Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОФК делегацияси Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Расмий тадбирлар / Учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонни Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳамда вазирнинг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов кутиб олишди.

Дастлаб, ЎФА қошидаги майдонда ёш футболчилар билан учрашув бўлиб ўтди ва уларга меҳмонлар томонидан футбол тўплари совға тариқасида тақдим этилди. Шундан сўнг ОФК ва ЎФА раҳбариятининг ўзаро мулоқоти бўлиб ўтди.

Дастлаб, ЎФА Президенти Абдусалом Азизов сўзга чиқиб, меҳмонларнинг юртимизга ташрифидан мамнун эканлигини билдирди:

“Жаноб, Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа, Ўзбекистонга хуш келибсиз! Сизни гўзал диёримизда кўриб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Энг аввало сизга Осиё футболи ривожи йўлида амалга ошираётган муваффақиятли фаолиятингиз учун миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Ҳозирги кунга келиб ОФК дунёнинг энг катта ва салмоқли спорт ташкилотларидан бирига айланган. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФКнинг ҳар қандай ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди ва ҳамкорлик қилиш истагини билдиради.

Ўзбекистонда футболни жуда яхши кўришади. Ана шу мухлислар учун ҳам биз футболимизни янги босқичга олиб чиқишимиз, ғалабаларни қайтаришимиз керак.

Бундан ташқари, мамлакатимиз Осиё футболидаги йирик турнирларни ҳам қабул қилиш учун ҳаракатларни бошлаб юборган. Биз 2020 йилдаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ва 2022 йилги аёллар ўртасидаги Осиё кубоги мезбонлигига ўз номзодимизни қўйганмиз. Агар мусобақалар бизга ишониб топширилса, уларни энг юқори савияда ўтказиш учун бор салоҳиятимизни ишга соламиз”, дея таъкидлади Абдусалом Азизов.

Ўз навбатида Шайх Салмон ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорлик Осиё футбол конфедерацияси учун қанчалик муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди:

“Бизга кўрсатилаётган эътибор учун сизга ва меҳмондўст ўзбек халқига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. ОФК Ўзбекистонни ўзининг энг ишончли ҳамкорларидан бири деб билади. Юртингизда футболга Давлат раҳбарияти даражасида эътибор қаратилиши ва ўзбек халқи футболни қанчалик яхши кўришини биз жуда яхши биламиз ва бундан хурсандмиз. Бундай мамлакатлар Осиё қитъасида футболнинг оммалашиши ва ривожланишида катта ўрин тутишади. Мен гўзал юртингизга тўртинчи бор ташриф буюрдим. Ҳар сафар ушбу мамлакатнинг салоҳияти ва футболдаги имкониятлари қанчалик юқори эканлигини ўзим учун қайд этиб ўтаман. Бу сафарги ташрифим алоҳида аҳамият касб этади. Биринчи навбатда сиз билан танишиш имконияти пайдо бўлди. Кўриб турибманки, бу ерда хақиқий профессионаллар ва ўз ишининг фидоийлари йиғилган. Менинг таклифим муносабатларнинг янги саҳифасини очишдан иборат ва мулоқотимизни самимий, дўстона ва тўлиқ ишонч асосда йўлга қўйишдан иборат. Чунки айнан дўстлик ва ишонч ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг муваффақият калити ҳисобланади. Ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги ва аёллар ўртасидаги Осиё кубоги бўйича тез фурсат ичида ОФК делегациясини юборамиз ва ўз тавсияларимизни берамиз. Биз, шунингдек, Ўзбекистоннинг кадрлар салоҳиятидан конфедерациямизда ҳам фойдаланиш ниятидамиз. Шу сабабли ҳам сизнинг тавсиянгизга асосланган ҳолда ўзбекистонлик мутахассисларни турли қўмита аъзолигига бажонидил қабул қилишга тайёрмиз. Осиё футболининг энг таниқли шахсларидан бири Равшан Эрматов ушбу жамоа аъзоси эканлиги бизни алоҳида қувонтирмоқда. Эрматовнинг тажрибаси нафақат ўзбек футболига, балки Осиё футболига жуда керак. У жаҳон футболида бизнинг қитъамиз юзи ҳисобланади ва Осиё футболининг ҳалол ўйин борасидаги элчиси деб бемалол айта оламан. Ижозатингиз билан ОФК ва ЎФА ўртасидаги бевосита мулоқотни йўлга қўйсак ва футбол ривожи йўлида бамаслаҳат иш тутсак. Менинг ташрифимдан асосий мақсад ҳам шу”, дея таъкидлади Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа.

ЎФА томонидан режалаштирилаётган терма жамоалар учун база бўлиши мулжалланаётган футбол маркази лойиҳаси ҳақида аввал хабар берган эдик. Учрашув давомида ОФК Президентига ушбу лойиҳа намойиш этилди. Шайх Салмон лойиҳага юқори баҳо берди ва ФИФАнинг футболни ривожлантириш қўмитаси масъулларидан бири сифатида ушбу ташкилотни ҳам лойиҳани қўллаб-қувватлашга чақиришини айтиб ўтди.
 
Мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик доирасида яна кўплаб долзарб масалаларни мухокама қилдилар ҳамда юртимиз ва қитъа футболи манфаатларига хизмат қилишга қаратилган келишувларга эришдилар.
 
Учрашув сўнгида Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ҳамда Абдусалом Азизов эсдалик нишонлари билан алмашишди ва илиқ, дўстона мулоқот учун ўзаро миннатдорчилик билдириб ўтишди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 17:33, 16.09.2019. Ўқилди: 3169 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик