Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Можаро: Неймар нега "ПСЖ"да "бузуқ иномарка"га айланди?

Баҳо:
+2 | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир танишим иномаркаларга жуда қизиқарди. Яқинда бир иномарка сотиб олди. Жуда чиройли, статистикаларини кўрсангиз, ҳайрон қоласиз. У ҳам қизиқиб харид қилди. Талайгина пулга. Аммо орадан маълум вақт ўтгач, бояги машина ҳунар кўрсата бошлади. Гоҳ у ёғи бузилади, гоҳ бу ёғи. Эпини қилолмади. Машинаси бир муддат тургач, сотишга қарор қилди. Энди бу ёғи яна бир можаро. Ўзи қимматга сотиб олган эмасми, арзон сотишга кўзи қиймайди. Аммо наилож, зарарига бўлса ҳам сотиб, пулига "Нексия" олди, қолганини ишлатди. Ҳозир ана шу арзонроқ машинасини муаммосиз миниб юрибди. Англагандирсиз, бугун футболдаги бузуқ иномарка — Неймар ҳақида фикрлашамиз.

222 млн еврога арзирмиди?

"ПСЖ" Неймарни 222 млн еврога харид қилганида ҳеч ким "Э, арзимайди-ку бу, "ПСЖ" аҳмоқлик қилди", демади. Тўғри, нарх қимматлиги ҳақида гапирилди, аммо Неймарнинг харид қилинишини кўпчилик Париж клуби учун ютуқ деб ҳисоблади. Жумладан, биз ҳам. 

Ушбу хариднинг ижобий томонлари кўрина бошлади: "ПСЖ"нинг акциялари нархи ошди, футболка савдоси, турли шартномалар. Шу билан бирга, дастлаб Неймар Францияда мўъжиза кўрсата бошлади. Рақибларини турли финтлар билан болаларча алдаб кетганида "ПСЖ" мухлислари олқишлашар, Аль-Хелаифи эса "Маладес, ука, яшавор!" деб мақтарди. Лекин...

Инжиқликлар, эркаликлар, жароҳатлар...

Неймар "ПСЖ"га келган заҳоти гегемонликка интилди. Бир томондан бу табиий эди, чунки "Барселона"да ажойиб ўйин кўрсатаётган, Ла Лигада етакчилардан бири бўлган, дунёнинг энг қиммат ўйинчисига айланган ва "ПСЖ" раҳбарияти томонидан алоҳида ҳурмат кўрсатилган футболчи бунга интилиши тайин эди. Лекин ҳар бир жойнинг ўз бўриси бор, деганларидек, "ПСЖ" ҳужумчиси Кавани Неймарга осонликча бўй беришни истамади. Мураббий эса бу можароларни тинч йўл билан ҳал қилишга қийналди. Кавани пенальтини ўзим тепаман деди, Неймар мен етакчи бўламан, деди, хуллас, жамоада ички муҳит бузилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, "ПСЖ" мураббийи ва раҳбарияти Неймарнинг жамоада ягона гегемон бўлишига шароит яратиб беришмади. Яъни Кавани ва бошқа футболчиларга "Неймар жамоада етакчи, у нима деса, шу бўлади!" дейишмади. Бу тўғри эди, албатта. Чунки эндигина жамоага қўшилган ва ҳали келажаги номаълум бўлган футболчини деб бутун жамоани изза қилиш нотўғри эди. Неймар эса буни ҳазм қила олмади. Шу томонлама Роналду унга ўрнак бўлади. Чунки Турин клуби футболчилари ҳам дастлаб уни унча сиғдиришмади, аммо Роналду "Ювентус"даги янги жамоадошлари билан тил топишиб кетди. Ўз-ўзидан етакчилик Криштиануга ўтди. Агар Неймар ҳам "ПСЖ" футболчилари билан дўстона муносабатда бўлганида, ўзининг устунлигини кибри ҳам талаблари билан эмас, ўйини билан кўрсатганида эҳтимол, жамоада етакчилик унинг қўлига ўтиши тайин эди. Лекин...

Рақибга нисбатан ҳурматсизлик

Сен рақибингдан қанчалик устун бўлса, уни ҳурмат қилишинг шарт. Бу йиллар синовидан ўтган мақол. Неймарда эса ана шу жиҳат сезилмасди. Имкон қадар рақибларининг устидан кулишга, "Кўриб қўй, сени ёш болаларча алдаб кетаман, кўрдингми?" дегандек турли қилиқлар кўрсатишга уринган футболчи рақиблари томонидан жуда совуқ қарши олинди. Бу эса жароҳатларга олиб келди.

Неймар — "ПСЖ" футболчиси. Айни дамда "ПСЖ" ва бразилиялик футболчини шу жумла боғлаб туради, холос. Неймар на ЕЧЛда голлари билан ёрдам берди, на миллий чемпионатда бирор нимани қойиллатди. Шу билан бирга, Мбаппе деган ёш сеҳргар пайдо бўлдики, Неймарнинг билинар-билинмас аҳамияти умуман кўринмай қолди. Қолаверса, Неймар ўзи кетишни истаган жамоага яна қайтишни хоҳламоқда. "Барселона" эса Неймар кетаётган маҳал уни олиб қолишга жуда уринган, буни истаган эди. Энди эса Неймарнинг қайтишига у қадар иштиёқманд эмас. Қолаверса, Гризманн харидидан кейин бу иштиёқ янада сусайгани табиий.

"ПСЖ" Неймарни сотиши керак. Сотишга рози ҳам. Лекин трансфер мавсуми якунланай деб турган бир пайтда талабгорлар саноқли. Бори ҳам "ПСЖ" истагандек тўлиқ пул бермоқчи эмас, ўз футболчисини тиқиштиряпти...

Неймар воқеаси шуни кўрсатадики, қанчалик иқтидорли, маҳоратли бўлманг, характерингиз салбий бўлса, ҳеч кимга керагингиз бўлмайди. "Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин", дейишади-ку! 

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:45, 08.08.2019. Ўқилди: 9304 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик