Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сарри «Локомотив» билан ўйиндан сўнг нималар деди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Яқиндагина ўз якунига етган «Ювентус» ва «Локомотив» жамоалари ўртасида ўтган учрашув «Ювентус» клуби фойдасига ҳал бўлганидан хабарингиз бор. Ушбу ўйиндан сўнг, Турин клуби расмий сайти жамоа бош мураббийи ва бир нечта футболчиларнинг ўйиндан сўнг берган интервьюларини эълон қилди.

Маурицио Сарри

Менга сўнгги пайтларда Бернардескининг ўз устида ишлаётгани манзур бўлмоқда. Бугун майдонга тушмаган футболчилар ҳам ўз имкониятларига тез орада эга бўлишади. Бугун ўйин бизга кўплаб муаммоларни туғдириши мумкинлиги ҳақида аввал ҳам айтган эдим. Айниқса, биринчи бўлимда улар бизнинг деярли барча қувватимизни суғуриб олишди. Иккини бўлимда эса, ҳаммасини тўлиқ ўз қўлимизга олдик ва натижани ўзимиз томонга оғдиришни уддаладик.

Куадрадо кўз олдимда ажойиб қанот ҳимоячисига айланиб бормоқда. Унинг янги жойлашувидан фақат жамоага эмас, ўзи учун ҳам жуда катта фойда келтириши аниқ. У ҳужумларга ажойиб тарзда қўшилмоқда ва ўйин давомида барчасини бир меёрда ушлаб турибди. Фақатгина якама-яка вазиятлардагина бироз оқсаоқда. Ўйлайманки, бу камчиликни ҳам тез орада бартараф этамиз. Шунингдек, Де Лигтнинг ҳам футболчи сифатида ўсиб бораётганини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.
Бугун Дибала бизни қутқариб қолди. Унинг голлари нафақат бизга, балки бутун Турин шахрига ҳурсандчилик олиб келди, десам адашамган бўламан.

Куадрадо

Бу жуда муҳим учрашув эди. Ўйиндан олдин фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушганимиз боис, бироз руҳий босим остида қолиб кетдик. Ўйлашимча «Ювентус» бугун мардонаворликни намойиш этди. Ўйин бизнинг фойдамизга ҳал бўлганидан мамнунман. Шу йўсинда давом этишимиз шарт. Айнан шундай ўйинларда тўп суриш футболчилар учун қўшимча куч тақдим этади. Олдинда бизни бунданда қийинроқ учрашув кутиб турибди.

Бернардески

Мен жуда бахтлиман ва меҳнат қилишдан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Ўйлашимча бугунги учрашувдан сўнг, барча мухлислар кутган «Ювентус»ни оммага намойиш этишни уддаладик. Менга ҳужумчилар атрофида тўп суриш ёқимли. Боз устига майдон марказидаги исталган позицияда тўп суришимдан қатъий назар, ўзимни яхши ҳис этаман. Бугун мураббий мендан ҳужумчиларга яқинроқ ўйнашимни ва прессингда фаол иштирок этишимни истаган эди. Ўйлашимча клубимга ёрдам беришни уддаладим. Биз бугун ажойиб ўйин кўрсатган бўлсакда, эътиборлироқ бўлишимиз шарт.

Манба: Жизнь Футбол
Киритилди: 05:03, 23.10.2019. Ўқилди: 4013 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик