Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Шипилов: «Икки тайм бир хил темпда ўйнаш қийин»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

11-тур доирасида бўлиб ўтган "Андижон" - "Металлург" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Жорий йилда янги бош мураббий бўлган жамоага иккинчи маротаба дуч келяпмиз. Шундай бўлишига қарамасдан биз тайёргарлик кўрдик. "Андижон" жамоасининг кучли ва кучсиз тарафини ўргандик. 35-37-дақиқаларда кераксиз фолларни ишладик. Натижада ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Биз биринчи бўлимда режадагидек ўйнай олмадик. Бир қатор пасларимиз аниқ амалга оширилмади. Рақиб бизни яхши прессингда ушлади. Иккинчи бўлимда эса ўз ўйинимизни топдик, фойдали ўзгаришни амалга оширдик. Шу ўзгаришлар орқали ўйин суратини ўзгартирдик. Натижада эса ҳисобни тенглаштирдик. Биз ҳисоб учун ўйнамадик, атайин вақтни чўзмадик, 94-5-дақиқага ўйнадик. 2-3 та яхши имкониятларга эга бўлдик. Ўйлайманки, бугунги ўйин натижаси адолатли бўлди.

- Бугун рақибдан қандай ўйин кутгандингиз?

- Кучли прессинг кутгандим, Ойбек Қиличев томонидан жарима зарбалари кутгандим, бурчак тўпини ўйинга киритилаётганда бўйдор футболчиларидан хавфли вазиятлар юзага келтиришини кутгандим, Бобур Акбаров, Илдар Маматказин каби бош билан яхши ўйнай оладиган футболчилар борлиги учун улардан хавф кутгандим. Кутганимдек, Маматказин гол киритди. Қайси тарафдан хавф кутган бўлсак, ўша тарафдан келди биз кутган хавф. Икки тайм прессинг қўллаб бўлмайди, бу менинг шахсий фикрим. Биринчи бўлимда кучли прессинг қўллади рақибларимиз, лекин иккинчи таймда кучи етмай қолди. Шунинг учун бўлса керак, биз жавоб тўпини киритдик.

- Таркибингизда маҳоратли футболчилар бор, лекин натижа аъло даражада эмас. Бу нима билан боғлиқ?

- Кеча бир инсон билан 30 минут суҳбатлашдим. Унинг ҳам худди шундай саволига жавоб бергандим. Ўтган йили бизда яхши савиядаги футболчилар жамланганди. Лекин бизнинг тажрибамизга шубҳа билан қарашганди, қўпол қилиб айтганда, бизни менсишмаганди. Бу йил бўлса 2-3 нафар номдор футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олганимиздан сўнг, бизга ҳам "Пахтакор", "Локомотив", "Насаф" каби жамоаларги қарши тайёргарлик кўраётгандек тайёргарлик кўришмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:11, 17.06.2019. Ўқилди: 1988 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик