Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФА тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этаётган шахсларни аниқлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида ташкил этилган махсус инспекция тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этаётган шахсларга нисбатан кескин курашиб келмоқда. Ана шундай чора-тадбирлар натижасида тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этаётган шахслар аниқланди.

“Зарангари” футбол клуби раҳбари Фурқат Тоировнинг ЎзПФЛга тақдим этган хати асосида ЎФА махсус инспекцияси суриштирув ишларини олиб борди.

Хатда “Зарангари” футбол клубининг беш нафар футболчиси келишилган ўйинларда гумон қилинаётгани айтилган бўлиб, уларнинг исм-шарифлари аниқ кўрсатиб ўтилганди. Кейинроқ маълум бўлдики, клуб раҳбариятининг ўзи ноҳалол футболга йўл очиб берган ва бу ишга унамаган футболчиларни туҳмат тариқасида жамоадан четлаштириш чорасини кўрмоқчи бўлган.

“Зарангари” футбол клуби раҳбари Фурқат Тоиров “Зарангари”да молиявий муаммолар борлигини рўкач қилиб, жамоанинг барча ишларига эндиликда Шерзод Сатторов жавобгар бўлишини футболчиларга расман маълум қилган (Шерзод Сатторов ЎзПФЛ рўйхатидан “Иттифоқ-Бухоро” футбол клуби бош мураббийи сифатида ўтган). “Зарангари” футболчилари Ф.Тоировдан ҳозирги кунгача бўлган молиявий ҳисоб-китобни қилишини талаб қилишган. Мана шу масалада муаммо келиб чиққан.

Кейинроқ Ш.Сатторов барча масалани ўзи ҳал қилишини, керак бўлса трансфер ойнаси очилмаёқ янги футболчиларни жамоага олиб келишга қудрати етиши ҳақида айтган. Ойликдан ташқари пул ишлаш ниятида бўлган футболчилар унинг кўрсатмаси билан тотализаторда иштирок этишлари кераклигини уқтирмоқчи бўлган.

ЎФА махсус инспекцияси Фурқат Тоиров ҳамда Шерзод Сатторовларнинг футболчилар билан суҳбатлари ёзилган аудиоёзувни тўлиқ қўлга киритди. Маълум бўлдики, Ш.Сатторов ҳамда Ф.Тоиров режасига унамаган футболчиларни ЎзПФЛ орқали гумонлантирилиб, улардан халос бўлишни истаган. Раҳбарлардан фарқли ўлароқ, футболчилар алоҳида-алоҳида суҳбатдан ўтказилганда, уларнинг фикрлари асосли бўлиб чиқди, жамоа аъзолари фактлар асосида кўрсатма бердилар.   

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЎФА Интизом ва одоб-ахлоқ (этика) қўмитаси қарор қабул қилди. Унга кўра  “Иттифоқ-Бухоро” жамоаси бош мураббийи Шерзод Сатторовнинг қилмишлари  кечириб бўлмас, деб ҳисобланди ва у бир умрга футболга алоқадор барча фаолиятдан четлаштирилди. Ш.Сатторов Бухоро вилоятидаги мактаблардан бирида жисмоний тарбиядан ҳам дарс бериши ҳақида айтиб ўтди. Ёш авлодни унинг каби кишилар бошқармаслиги керак деб ҳисобланиб, ЎФА қўмита қарорини мазкур мактабга ҳам тақдим этади. Шунингдек, аудиоёзувларга кўра, Ш.Сатторов ЎФА ҳамда ЎзПФЛнинг айрим ходимларини ҳақорат қилган, уларга жиддий туҳматлар ёғдирган.

ЎФА Интизом ва одоб-ахлоқ (этика) қўмитаси “Зарангари” футбол клуби раҳбари Фурқат Тоировни 1 йилга футболдан четлаштирди ва 20 миллион сўм жарима жазоси қўллади. Кейинги текширувлар жараёнида унинг ҳам келишилган ўйинларга алоқадорлиги факти топилса, жазо ўзгартирилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол соҳасида фаолият юритаётган барча инсонларни огоҳлантиради: мураббий, футболчи, мутахассис — ким бўлишидан қатъи назар келишилган ўйинларга алоқадорлиги аниқланса, белгиланган тартибда қатъий жазога тортилади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 15:58, 10.06.2019. Ўқилди: 4911 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик