Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 3:0
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • 0:3
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:2
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 2:0
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • 3:4
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 14.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 14.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • 0:3
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 31 64
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 32 55
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 32 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Сандерленд 32 46
11 Борнмут 32 45
12 Фулхэм 32 44
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 32 42
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 32 33
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 32 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм
32-тур Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
32-тур Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
32-тур Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
32-тур Челси 0-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Иродаси тобланмаган футболчи

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол оламида ўзининг жанговарлиги ва метин иродаси эвазига кўплаб совринларни қўлга киритган футболчилар етарлича топилади. Хатто жуда оғир жароҳатладан сўнг ҳам катта футболга қайтган кўплаб кучли футболчилар ҳақида бундан аввалги мақолаларда эслаб ўтган эдик. Бугун эътиборингизга ана шундай футболчиларнинг тамоман акси бўлган чарп тўп устаси ҳақида баён қиламиз.

Фабио Коэнтрао

Бу футболчи ўз вақтида Мадриднинг «Реал» клуби эътиборини ўзига торта оладиган даражада иқтидорли футболчи эди. Унинг қанотдаги тезкор ҳаракатлари кўплаб футбол мухлислари ва мутахассисларида жуда илиқ таъсурот уйғотар, футболчининг келажаги порлоқ эканлигига ҳеч кимда шубҳа йўқ эди…

Фабио Коэнтрао «Бенфика» клуби сафида жуда ёрқин ўйинлари билан тезда машхур бўлиб кетди. Унинг қанот бўйлаб уйуштирган рейдлари, ажойиб узатмалари футбол оламида катта тезликда шуҳрат қозонди.

Бу эса, ўз навбатида унга бўлган қизиқшни кескин ошириб юборди. Футболчи учун ўз вақтида «Манчестер Сити», «Валенсия», «Рома», «Аякс» сингари жамоалар кураш олиб борган бўлсада, якунда Мадрид супер клуби уни илиб кетади. «қироллик клуби» футболчи учун ўша даврлар ўлчови бўйича катта суммадаги маош ва узоқ муддатли шартнома таклиф қилади. Айнан шу фактор келажакда футболчининг ўсишдан тўхтаб қолишига сабаб бўлган бўлса, ажаб эмас…

Футболчи Мадрид клуби сафига бориб қўшилгач, ўзи учун муолиявий қулай шартномага эга бўлади ва тезда асосий таркибга кириб олади.

Исталган футболчи бор-ки, ўз кариераси давомида жароҳатларга дуч келади. Бундай тезкор спорт турида футболчи ҳар қандай холатга тайёр бўлиши ва қийинчилкларни сабр билан енгиб ўтиши лозим.

Афсуски Коэнтрао у қадар қўрқинчли бўлмаган жароҳатдан сўнг, руҳан тушукун кайфиятга тушиб қолди ва у ҳолатдан бошқа чиқиб кета олмади. Футболчилар жароҳатдан сўнг, тезроқ тузалиб сафга қайтишга ҳаракат қилса, Фабио жароҳатидан  сўнг тубдан ўзгариб қолади. У жароҳат олишдан чўчиб майдонда ҳаркат қила бошлади ва бу унинг ўйинига салбий таъсир кўрсатмай қолмади. Коэнтрао очиқчасига қанотдаги курашларни бой бера бошлади ва оқибатда Марселло асосий таркибдаги унинг ўрнини тортиб олди.

Португалиялик футболчи асосий таркибга кириш учун сира кураш олиб бормас, ўзини заҳирада жуда яҳши ҳис қила бошлади. Энг қизиғИ шундаки, 2015-йилда «Элче» клубига қарши баҳсда, мураббийлар томонидан майдонга тушиши сўралганида у бундан бош тортади. Шунда клуб шифокори унга соғлиғИ тамоман тикланганини айтсада, Фабио майдонга тушишдан бош тортади. У ҳаммасига яна жароҳат олишдан чўчиганини важ қилиб кўрсатади.

Кейинчалик «Реал Мадрид» уни «Монако» жамоасига ижарага бериб юборади.  Португалиялик футболчи Францияда оав билан бўлган суҳбатда ўзининг оғир ҳаёти ва ўзи ўйнаган клублардаги ноҳақликлар ҳақида очиқчасига баёнот бера бошлади.

Аслида футболчининг ёшлиги кўплаб африкалик супер юлдуз даржасига чиққан футболчилар билан солиштирганда анча яҳшироқ эканлиги ҳаммага аён бўлсада, футболчи ўзи ҳақидаги таъсирли воқеаларни баён қилишда давом этди. Кейинчалик «Бенфика»нинг азалий рақиби саналаган «Спортинг» клуби сафига бориб қўшилган футболчи Португалияда ҳам катта шов-шув кўтарди. Ўзи тарбия топган клуб саналмуш «Бенфика»дан бошқа Португал клубида ўйнамасликка ваъда берган футболчи, "Спортинг” сафига ўтиши билан уни «Бенфика»да қадрлашмагани ҳақида интервью беради.

Бу интервью ҳам уни «Спортинг» жамоасида узоқ қолишини таъминлай олмади. Футболчи бир неча бор якка курашлардан қочгани боис очиқчига мухлислар томононидан таниқдга учрайди ва бошқа клубга ўтиб кетишга мажбур бўлади.

Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган Мундиалда иштирок этиши кутилган футболчиларнинг якуний рўйҳатидан жой олган футболчи ўз хоҳиши билан ушбу рўйҳатдан ўчириб юборишларини талаб қилаганига нима дейсиз?!

Португалиялик футболчи ватан шарафини ҳимоя қилишдан бош тортади ва бунга жуда оғир мавсум ўтказганини важ қилиб кўрсатади. У бу мавзуга ойдинлик киритар экан қуйидаги сўзларни айтади : «Мен жуда чарчадим. Якунланган мавсум кўплаб жароҳат ва муоммолардан ҳоли ўтмади. Мен дам олишни истайман. Ўйлашимча ЖЧ баҳсларига чарчоқни ҳис этиб боришим ноўрин. Мен ҳордиқ чиқаришим лозим.»

Ваҳоланики, футболчи мавсумнинг катта қисмини заҳирада ўтказган эди. Ҳозирда 31 ёшни қарши олган футболчи ўша мундиалдан бош тортгани боис портуалиялик мухслислар олдида ўз обрўсини йўқотиб қўйди. Ҳозирда ўртамиёна «Риу Ави» жамоасида тўп сураётган қаҳрамонимиз  деярли футбол мухслиарнинг ёдидан кўтарилиб ҳам кетди десак, адашмаган бўламиз.

Бир ўйлаб кўринг! Агарда футболчи ичидаги қўрқувни енгиб ўтганида, ўзига бўлган ишончни сўнгги сонияларга қадар сўндирмаганида, футбол шоҳсупасидан тушиб кетмаслик учун оҳиригача курашганида борми?! Ҳозирда топ клублардан бирнинг ажралмас бўлагига айланган бўлар эди. Унинг қобилияти ҳар доим атрофдагиларни ҳайрон қолдирган бўлсада, тўлиқ намоён бўлмай туриб унутилиб кетди. У бирорта клуб мухлислари томонидан «бизнинг» футболчи деб аталмайдиган кам сонли футболчилардан бири сифатида тарихда қолади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:52, 14.08.2019. Ўқилди: 4078 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик