Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 23 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

30/09 19:00 Сўғдиёна - Нефтчи
30/09 19:00 Машъал - Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5279 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукндаги энг сўнги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Ҳамес Родригез жамоани тарк этиши мумкин

«Readfootball» нашри тарқатган хабарларга қараганда, футболчининг ҳизматлари билан Италиянинг «Милан» жамоаси жиддий қизиқиб қолган.

«Милан» клуби раҳбарлари «Ателтико Мадрид» ҳужумчиси Анҳел Кореани қўлга киритишни уддалай олмгач, бор эътиборини Колумбиялик футболчига қаратмоқда. Италия клуби спорт директори ҳозирда Мадрид шахрида бўлиб турибди. Ҳамес борасидаги музокараларнинг натижаси эртага маълум бўлиши кутилмоқда. Агарда «Реал Мадрид» футболчининг трансфери борасида келишувга эришса, катта эҳтимол билан Ҳамес ўз фаолиятини «А sерия»да давом эттиради.

Украиналик ҳужумчи Рим клублари нишониа

Бельгиянинг «Генк» клуби ҳужумчиси Роман Ярмечук Рим клублари эътибор марказида турибди.
Ҳозирда «Генк» клубига бир йўла  «Рома», «Лацио» жамоаларидан таклиф келиб тушган. Футбол мутахассисларининг фикрича, футболчи катта эҳтимол билан трансфер ойнаси ёпилиш арафасида «Лацио» жамоасига ўтади. Жисмонан бақувват ва майдонни яхши кўра оладиган хужумчи излаётган «бургутлар» украиналик футболчини қўлдан чиқариб юбормасликка урунмоқда.

Ҳозирда Роман Ярмечукнинг трансфер қиймати 4 миллион атрофида баҳоланаётган бўлсада, «Генк» уни 8 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи янги мавсумда 8 та учрашувда иштирок этди ва 6 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, унинг ҳисобида 3 та голли узатма ҳам мавжуд.

ПСЖ «Барселона»га ўз шартини айтди

Парижнинг ПСЖ клуби Неймар учун «Барселона» томонидан жўнатилган таклифларни рад этаётган эди.

«Le Parisien» нашри тарқатган хабарларга қараганда, ПСЖ Неймарни «Реал Мадрид»га сота олмагач, «Барселона»га қарши таклиф билан мурожат қилди.

Унга кўра, Париж клуби Усмон Дембеле, Нелсон Самеду ва 100 миллион евро эвазига Неймарни қўйиб юборишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Бугун икки клуб мутасаддилари ушбу мавзу юзасидан Париж шахрида музокаларни давом эттиришади.

«Рома» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиб қолди

Донетскнинг Шахтёр клуби футболчиси Тайсон ўз фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Ҳозирда унинг ҳизматлари билан Римнинг «Рома» клуби қизиқиб қолган.

Футболчининг агенти ҳам римликлар томонидан футболчига бўлган эътиборни яшириб ўтирмаяпти. Тайсоннинг агенти маълум қилишича, бразилиялик футболчини Римда шахсан Паоло Фонсеканинг ўзи кўришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фонсека бундан бир неча йил илгари Донетс клубида бош мураббий лавозимида фаолият олиб борган.

«Зенит» «Ренн» футболчисини қўлга киритмоқчи

Санк-Питербургнинг «Зенит» жамоаси трансфер ойнаси ёпилгунига қадар яна бир трансферни амалга ошириши мумкин.

Ҳозирда клуб трансфер  нишонида Франциянинг «Ренн» жамоаси ярим ҳимоячиси Клемен Гранье турибди.

Маълум бўлишича, «Зенит» мураббийлари футболчининг «Лига 1» доирасидаги  «Страсбур» жамоасига қарши баҳсдаги ҳаракатларини майдондан туриб кузатишган.
Ҳозирда футболчилининг таҳминий трансфер нархи 7,5 миллион еврони ташкил этмоқда.

Санчес «Интер»га ўтишга яқин

«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес «Интер» жамоасига ўтишга яқин турибди.
«Readfootball» нашри тарқатган хабарларга қараганда, икки клуб футболчининг трансфери борасида тўлиқ келишувга эришиб олди.

Унга кўра, «Интер» жамоаси футболчининг бир мавсумга ижарага олади ва йиллик маошининг 5 миллион еврога тенг қисмини тўлаб берадиган бўлди. Қолган 14 миллион евро эса, «Манчестер Юнайтед»нинг гарданида қолади. Бундан ташқари, «Интер» мавсум сўнгида ҳужумчини 15 миллион евро эвазига харид қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:24, 27.08.2019. Ўқилди: 6466 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.