Бугун 15 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6476 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаноб Абрамов ўйинидаги ҳозирги 5та «плюс» ва 5та «минус»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ваъда амали билан гўзал бўлганидек, биз ҳам 5 кун ўтиб ўзимизни кичик визуал анализимизни тақдим этмоқдамиз.

Демак, Жаноб Абрамов келганидан кейин, Ўзбекистон МТЖсида қандай ўзгаришлар, ҳозирча кўзга ташланмоқда:

ЮТУҚЛАР

1. Ҳужумкор ўйин.
Ўзбекистон ўйин бошидан ҳужум тактикасида ўйнамоқда, рақибни иккинчи жамоа ролида ўйнашга, яъни ҳимояланишга мажбурламоқда. Агар футбол ўйнашдан мақсад гол уриш бўлса, демак, ҳужумкор ўйнаш керак. Асосий мақсад ғалабага ҳам, фақатгина гол урилгандан кейин эришилади.

2. Кесма узатмалар
Ўзбекистон қанотлар ва вертикал паслар билан ўйнамоқда, шунингдек, Сингапурга қарши учрашувда рақиб жарима майдонида ўткир кесма паслар билан ҳам ўйнади, учинчи гол бунга мисол. Кутилмаганда, рақиб ҳимоячилари орасидан берилган кесма пас, замонавий футбол ҳужумларида приоритет ҳисобланади, буни албатта янада мукаммалаштириб боравериш керак.

3. Прессинг
Ўзбекистон прессинг қилишни ҳозирча уддаламоқда. Охирги 2та ўйиндаги тўплар 8-1, ҳозирча рақибларга ҳужум қилишда катта имконият қолдирилмаганидан далолат берди. Лекин, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Япония каби шаклланган жамоалар билан бўладиган ўйинларда, прессинг бундан 2 карра кўп кучни талаб қилади. Демак, шу калибрдаги жамоаларни ютиш учун Санжар Қодирқулов каби 95 минут тинмай югуриб, тўп учун курашиб, “энержайзер” режимида ҳаракат қилиш талаб этилади. Энди бу жисмоний мураббий Йелечич муаммоси.

4. Кашфиётлар
Ҳозиргина номи тилга олинган Санжар Қодирқулов охирги 2 ўйин натижасига кўра, шахсий фикримча, “фойдали ҳаракатлар коэффиценти” бўйича 1-ўринда турибди. Санжар яхши маънода Д'артаньян ролини бажармоқда ёки ўзбекча айтганда, аравани бошқаларга қараганда кўпроқ тортмоқда. Бу жаноб Абрамовнинг кашфиёти ва ўзбек футболи ютуғи!

5. Икки ғалаба
6 очко чиройли ўйинларда ҳалол қўлга киритилди! Муҳим миссия бажарилди! Кейинги босқич — “Саудияга мастер класс ўташ” режаси!

КАМЧИЛИКЛАР

1. Дарвозабон
Суюнов зўр тажрибага эга кипер, лекин, шахсий фикримча, у “Насаф”да ўйнаган вақтларда ҳозирги ҳолатига қараганда маҳоратлироқ эди. Корея, Япония, Эрон каби топ-ҳужумчиларга эга жамоаларга қарши ўйинларда Ўзбекистонга реакцияси янада тез, ётган жойидан сакраб тура оладиган дарвозабон зарур. Шу сабаб, дарвозабонлар мураббийи Д.Иванков бу чизиқда янги, чайир кандидатларни синаб кўравериш керак. Машғулотда зўр кўринган ҳаракатлар, Фаластиннинг биринчи голидаги вазиятда сэйв билан тугаши керак эди. Аммо, лекин, бироқ – страховка қилиб қўйиш керак шу чоқ! Бу чизиқни кучайтириш вариантларини ўйлаб кўриш керак.

2. Бош билан яхши ўйнай олмаймиз
Элдор Шомуродов ҳозирча истисно, лекин иккинчи қаватда Анзур Исмоилов кетганидан сўнг, зўр ўйнайдиган, ҳаводаги 5та жангнинг 5тасида тўпни рақибнинг бошидан олиб қўядиган футболчилар кўринмаяпти. Бу Анзурни фишкаси эди! Шу сабаб, кучли рақиблар билан бўлган ўйинларда қанотлардан ошириладиган пасларнинг Шомуродовгача етиб бормаслик эҳтимоли ошади. Сабаби, уни энди камида 2 марказий ҳимоячи ҳавода қўриқлайди. Шу сабаб марказий ярим ҳимоячилар, флангдаги ҳужумларда Элдорга ҳаво жангларида ёрдамлашишлари зарурияти пайдо бўлади, бу эса ўз ўрнида Элдорга бироз енгиллик яратади ва ҳужум якуни учун вариантлар тақдим этади. Бунинг учун эса, жамоа бош билан нормал ўйнаш керак ёки бош билан ўйнаш ҳадисини эплай олмасак, флангдаги паслар ердан узатилгани самаралироқдир.

3. Стандартлар
Жалолиддин Машарипов жарима тўплари ва бурчак тўпларини тепмагани маъқул. Термада нимагадир унинг “Пахтакор”даги каби аниқлик коэффиценти пас. Фикримча, альтернатив вариант сифатида жарима, бурчак зарбаларини чап қанотдан Фаррух Сайфиев, ўнг қанотдан Достон Ҳамдамов оширишлари, ҳужумга ранг баранглик, рақиб ҳимоячиларига эса хавотир олиб киради. Одил Аҳмедов ва Икром Алибоев эса, ўзларига жонажон бўлган ҳар қандай нуқтадан жарималарни ошираверишсин, сабаби уларда аниқ зарба шаклланган. Жалол эса стандартлар бўйича қўшимча ишлаши зарур. Жалол каби латерал ёки фланг ҳужумчиларини асосий номери бу аслида.

4. Гемоглобини темирдан иборат янги қон
Чап қанот ярим ҳимоясида Сардор Мирзаевни ҳаракатлари, фикримча, МТЖга тортмайроқ турибди. Тезлиги юқори эмас, Жалол каби дриблингига ишониб 1 та рақибни яккама-якка алдаганини Сингапур билан бўлган ўйинда кўрмадим. Сайфиев ҳужум бошлаш учун берган пасни рақиб келиши билан Сайфиевни ўзига орқага қайтарадиган футболчи, флангларда катта эффект бермайди. Тезлиги юқори, 1 та рақибни алдаб, чалғитиб, рақиб жарима зонасига аниқ “навес” қиладиган чап оёқли футболчиларни синаб кўриш керак. Янги Жасур Ҳасановлар керак ҳозир термага!

5. Фойдаланилмаган имкониятлар.
Аввалги постимнинг бирида, кучли рақибларга қарши жангларда максимум 3 та имконият бўлиши ва шу 3 имкониятни 2 таси чала имконият бўлиши ҳақида ёзгандим. Мақсад, ана шундай грандлар билан бўладиган ўйинларда 3 та имкониятни камида 2 тасидан фойдаланиш маҳоратини оширишда. Мисол учун, Туркия максимум 2 та реал имкониятга эга бўлди, 1 тасидан фойдаланди ва Франциядан 1 очко олиб кетди. Бу энди классика! Шу сабаб, бу элемент устида ишлаш зарур!

Агар, бугун Элдорга ўйин олдидан: "Бугун яратиладиган вазиятларни камида 70%ни гол билан якунлашинг шарт!”, дейишганида, ҳисоб камида 1:6 бўларди бизнинг фойдамизга!

Биламан, футболда вазиятларга олдиндан гарантия бериш қийин, лекин пухта таёрланган уй вазифалари, албатта ўз натижасини беради.

“Йўқ, бунинг учун бизга Левандовски керак!” каби скептик қарашлар эса, шарҳловчи айтганидек: "Аааажойииб, заргарона зарба, лекин ноаниқ!” бўлиб қолаверади!

Ўша гап, 5 кара 5=25! Пакс!

Фурқат Қурбонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:42, 18.10.2019. Ўқилди: 12466 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.