишга ҳаракат қиламиз”, - деди Купер.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:52, 06.06.2019. Ўқилди: 13089 марта. Фикрлар: 27 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик