Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3513]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2420]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2375]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2302]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2294]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2233]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2025]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1941]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1872]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [1833]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Интер» «Ювентус»га қаршилик қилади!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мана бир неча йилдан бери Италия чемпионатида «Ювентус» ўзининг гегемониялиги давом этмоқда. Турин супер клуби ўтган мавсумда энг яқин тақибчисидан 21 очкога илгарилаб кетганича чемпионликни қўлга киритгани сўзимизга исбот бўла олади. Хўш бу мавсумда Конте қўл остида ишончли ўйин кўрсатаётган «Интер» бу гегемонияликка барҳам бера оладими? Бугун «Интер»га қўл келиши мумкин бўлган жиҳатлар ҳақида сўз боради.

Диего Годин ва янги ҳимоя услуби

Антонио Конте «Ювентус»да фаолият оолиб борган йиллари машхур ҳимоя учлигига (джорджо Киелини, Барзагли, Бонуччи) асос солган эди. Эндиликда Диего Годин сабабли ушбу ҳимоя учлиги янгича кўринишда «Интер»да шакилланиб бормоқда.Годин,Шкриньяр, Де Врей дунёнинг янги ҳимоя учлигини қойилмақом тарзда уддалашмоқда. Тўғри «Интер» «Юве» билан бўлган илк тўқнашувда мағлубиятга учради, бироқ хулоса қилишга ҳали жуда эрта. Шкриньяр ва Де Верй ўзининг энг гуллаган даврларини ўтказаётган бўлса, Годин ўзининг тажрибаси орқали ҳимоячиларни янада мустаҳкамроқ ўйин  кўрсатишини таъминлаши аниқ. Годин 9 йил давомида Диего Симионе бошчилигидаги прогматик футболнинг энг муҳим фигурасига айланган бўлас, эндиликда «Интер» учун ўта муҳим бўлган вазифани бажармоқда. Агарда марказий ҳимоячилар Конте томонидан юкланаётган вазифларни тўлиқ бажаришса, «Скудетто» учун кураш аёвсиз бўлиши аниқ.

Янгиланган ярим ҳимоя. Сенси ва Барелла

Ўтган мавсумда Спалетти майдон марказида ўйин ташкил этишда оқсагани боис, ўз лавозимидан озод этилган эди. Италиялик мураббий томонидан Брозович ҳимояга яқинроқ қўйилган бўлса, Ража Наинголан умуман жамоа ўйинига мослаша олмади. Бу орада Спалетти Борҳа Валерио, Вечиния, Жоа Марио сингари вариянтларни қўлаб кўрган бўлсада, мараздаги ўйин яхшилангани йўқ ва жамоа мавсумни ўртача ўтказишга мажбур бўлди.

Конте клубга келгач, биринчи навбатда айнан марказни кучайтиришдан ишни бошлади. Клуб Сенси ва Бареллани ҳарид қилди ва майдон марказини шу йигитларга топширди. Икки футболчи ҳам ўтган мавсумда ўртамиёна клубларда ажойиб ўйин кўрсатишган эди ва улар ишончни тўлиқ оқлашмоқда десак, адашмаган бўламиз. Йигитлар Конте қўл остида терма жамоа даражасигача кўтарилишга муваффақ бўлгани эса, сўзимизга исбот бўла олади. Ўтган мавсумда жамоа ярим ҳимоячиси тезлиги паст оғир ярим ҳимоячилардан ташкил топган бўлса, бу мавсумда чаққон ярим ҳимоячилар жамоанинг ўйин тезлигини белгилаб бермоқда. Ушбу футболчилар «Интер»нинг ранг баранг ҳужум ташкил этишида катта роль ўйнашини инобатга олсак, чемпионлик учун «кўк-қора»ларда имконият мавжуд.

«Ювентус» аввалги даражада кучли эмас

Янги мавсум олдидан «Ювентус» жамоаси Алегрини истеъфога чиқаргач, унинг ўрнини мухлислар кутган мураббий билан тўлдира олмагани ҳеч кимга сир эмас. Тўғри, Сарри жуда иқтидорли лекин, топ даражадаги мураббийга айланиши учун унга бироз вақт талаб этилади. Узоқ йиллардан бери давом этаётган фаолияти давомида бирорта чемпионликни қўлга кирита олмаган мураббий ҳақида бошқа яна нима дейиш мумкин? Бундан ташқари, Сарри «Ювентус»нинг ўйин фалсафасини кескин ўзгартирди ва клуб эндиликда бор эътиборини уюшқоқ футбол ўйнашқа қаратмоқда. Бундай ўйин услуби сабабали жамоанинг энг асосий жокер қартасидан (Роналду) наф чиқаришнинг иложи йўқ. Шунингдек, «Ювентус» янги мавсум олдидан катта умидлар билан харид қилган Де Лигт кутилган ўйинни кўрсатмаяпти. Рабио ва Ремзий асосий таркиб футболчиси сифатида жамоадан тўлиқ жой олишганича йўқ.  Бутун трансфер ойнаси давомида кетишни истамаган Манджукич ва Дибаладан ташқари, Игуаин жамоа ҳужумига жавоб бериши талаб этилади. Сарри янги услубни сингдиришга урунаётган бўлсада, жамоани Алегрининг йигитлари эски услубдан фойдаланганча елкасида кўтариб юришибди. Ҳозирча «Ювентус» барча кутган  «Саррибол»ни намойиш этмаяпти ва ҳали-бери кўрсатмаса ҳам керак. Юқоридаги омилларни инобатга олсак, «Ювентус» ўтган мавсумдаги ҳолатиданда кучлироқ бўлиши жуда катта сўроқ остида турибди.

Конте Сарридан кўра кучлироқ ва тажрибалироқ

Антонио Конте Маурицио Сарридан фарқли ўлароқ, 4 бор ички биринчиликда ғолиб чиққан ва улардан бирини дунёдаги энг кучли биринчилик саналадиган АПЛда қўлга киритганидан хабарингиз бор. Энг муҳими шундаки, Конте жамоани руҳлантириш ва футболчиларнинг очилмаган қирраларини кашф этиш борасида Сарридан анча илгарилаб кетган десак, адашмаган бўламиз. Тўғри, «Юве» устози ўтган мавсумда ўз фаолиятидаги ягона совринни қўлга киритди лекин, «Челси» мухлислари ундан кутган ўйинни намойиш эта олмади. Узоқ давом этадиган чемпионат ўйинларида Сарринин тактикаси у қадар иш бермаслиги «Наполи» мисолида яққол кўзга ташланади. Тўғри, «Ювентус» Неаполь шахри жамоасидан анча қудратлироқ, лекин ушбу жамоа Сарри қўл остида кераксиз учрашувларда бой берилган очколар сабаблигина ҳар сафар чемпионликдан маҳрум бўлишга кўникиб ҳам қолган эди. Энг муҳими шундаки, Сарри босим остида ишлашдан доиммо қочишга урунади. Айнан босим туфайли Италия терма жамоасини бошқаришдан воз кечган қаҳрамонимиз «Челси»дан ҳам фйнан ортиқча  босим сабабли «Ювентус»га ўтиб кетди. Турин клуби мухлислари «Юве»нинг чемпионлигига ўрганиб қолганини инобатга олсак, ҳозирда Сарри босимдан холи эмас. Меҳмондаги дуранг натижани ҳам жуда ёмон қабул қиладиган мухлислари бор кучли клубни янада кучайтира олиш ўз вақтида Гвардиоланинг (Юп Ҳайнкесдан сўнг «Бавария» постига келган даврлари ҳақида сўз бормоқда)
 ҳам қўлидан келмаган эди. Шундай экан, чемпионликни муддатидан аввал «Ювентус»га топширишга асло шошилманг! Барчаси мавсум сўнггида тамомила ўзгача кўриниш олиши ҳеч гап эмас.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:34, 19.10.2019. Ўқилди: 5302 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик