Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 3:0
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • 0:3
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:2
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 2:0
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • 3:4
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 14.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 14.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • 0:3
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 31 64
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 32 55
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 32 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Сандерленд 32 46
11 Борнмут 32 45
12 Фулхэм 32 44
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 32 42
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 32 33
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 32 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм
32-тур Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
32-тур Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
32-тур Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
32-тур Челси 0-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алишер Никимбаев: «Купернинг истеъфоси қимматга тушиши мумкин, ЎФАда эса пул йўқ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ЖЧ-2022 саралашида Фаластинга (0:2) ютқазиб қўйган Ўзбекистон миллий жамоаси атрофидаги воқеалар бўйича ўз фикрларини айтди.

«Натижа мен учун нохуш кўнгилсизликка айланди. Эктор Купернинг мураббийлик имкониятларига нисбатан аввалдан салбий фикрда бўлсам-да, футболчиларимизнинг маҳорати ғалаба учун етарли деб ўйлардим. Амалда бундай бўлмади», - деб ёзди Никимбаев ўз телеграм каналида.

Мутахассиснинг фикрига кўра, Купернинг истеъфоси ва янги бош мураббийнинг тайинланиши Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси учун жуда қимматга тушиши мумкин. Аввалги раҳбарият эса ЎФА ғазнасини бўшатиб кетган. 

«Энди ЎФА раҳбарияти қийин аҳволда. Уларга мақсад, вазифалар ва миллий жамоа ўйинига мос келмайдиган мураббий аввалги раҳбариятдан мерос бўлиб қолган. Уни истеъфога чиқариш эса жуда қимматга тушади.

Агар Куперни ишдан олиш керак бўлиб қолса, пул зарур бўлади. Бундан ташқари янги мураббий учун ҳам пул керак. Билишимча, ЎФА ғазнасида пул йўқ. Чунки жуда ҳам ҳашаматли ҳаёт тарзини кечирган аввалги раҳбарият нафақат Мираброр Усмонов ЎФА ҳисобида қолдириб кетган 2 миллион долларни, балки икки йил ичида тушган бошқа маблағларни ҳам сарфлаб юборган», - деб ёзди Никимбаев.

Мутахассис миллий жамоани ким бошқариши мумкинлиги ҳақидаги фикрларини ҳам баён қилди.

«Молиявий муаммолар Купернинг ўрнига маҳаллий мутахассиснинг тайинланишига олиб келиши мумкин. Футболимиздаги деярли барча таниқли мутахассислар бу лавозимда ишлаб кўргани, бошқалари эса ишлаш учун етарли обрўга эга эмаслигини эътиборга оладиган бўлсак, миллий жамоани ким бошқариши мумкин деган саволга жавоб топиш осон бўлмайди.

ЎФА раҳбариятининг ҳозирги вазифаси янги мураббийни танлаш пайтида (бу эртами, кечми барибир юз беради) аввалги раҳбариятнинг хатосини такрорламасликдир.

Қайсидир номзодни танлашдан олдин миллий жамоанинг кучли ва кучсиз томонларини, келажакда унинг олдида қандай вазифалар ва мақсадлар туришини, ривожланиш йўналиши қандай эканини, турли ёшдаги жамоалар ўртасидаги муносабатлар қандай бўлишини ва номзод буларнинг барчасига қанчалик лойиқ эканини тушуниб олиш шарт», - деб таъкидлади Никимбаев.

Мутахассис мураббий танлашда ўзи ишлаган Қатар Футбол Федерацияси тажрибасидан фойдаланишни таклиф қилди.

«Мисол тариқасида Қатар миллий жамоаси бош мураббийи Феликс Санчесни келтириш мумкин. У Қатарга Aspire футбол академияси лойиҳасига асосан келди. У ерда ёш футболчиларга испанча ўйин услубини сингдирди. Кейинчалик Қатар ёшлар жамоаси билан 2014 йилда Осиё чемпиони бўлди. 2017 йилда эса миллий жамоага тайинланиб, 2019 йилда Осиё Кубогини қўлга киритди.

Футбол федерациясининг узоқни кўзлаган ҳолда олиб борадиган иши шундай бўлиши керак – барча ёшдаги терма жамоалар ягона ўйин услуби ва ривожланишнинг умумий дастури билан бир-бирига боғланиши керак», — деб якунлади Никимбаев.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 13:39, 07.09.2019. Ўқилди: 9790 марта. Фикрлар: 46 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик