Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 3:0
      • Фиорентина
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 0:1
      • Хетафе
      • 04.03.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.03.2026 00:30
      • Борнмут
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 04.03.2026 00:30
      • Эвертон
      • 2:0
      • Бёрнли
      • 04.03.2026 00:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Сандерленд
      • 04.03.2026 01:15
      • Вулверхэмптон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
  • Суперлига
      • 04.03.2026 18:45
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Пахтакор
      • 04.03.2026 19:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Андижон
      • 05.03.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Бухоро
      • 05.03.2026 19:15
      • Машъал
      • -:-
      • Локомотив
      • 05.03.2026 19:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Нефтчи

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 29 64
2 Манчестер Сити 28 59
3 Ман. Юнайтед 28 51
4 Астон Вилла 28 51
5 Ливерпуль 29 48
6 Челси 28 45
7 Брентфорд 29 44
8 Эвертон 29 43
9 Борнмут 29 40
10 Фулхэм 28 40
11 Сандерленд 29 40
12 Брайтон 28 37
13 Ньюкасл 28 36
14 Кристал Пэлас 28 35
15 Лидс 29 31
16 Тоттенхэм 28 29
17 Ноттингем Форест 28 27
18 Вест Хэм 28 25
19 Бёрнли 29 19
20 Вулверхэмптон 30 16

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Саудия Арабистонига ютқаздик: Абрамовнинг асосий хатоси нимада?

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

2022 йилги жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларида ўз уйимизда Саудия Арабистони терма жамоасига ютқаздик.

ЖЧ-2022 саралаш. Осиё, 2-босқич. "D" гуруҳи, 5-тур

ЎЗБЕКИСТОН - САУДИЯ АРАБИСТОНИ - 2:3 (1:1)

Голлар: Элдор Шомуродов (16), Отабек Шукуров (56-пенальти) — Салмон ал-Фараж (22-пенальти, 86), Салим ад-Довсарий (89)

Огоҳлантиришлар: Салим ад-Довсарий (73), Абдулазиз ал-Беший (77)

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов - 3.Ҳожиакбар Алижонов, 9.Одил Аҳмедов, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фарруҳ Сайфиев - 8.Икром Алибоев, 7.Отабек Шукуров, 13.Санжар Қодирқулов - 10.Жалолиддин Машарипов (Одил Ҳамробеков 82), 17.Достонбек Ҳамдамов (Игорь Сергеев 90), 14.Элдор Шомуродов.

Саудия Арабистони: 21. Ал-Овайс, 4.Ас-Саҳафий, 5.Ал-Хаброний, 6.Ал-Брейк, 7.Ал-Фараж, 8.Аш-Шеҳрий (Навоф ал-Обид 72), 11.Баҳебрий (Абдулазиз ал-Беший 62), 13.Аш-Шаҳроний, 14.Отайф, 17.Ал-Биракан, 18.Ад-Досарий

Ҳакамлар: Рюжи Сато, Хироши Ямаучи, Жун Михара, Юдаи Ямамото (барчаси Япония)

Назоратчи: Омар Муса Ҳалаф Абу Лум (Иордания)

Комиссар: Моҳд Сайфиддин Абу Бакар (Малайзия)

Аввало, стадионнинг ҳолатига эътирозим бор. «Пахтакор» стадиони бугунги ўйинни ўтказадиган ҳолатда эмасди. Йўқ, буни мағлубият учун баҳона қилиб кўрсатаётганим йўқ, расмий ўйинлар ўтказиладиган стадионнинг ҳолати бундан анча яхши бўлиши керак эди, ҳар ҳолда бу ўзбек футболининг обрўси.

Бугунги ўйинда Абрамов ютқазди. Мураббий сифатида рақибига имкониятни бой берди. Негаки рақиб мураббийси терма жамоамизни яхшигина ўргангани билинди. Биз қанотлардан иккинчи қават орқали жарима майдонига тўп узатилиши ва ҳужумчиларимизнинг, хусусан, Элдорнинг бош билан зарба беришига таяниб қолгандик. Араблар мураббийси эса айнан ана шу тактикага қарши қурол қўллади: бўйдор ҳимоячилар ҳаводан узатилган тўпларни бартараф этишди.

Абрамов эса рақибни етарлича ўрганмагани сезилди. Бу унинг асосий хатоси бўлди. Чунки Саудия Арабистони термаси сафида бўйдор ҳимоячилар борлигини билиб, буни инобатга олиб, бошқачароқ тактика қўллаши лозим эди.

Вадим Карлеоновичнинг таркиб борасидаги танлови ҳам хато бўлди. Одил Аҳмедов Саудия Арабистонидек тезкор жамоага қарши ҳимояда ўйнайдиган футболчи эмас. Айб Одилда эмас, унинг ҳозирги жисмоний ҳолати ўзидан анча ёш футболчиларни тезлик борасида ортда қолдириш имкониятини бермайди. Ҳимояда эса муҳими тезкорлик. Абрамов ана шу жиҳатни негадир унутди, Одилнинг тажрибасига ишониб, ҳимояга қўйди, янгилик яратишга уринди, аммо бу танлови хато эканлиги маълум бўлди.

Ўйинда мағлубиятни таъминлаган яна бир жиҳат — футболчиларимизнинг толиқиб қолгани ва бу футболчиларнинг вақтида алмаштирилмагани. Учинчи голда чарчоқ туфайли тўпга ета олмаган Отабек Шукуров якунда ҳам бурчак зарбасини тепа олмади. Абрамов эса ана шу чарчоғи сезилиб қолган футболчиларни алмаштириши керак эди вақтида. Рақиб мураббийси эса керакли вақтда футболчи алмаштирди ва якунда керакли натижага эришди.

Майдонда менда ижобий таассурот қолдирган футболчилар Ҳожиакбар Алижонов ва Санжар Қодирқулов бўлди. Энг ёмон таассурот қолдиргани эса бошқа бир Алижонов — Икром Алибоев, Рустам Ашурматов ҳамда Жалолиддин Машарипов. Тўғри, Машарипов борасидаги фикримга ўтган гал кўпчилик эътироз билдирганди, унинг дриблингги яхши, лекин самарасиз, кераксиз ҳаракатлари бор. Ушбу ўйинда ҳам голли якун топиши мумкин бўлган вазиятларнинг кўкка совурилишига маълум миқдорда «ҳисса қўшди».

Икром Алибоевнинг гол билан якун топиши мумкин бўлган вазиятда тўпни ўйиндан ташқари ҳолатда турган футболчига узатгани жуда нопрофессионал футболчининг ҳаракати бўлди. Янаям билмадим, менга шундай туюлдики, футболчилар Элдор Шомуродовни жарима майдони ичида тўп билан таъминлашни «истамашмади». Негаки баъзан Жалолиддин Машарипов, баъзан бошқалар керак вазиятда Элдорга тўпни узатишмади. Такрор айтаман, менга шундай туюлди.

Бош ҳакамга эътироз йўқ. Айниқса, иккинчи бўлимда у муносиб ўйнади.

Учинчи голда Элдор Суюновнинг нотўғри жой танлагани ҳам бироз панд берди. Аммо вазият шу қадар тез юз бердики, у нима бўлганини ҳам тушунмай қолди.

Мен Абрамовнинг нега ўз вақтида ўзгаришларни амалга оширмаганини тушунмадим. Йўқ, тушунгандек бўлдим, у қўшимча дақиқаларда футболчиларни алмаштириб, вақтдан ютмоқчи бўлди, чунки биз олдинда эдик ва воқеалар ривожи шунга қараб кетаётган эди. Аммо айнан ўша режа панд берди, якунда чарчоқ, пала-партишлик ҳамма нарсани ҳал қилди.

Менга бироз таскин берадиган нарса — ўйиннинг яхшилиги, ҳар ҳолда Купер давридаги терманинг ўйинидан яхшилиги. Ишқилиб, кейинги ўйинларда Абрамов хатоларни тўғрилаб, ўзидаги камчиликлар устида ҳам ишласин.

Айтганча, Абрамов кўрсатишни истамаган сирли тактика Саудия Арабистонига қарши ўйинда ҳам сезилмади. Ёки у сирли тактика эмас (агар майдонда қўлланган бўлса), чунки биз ҳеч қандай янги услуб кўрмадик, ёки футболчилар топшириқни кўнгилдагидек бажара олишмаган.

Вадим Абрамовга ишонишда давом этамизми? Ҳа, албатта!

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:15, 14.11.2019. Ўқилди: 23216 марта. Фикрлар: 85 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 18
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 14
4 Ливерпуль Юго Экитике 11
5 Челси Жоао Педро 11
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 11
7 Арсенал Виктор Дьокереш 10
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
9 Фулхэм Харри Уилсон 9
10 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.