Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ла лига. «Реал» мавсумни ғалаба билан бошлади (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Испания чемпионатининг 1-тури доирасида «Реал» сафарда «Сельта» меҳмони бўлиб, осон бўлмаган баҳсни ўтказди.

Зидан шогирдлари тезкор гол уришга муваффақ бўлишди: ўйиннинг 12-дақиқасида Карим Бензема рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бўлим сўнгида Аспас "Реал" дарвозасига тўп киритган эди, аммо VAR кичик офсайд туфайли голни бекор қилди.

Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида ҳакам яна бир марта VARга мурожаат қилди ва Модрични майдондан четлатди. Хорватиялик футболчи бутсасининг тишлари билан рақиб оёғини босган эди.

"Мадрид" камчилик бўлиб қолганига қарамай, орадан кўп ўтмасдан меҳмонлар ҳисобдаги фарқни оширишди. Тони Кроос 25 метрлардан аниқ зарба билан тўпни "тўққизлик"ка жойлаб қўйди.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида эса Лукас Васкес ўз ҳисобига гол ёзиб, ўйин тақдирини амалда ҳал қилиб қўйди. Фақатгина иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда "Сельта" битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди.

Испания Ла лигаси, 1-тур
Сельта – Реал Мадрид 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 12 Бензема, 0:2 – 61 Кроос, 0:3 – 80 Васкес, 1:3 – 90 Лосада.
Сельта – Рубен Бланко, Оласа, Васкес, Костас, Араухо, Денис Суарес, Мендес, Лоботка (Систо, 75), Бельтран (Диоп, 83), Фернандес (Лосада, 88), Аспас.
Реал Мадрид – Куртуа, Одриосола, Варан, Рамос, Марсело, Модрич, Каземиро, Винисиус Жуниор (Васкес, 69), Кроос, Бэйл (Иско, 75), Бензема (Йович, 81).
Огоҳлантиришлар: Васкес (7), Рубен Бланко (12), Аспас (12), Винисиус Жуниор (36), Фернандес (49), Одриосола (64), Костас (74).
Четлатиш: Модрич (56).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:11, 17.08.2019. Ўқилди: 10647 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик