Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги энг сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -1
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Трансфер оламидаги янгиликлар билан ўртоқлашишда давом этамиз. Бугунги кунинг энг сўнгги хабарлари билан танишинг

Сарри «Ювентус»га ўтади!

“«Ювентус» клуби Сарри билан тўлиқ келишувга эришди”, - деб хабар тарқатмоқда «The Times» нашри.  У ерда ёзилишича, томонлар шартноманинг бандларини ҳам кўриб чиқишга муваффақ бўлишди. Унга кўра Сарри «Ювентус» сафида 2021-йилга қадар бош мураббийлик лавозимида иш юритади. Унинг «Челси»даги ўрнини катта эҳтимол билан «Челси» афсонаси  Френк Лемпард эгаллаши кутилмоқда.

Манбаанинг хабар беришича, Френк Клуб раҳбари Роман Абрамович билан биргаликда суҳбат ўтказган ва 2 йил давомида уни ишдан бўшатмаслиги  шартини қўйган. Абрамович бу таклифга рози бўлган бўлса ажнмаймиз. Сабаби, Лемпард ёш бўлсада ўзининг мураббийликдаги дебютида анчагина катта ютуқларга эришишга муваффақ бўлди. Бир сўз билан айтганда Френк  келажаги порлоқ мураббийлардан!

Дарбадар Адриен Рабио

«Mundo Deportivo» нашрининг хабар беришича, Адриен Рабио шу кунларда Ангилияда истиқомат қилмоқда. Манбаа берган маълумотга таянадиган бўлсак, унинг янги клуби АПЛ грандларидан бири бўлиши мумкин. Ҳозирда унинг ҳизматларига АПЛнинг «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпул» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Манчестер Юнайтед» Погбанинг ўринини Рабио билан тўлдирмоқчи бўлса, «Ливерпул» майдон марказидаги рақобатни кучайтириш нийятида юрибди.

Футболчининг ўзи Клопп қўл остида тўп суришни жуда истамоқда. Айнан шу фактор эвазига ҳам француз «қизил иблислар»нинг молиявий қулай таклифини ҳам рад этиши мумкин. Танлов Рабионининг келажагига қандай таъсир ўтказишини инобатга оладиган бўлсак, футболчи анчагина қийин аҳволда қолди.

Муҳаммад Салаҳ қоладиган бўлди!

«Mirror» нашрининг хабар беришича, «Ливерпул» футбочиси Муҳаммад Салаҳ бу мавсумда ўз жамоасида қолади. Футболчига трансфер ойнаси очилиши заҳоти «Реал Мадрид» ва «Ювентус» сингари топ клублар қизиқиб қолганидан хабарингиз бор. Нашрнинг хабар беришича, «Реал Мадрид»нинг бу трансфер ойнасидаги энг биринчи мақсади айнан Салаҳ бўлган. Бу трансфер амалага ошмагач, «қироллик клуби» ўз эътиборини тўлиқ Эден Азарга қаратди ва уни ўз сафига қўшиб олади. Энг қизиғИ шундаки, «Реал Мадрид» «Ливерпул» учун трансфер ойнаси очилишига бир кун қолганида 150 миллион фунт стерлинг таклиф қилади ва «Ливерпул» Салаҳни сотишга рози бўлади. Буни қарангки, ЙЧЛдаги ғолибликдан сўнг мисрлик футболчи клубда қолишга қарор қилади ва «Ливерпул» «Реал Мадрид»га рад жавобини беради. Бу янгилик Эден Азарнинг трансферига бўлган қизиқишни пасайтирмаслиги учун узоқ муддат сир сақланган бўлсада, барибир юзага қалқиб чиқди.

Бейлга янги ҳаирдо топилди

Уэлслик футболчининг маш-машаси «Реал Мадрид»га тобора катта ноқулайликлар туғдирмоқда. Унинг ҳафтасига деярли 400 минг евро маош олиши клубда бошқа футболчиларнинг ҳам каттароқ маош талаб қилишаларига сабаб бўлмоқда. Жамоанинг ички муҳити бироз ёмонлашган бўлсада, ҳозирги кунга қадар Испан тилида сўзлаша олмайдиган Бейл  маоши туфайли бошқа клубга ўтишни сира истамаяпти. Ўтган ҳафтада футболчининг агенти «Манчестер Юнайтед» раҳбарлари билан учрашган бўлсада, музокаралар омадсиз якунланди. Эндиликда Гарретга Германиянинг «Бавария» клуби ўз таркибидан жой таклиф қилмоқда. Бундан ташқари, «Бавария» Бейлнинг «Реал Мадрид»даги маошини тўлиқ тўлаб беришини ҳам расман эълон қилди. «Реал Мадрид»  бундай таклифдан боши осмонга етди ва уни тезроқ жамоадан кетказиб юбориш мақсадида «Бавария»нинг таклифини қабул қилди. Эндиликда, Бейл ва унинг оиласи бу масалани атрофлича ўрганиб «Бавария»га жавоб бериши зарур. Кўрамиз, воқеалар ривожи қайси томонга бурулар экан

Коутиньо «Манчестер Сити»га ўтади!

Испаниянинг «Marca» нашри тарқатган хабарларига қараганда, «Барселона» клуби футболчиси Фелиппе Коутиньо тез орада «Манчестер Юнайтед»га эмас, «Манчестер Сити» футболчисига айланади. Томонлар футболчининг нархи борасида ўзаро келишувга эришди ва энди футболчи ва «шахарликлар» ўртасида шахсий шартнома борасида музокаралар бошланади.
Бундан бироз аввалроқ Коутинёнинг «ПСЖ»га ўтиши борасидаги хабарлар тарқалган эди. Париж клубининг раҳбарлари бу трансферни фақатгина Неймар истаги учунгина амалга ошириш нийятида эдилар. Афсуски, «Барселона»га ўтишни жуда истаётган футболчи клуб раҳбарларининг жахлини чиқарди ва бу трансфер амалага ошмай қолди. Фелипенинг ўзи эса, «Копа Америка» мусобақасидан сўнг янги клубига бориб қўшилишидан умидвор. Сабаби «Барселона»даги омадсизликлардан сўнг футболчи тезроқ бошқа клубга ўтиб, ҳаммасини бошидан бошлаш нийятида эканлигини яшириб ўтирмаяпти!

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 11:18, 17.06.2019. Ўқилди: 15304 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик