Кутилмаган янгилик. «Ливерпуль» футболчиси «Реал»га ўтадиган бўлди
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Фабиньо фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, "Қироллик клуби" бразилиялик футболчини 65 миллион еврога сотиб олиш борасида келишувга эришди. Бу сумма турли бонуслар эвазига яна 10 миллион еврога ошиши мумкин. Шунингдек, Фабиньо "Реал" билан 5 йилга мўлжалланган шахсий шартнома борасида келишувга эришган.
25 ёшли футболчи 2018 йилдан бери "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўтган мавсумда у мерсисайдликлар сафида 42та ўйинда майдонга тушиб, уларда битта гол урди ва 2та голга узатма берди.
Манба: soccernews.ru
Киритилди: 06:12, 07.08.2019. Ўқилди: 26562 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар