«CAFA U-15 Girls Championship-2019» мусобақасига аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11-17 сентябрь кунлари пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан “CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси ўтказилади. Мазкур турнирда 15 ёшгача бўлган қизлардан иборат 4 та юрт терма жамоалари иштирок этишади.
“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақасида Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Ушбу мусобақани бевосита стадиондан ёритиш истагидаги ОАВ вакиллари учун аккредитация жараёни бошланганини маълум қиламиз. 7 сентябрь санасига қадар қуйидаги зарур ҳужжатларни info@ufa.uz электрон почтасига юборишингиз мумкин:
*Ф.И.О.
*Ташкилот номи
* Аккредитация тури (пресс, фото)
* 3х4 расм
* Алоқа учун телефон
Манба: ufa.uz
Киритилди: 15:21, 28.08.2019. Ўқилди: 2294 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).