Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Оқсоқ иблислар: “Манчестер Юнайтед”нинг сўроқ остидаги келажаги

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган мавсумда бошланган ширин эртак ўтган мавсумдаёқ тугади: Уле-Гуннар Сульшер “Манчестер Юнайтед” халоскори, “қотил чақалоқ” каби лақабларидан айрилди. Бугун Сульшер ҳам “МЮ”нинг олдинги мураббийларининг ҳолатига тушиб қолган деярли.  Яна битта аутсайдердан учралган мағлубият, масалан, Европа Лигасида гуруҳ босқичидаги шармандали мағлубиятнинг ўзи шотландиялик мутахассиснинг истеъфосига сабаб бўлиши мумкин.

Сульшернинг интервьюларидан бирида айтган гапи эътиборимни тортганди: “Манчестер Юнайтед” ҳеч қачон топ футболчи сотиб олмаган. Футболчилар “МЮ”да юлдузга айланади”. Назаримда, Сульшер омадсизликларни топ футболчилар сотиб олинмагани билан изоҳлагандек туйилди. Аммо жамоани узоқ йил бошқарган Сер Алекс Фергюсон ҳам деярли топ даражадаги футболчи харид қилмаган. Аммо “Манчестер Юнайтед” билан қандай ютуқларни қўлга киритганлигини биласиз.

Сульшернинг “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришдаги омадсизлиги тажрибаси, даражаси билан боғлиқ. Унинг тажрибаси камлиги АПЛда ўз ўрнини топишга халал бераётган бўлса, даражаси сустлиги жамоада ўз ўрнини топишига имкон бермаяпти. “Манчестер Юнайтед”да Погба каби футболчилар борки, ўзининг таъбири билан айтганда “қаердандир келиб қолган мураббий”дан ўзини устун қўяди. Бундай ҳолатда, жамоада бош мураббийнинг ўрни бўлмаган ҳолатда эса ижобий натижа кутиш жуда қийин.

Алоҳида таъкидлаш керакки, Сульшер бисотидаги бор тактикани қўллаб кўргандек назаримизда. Бу ёғига жароҳатдан қутулаётган футболчилар ҳамда таркибдаги футболчиларнинг фаолроқ ўйнашига умид қиляпти. Энг муҳими, ҳозир Сульшернинг миясидаги ўй “АПЛда ғолиб чиқиш ва Европа Лигасида зафар қучиш” эмас, жамоа таркибини, барқарор таркибни шакллантириш. Шу боисдан “қизил иблислар” жорий мавсумни 6-ўринда якунласа ҳам ажабланмаган бўлардим.

“Манчестер Юнайтед”нинг асосий камчилиги — жамоада етакчи футболчининг йўқлиги. Ваҳоланки, шу пайтга қадар, аниқроғи, Фергюсон даврида жамоада камида битта етакчи футболчи бўлган. Айни дамда эса бундай ўйинчи йўқ. Рэшфорд топ даражага чиқишга ҳамон интиляпти, Марьсяль энди-энди кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда, Де Хеа дарвозабон, дарвозабонлар эса етакчилик қилишни  ҳар доим ҳам эплайвермайди, Матанинг жамоа аъзоси эканлигини унутиб ҳам юбораёздик, Матич эса ҳаминқадар ўйнаяпти. Хуллас, “Тоттенхэм”да Кейн, “Манчестер Сити”да Агуэро, Стерлинг, “Арсенал”да Обамеянг, “Ливерпул”да Салоҳ, Мане каби етакчилар бор, аммо “Манчестер Юнайтед”да бундай футболчи ҳозир йўқ. Сульшер айнан ана шу камчиликни тўлдиришга интилиши лозим.

Агар Глейзерларнинг мақсади янги “Манчестер Юнайтед”ни шакллантириш, ёш таркибни шакллантириш бўлса, Сульшерга имконият бериш керак. Аммо агар соврин қўлга киритишни исташса, трансферлар учун каттароқ маблағ сарфлаш ва Сульшердан тажрибалироқ мураббийни олиб келиш лозим. Чунки рақиб томонда Гвардиола, Почеттино каби тажрибали мураббийлар бор. Сульшер эса, барибир, ушбу мураббийлар қаршисида бироз ожиздек кўринади. Барибир, халқаро майдонда катта совринлар учун курашиб ўрганмаган мураббийдан бирданига бу ишни талаб қилишнинг ўзи нотўғри, аслида.

“Манчестер Юнайтед”да ҳозир барқарор асосий таркиб йўқ. Сульшернинг ихтиёрида ўз ишининг устаси бўлган 11 нафар футболчини топиш ҳам қийин. Бошқа томондан “МЮ”да ҳозир авлодлар алмашинуви кечмоқда. Ёш футболчилар ўзини кўрсатишга интиляпти. Аслида, жамоада азалдан шундай бўлиб келган. Фақат Фергюсон бу жараённи шундай амалга оширганки, ҳам авлод алмашган, ҳам “Манчестер Юнайтед” совринлардан четда қолиб кетмаган. Бугун эса бундай эмас ва Сульшерни айблаш нотўғри. Чунки у Фергюсон бўлолмайди. У Сульшер, айни дамда унинг бори шу.

Нима қилиш лозим? Ечими бир қарашда оддий, таркибни тозалаб, янгилаш керак. Кетишни истаётган футболчилардан қутулиш ва жамоага ҳам тажрибали, ҳам иштиёқманд футболчиларни олиб келиш лозим. Биринчи навбатда ҳужум чизиғида тўпурар футболчи талаб қилинади. Рэшфорд —  об-ҳаво, Марьсяль ҳам доим барқарор ўйнамайди, бошқа ҳужумчилар ҳам шу. Иккинчи навбатда ҳимояни ҳам мустаҳкамлаш талаб қилинади. Масалан, Эшли Янг ҳимоячи эмас, аслида. Асосий таркибдан тушиб қолмаслик учун бир пайтлар ҳимояни бўйнига олган ярим ҳимоячи. Крис Смоллинг — вазифасини бажариб бўлган аскар. Буларнинг ўрнини камида Магуайр каби футболчилар билан тўлдириш лозим. Чунки маҳсулот сифатли бўлмаса, сотувчи қанчалик устамон бўлмасин, сифатсизлик панд бериб қўяди.

 

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:49, 02.10.2019. Ўқилди: 6133 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик