Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зидан истеъфоси яқинми?

Баҳо:
+1 | -1
ЕВРОПА / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Реал Мадрид» жамоаси иштирокидаги ўртоқлик учрашувларига гувоҳ бўлган мухлисларнинг барчасига ўз клуби келажаги бироз хирароқдек туюлган бўлса, ажаб эмас. Зидан жуда қийин аҳволда қолган жамоани аввалги даражага олиб чиқа оладими? Бугун айнан шу мақсад йўлида Зиданга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган жиҳатлар ҳақида, яъни Зиданнинг истеъфосини тезлаштириб юборувчи омиллар ҳақида сўз боради.

Мавсумолди ўйинларидаги мағлубиятлар

Бир қарашда бу учрашувларнинг аҳамияти йўқдек туюлса-да, унинг замирида янги мавсум учун ўта муҳим омиллар яширин.

Умумий ҳисобда «Реал Мадрид» жамоаси 5та ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва бир марта пенальтилар сериясида “Арсенал”ни мағлуб этди. Энг ачинарлиси шундаки, жамоа 5та ўйин мобайнида 11та гол киритган бўлса, ўз дарвозасидан нақд 18 бор тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Бундан ташқари, «Реал Мадрид» футболчилари “Атлетико”га қарши ўйинда деярли майдонда югуришгани йўқ. “Атлетико Мадрид” эса, ўртоқлик учрашуви бўлишига қарамасдан  майдонда жанг қилди. Уларнинг ўйиндаги шижоати ва ёниб турган кўзлари ўйин натижасига кучли таъсир ўтказа олди. Сабаби, ўша куни «Реал Мадрид» футболчилари мутлақ мотивациясиз тўп суришди. Жамоа ўйинчилари мавсум бошланишига оз фурсат қолган бўлса-да, оптимал формага кира олмаган. Айнан шу фактор янги мавсумдаги илк учрашувларда жамоага панд бериши мумкин. “Барселона”, “Атлетико” сингари жамоа иштирок этадиган ички чемпионатда йўқотилган ҳар бир очко олтинга тенг! Зидан қанчалар уринмасин йиғинлардан унумли фойдалана олмади. Оқибатда, жамоа ўйинчиларнинг ҳеч бири ўзининг тўлиқ оптимал спорт формасига кира олмади…

Зидан «Реал Мадрид»нинг ўйинига янгилик олиб кирмади

Ўтган мавсум сўнгида Зидан мухлислар билан бўлган мулоқот давомида янги мавсум олдидан ҳаммаси ўзгаришини, ҳам тактик, ҳам стратегик ўзгаришлар амалга ошишини эълон қилиб, мухлисларнинг хавотирига ўрин йўқлиги ҳақида интервью берган эди.

Энди-чи? Тўғри, «Реал Мадрид» ҳали расмий учрашувларда майдонга тушганича йўқ, лекин янги мавсум олдидан синаб олинадиган ёки шакллантирадиган ўйиннинг ўзи йўқ. «Реал Мадрид» ўртоқлик учрашувларидаги барча учрашувларда аввалги даврдаги каби 75 фоиз ҳужумларни асосан қанотлардан узатилган тўп орқали амалга оширмоқда. Бундан аввал бу тўпларни голга айлантира оладиган даражада маҳоратли бўлган футболчилардан бири «Ювентус»га ўтиб кетган бўлса, иккинчиси захира ўриндиғида “гольф таёқчаси” билан ўтирибди.

Жамоанинг ўйинини кучайтириш мақсадида харид қилинган Эден Азар ортиқча вазн муаммосидан қутула олмаётган бўлса, Йович катта босимни енгиб ўтиши даргумон! Енгиб ўтган тақдирда ҳам бунга вақт талаб этилади. Ферлан Мендининг жароҳати ҳаммасидан ўтиб тушди.  Эътибор қаратинг, ҳозирда «Реал Мадрид»нинг 5 та футболчисида жароҳат мавжуд.

Кўплаб мухлислар Зидан янги мавсумда янгича ўйин услубини қўллашини тахмин қилган эди. Афсуски, мураббий ҳали ҳамон ўз тактикаси ва услубидан воз кечгани йўқ. Фақат ижрочилар ўзгарди, холос. Зидан Роналду тўп суриши керак бўлган позицияда Азарни ўйнатмоқда. Бошқа ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Балки, асосий ўйинлар чоғида француз яна нимадир ўйлаб топар, бироқ бунга ишониш бироз қийинроқ.

Мураббий ва раҳбарият келиша олмаяпти

Ёдингизда бўлса, Зидан қайтишидан аввалроқ Флорентино Перес жамоанинг тўлиқ бошқариш ҳуқуқи франциялик мураббийга берилишини эълон қилган эди.

Минг афсуски, бу иш амалга ошмади. ОАВ томонидан раҳбарият ва Зидан ўртасидаги келишмовчиликлар бир неча бор ёритилганидан хабарингиз бор. Зидан ва Перес ўртасида трансфер ойнаси чоғида бир неча бор баҳсли вазиятлар юзага келди. Масалан: Зидан Навасни асосий дарвозабон қилмоқчи бўлган бўлса, Перес Куртуани 1-рақамли бўлишини истади. Зидан Бэйлни текинга бўлса-да қўйиб юбормоқчи бўлиб турганда Перес Хитой клубига ўтиш арафасидаги футболчининг трансферини барбод қилди. Бундан ташқари, Зидан Хамесни жамоадан кетказиш пайида бўлсада, Перес уни сотиб юборишни истамаяпти. Ҳатто футболчи учун таклиф қилинган 50 миллион евро ҳам Пересни фикридан қайтара олмади. Қисқача қилиб айтганда, раҳбарият ва мураббийлар штаби ўртасидаги арқон узилиб кетган ва томонларнинг фикрлари бир хил кўриниш олмаяпти.

Янги мавсумда рақиблар жуда кучли

«Реал Мадрид» янги мавсум олдидан ҳозирча 5 нафар футболчи харид қилган бўлса-да, рақиблар ҳам қараб туришгани йўқ. «Барселона» марказни ва ҳужум чизиғига янги қон олиб кирган бўлса, «Атлетико Мадрид» бутунлай янги жамоага айланди. Мавсумолди учрашувлари чоғида сезганингиздек, бу мавсумда Испания грандлари ажойиб харидларни амалга ошириш орқали анчагина кучайиб олишнинг уддасидан чиқди. Бу эса, бошланаётган мавсум стартини оғир ўтказиши кутилаётган Зизу шогирдлари учун икки ҳисса ноқулайлик туғдириши турган гап.

Сўнгги сўз ўрнида

Зайниддин Зидан ўзининг ажойиб ўйин услуби ва тактикаси орқали клублар миқёсидаги барча мусобақаларда ғолиб чиқди ва ЕЧЛ рекордини ўрнатди. Шундай бўлса-да, юқоридаги омиллар катта эҳтимол билан ўз сўзини айтади. Агарда мураббий юқорида келтирилган муаммоларни тез кунларда бартараф эта олмаса, унинг курсиси жуда қаттиқ силкиниб кетиши мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:21, 06.08.2019. Ўқилди: 17985 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.