Бугун 28 март, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Бўстон” сиҳатгоҳи оғир атлетика бўйича терма жамоамиз вакиллари учун ташкил қилинган маданий тадбирга мезбонлик қилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда қатор маданий тадбирлар олиб бормоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика терма жамоаси учун ташкил қилинди. “Бўстон” сиҳатгоҳида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутасаддилари, ўзбек спортининг бир қатор номдор фахрийлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирдан аввал Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов атлетларимиз ва мураббийлар билан кўришиб, Токио Олимпиадасига олиб борилаётган тайёргарлик ҳақида суҳбат ўтказди ва спортчиларимиз ҳолидан хабар олди.

Маданий тадбирни Ўзбекистон спорт фахриклари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Ахбор Имомхўжаев, оғир атлетика бўйича жаҳон рекордчиси, спорт фахрийси Эркин Каримов сўзга чиқиб, спортчиларимизнинг Токио Олимпиадасига тайёрланишлари учун яратиб берилаётган бундай шарт-шароитлар ҳеч бир Олимпиада циклида бўлмагани, уларни қўллаб-қувватлаш учун давлатимиз кўрсатаётган эътибор ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

Таъкидлаш жоиз, ушбу тадбирда айни пайтда ҳамюртларимиз билан ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Непал терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишди. Ўз навбатида меҳмонлар ҳам юртимизда спортчиларимизни маънавий ва руҳан қўллаб-қувватлаш йўлида олиб борилаётган бундай тадбирлар ҳақида илиқ фикрларини билдириб ўтишди.

Мазкур тадбир терма жамаомиз вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, давлатимизнинг улар учун қаратаётган эътиборини кўрсатиш ва улардаги ватанпарварлик туйғусини янада кучайтариш, дам олиш кунлари тинимсиз машғулотлардан ташқари маданий ҳордиқ олишлари учун ташкил қилинмоқда. Бу галги тадбирга сўз устаси, таниқли қизиқчи Шукурулло Исроилов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шаҳзода ташриф буюриб, спортчиларимиз учун энг сара ижодларидан айтиб беришди.

Ташкил қилинган бундай тадбирдан руҳланган Адҳамжон Эргашев ҳамда Муаттар Набиева спортчилар номидан ташаккур айтиб ўтди.

Бизларни Токио Олимпиадасига тайёрлаш йўлида мана шундай тадбирлар ташкиллаштириб, бизни қўллаб-қувватлаётган ҳукуматимизга, спортимиз раҳбариятига чуқур миннатдорчилик билдириб қоламан. Насиб қилса, бизга билдирилган ишончни ва кўрсатилаётган эътиборни, албатта, оқлаймиз ва Токио Олимпиадасидан ҳам медаллар билан юртимизга қайтиб келамиз”, – деди Адҳамжон Эргашев.

Шу тариқа Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Токио Олимпиадасига тайёргарлик йўлида ташкил этаётган яна бир маданий тадбири ўз якунига етди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:23, 16.11.2019. Ўқилди: 1754 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик