Бугун 30 март, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёзнинг энг омадли трансферлари

Баҳо:
+ | -1
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яқиндагина ёпилган  трансфер ойнаси бизга ажойиб ҳаридларни тақдим этди ва янги мавсумга бўлган қизиқишни янада оширди. Шу ўринда уларнинг ҳаммасини ҳам олдиндан омадли дейиш ноўрин. Шундай бўлсада, айрим трансферларни алоҳида қайт етиш жоиз. Бугун ушбу трансфер ойнаси давомида клублар томонидан харид қилинган энг фойдали трансферлардан ташкил топган кучли бешликни эътиборингизга тақдим этамиз.

 Мауоро Икарди

«Интер» клубининг собиқ сардори саналадиган аргентиналик футболчи ўтган мавсумда муаммоларга ўралашиб қолди ва жамоадан кетиши аниқ бўлиб улгурди. Боз устига Антонио Конте жамоа тепасига келгач, ички муҳитни яхшилаш мақсадида футболчини машғулотлардан четлади ва уни трансферга қўйди. Футболчи узоқ муддат давомида «Ювентус»га ўтишни истаган бўлсада, бу иш амалга ошмади. Ушбу вазиятдан ПСЖ унумли фойдаланиб олди ва Икардини икки йилга ижарага сотиб олиш шарти билан ўз сафига қўшиб олди. Тўғри, жамоанинг ҳужум чизиғида Неймар, Мбаппе, Кавани сингари топ ҳужумчилар мавжуд, бироқ жароҳатлардан ҳеч ким суғурталанмаган. Айнан Неймарнинг жароҳати уларни ўтган мавсумда ЕЧЛ тарихидаги энг омадсиз жамоага айлантирганини унутмаслик лозим. Икарди ўз ўйинини тўлиқ намойиш эта олса, Кавани учун чинакам рақобат ҳосил эта олади. Соғлом рақобат эса, Париж клуби ҳужумчиларнинг ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмаслигини кафолатлайди.

4-ўрин Коутиньо «Бавария»

Немислар«Роббери» тандем клубни тарк этгач, трансфер ойнасида фаол бўлишга интилишди ва қайсидир маънода бу ишни уддалашди.  Бразилиялик футболчи ўтган мавсумда «Барселона» сафида кўзга ташланмаган бўлсада, ўз юртида бўлиб ўтган «Копа Америка» мусобақасида жуда фаол бўлди ва ўзининг нималарга қодир эканлигни яна бир исботлаб қўйди. Айнан шу мусобақадан сўнг, унга бўлган эътибор янада ошди ва футболчи билан бир нечта топ клублар унинг учун курашга қўшилди. Ўзининг тежамкорлиги билан ном қозонган клуб футболчини илиб кетди. Яна бир йилга сотиб олиш шарти билан ижарага олгани кишини ҳайрон қолдиради. Коутиньо майдон марказида қанчалар фаол эканлиги ҳақида ортиқча таъриф беришнинг ҳожати йўқ. У майдон марказида жамоанинг ҳужумларини ажойиб тарзда бошлаб берибгина қолмай, стандарт вазиятлардан ҳам наф чиқара олади. Бундан ташқари, эҳтиёж бўлса, бемалол қанот ҳужумида ҳам фаоллик намойиш эта олади. Бир сўз билан айтганда «Бавария» мухлисларини ажойиб трансфер билан қутлашимиз мумкин.

Лукас Эрнандес

«Бавария» жамоасининг яна бир омадли трансфери деб аталишга ҳақли бўлган футболчини ушбу рўйхатга қўшмаслик мумкин эмас. У ҳимоя марказида ҳам қанотларда бирдек фаол ўйин намойиш эта олади. Бундан ташқари, керакли пайтда таянч ярим ҳимоячисга ҳам айланиши ҳеч гап эмас.
Франциялик ҳимоячи Симеони қўл остида чинакам жангчи бўлиб етишди. У тўп учун курашларда фаол бўлибгина қолмай, қанотда тўп сурган чоғларида ҳужумчиларга катта наф бера олади. «Бавария» унинг трансфери ортида бир йўли бир нечта позициядаги футболчиларга соғлом рақобат яратибгина қолмай, жамоанинг ўз даражасига қайтишига катта қадам ташлади.

Жоа Фелиш «Атлетико Мадрид»



Ортиқча пул сарф этмасдан грандлар билан тенгма-тенг даражада туришни эплаб келаётган клуб Антуан Гризманни «Барса»га сотиб юборгач, кўпчиликни ҳайрон қодириб «Бенфика» клубининг иқтидорли йигити Жоа Фелишнинг трансфери учун 120 миллиондан воз кечди. Аввалига тушунарсиздек туюлган трансфер жуда қисқа муддатда ўзини тўлиқ оқлади. Фелиш бир зумда клубдаги янги футболчидан жамоанинг етакчсига айланиб олди.

Янги Роналду деб эркатилаётган футболчи у ҳақида барча сўзларнинг айни ҳақиқат эканлигини исботлаб қўйишга киришиб кетди. Қувонарлиси шундаки, «Атлетико» «катта» пул эвазига машхур футболчини эмас, футболга ва ғалабаларга жуда чанқоқ бўлган ёш иқтидор эгасини ҳарид қилди. Қўшимчасига, Симеонининг ёшлар билан ишлаш тажрибаси футболчи учун асқотиши аниқ. Аргентиналик мутахассис кўплаб футболчиларни янги даражага кўтаришга муваффақ бўлганини унутмаслик лозим. Шундай экан, ушбу трансфер ёзнинг энг кўзга кўринганларидан бири бўлди десак, адашмаган бўламиз

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:59, 04.09.2019. Ўқилди: 12923 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик