Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қадринг қаерда қолди, қадрдон?

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Моурисио Почеттинонинг “Тоттенхэм”дан кетгани кутилмаганда ва жуда тез содир бўлди. Очиғи, бу воқеа бунчалик тез содир бўлишини тахмин ҳам қилмагандим.

Почеттино кучли тўртликка киришни орзу қиладиган “Тоттенхэм”ни кучли тўртликнинг доимий аъзосига айланган “Тоттенхэм”га айлантирган инсон эди.

Фактларга юзлансак. Почеттинодан олдин “шпорлар”ни Тим Шервуд бошқарарди ва “Тоттенхэм” мавсумни 6-ўринда якунлаганди. Кейин эса жамоага аргентиналик мутахассис олиб келинди. 2014 йилда Маурисио Лондон клубини қабул қилиб олди. Бу воқеа 27 май куни содир бўлди. Шартнома 5 йилга тузилганди.

Почеттинонинг дастлабки иши таркибни ислоҳ қилиш бўлганди. 2014/2015 йиллардаги мавсум олдидан ҳимоя чизиғи кучайтирилди,  жамоага дарвозабон Мишель Ворм, ҳимоячилар Федерико Фасио, Бен Дэвис, Эрик Дайер, Деандр Йедлин ва ярим ҳимоячи Бенжамен Стамбуллар олиб келинди. “Тоттенхэм” ўз навбатида Сандро, Гильфи Сигурдссон, Жейк Ливермор, Зек Фрайерс, Яго Фальке, Жонатан Обика ва сардор Майкл Доусон билан хайрлашди. Германиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Льюис Холтби эса “Гамбург”га бир йилга ижарага берилди.

Почеттино биринчи мавсумини иккита ғалаба билан бошлади — “Вест Хэм” ҳамда “Куинз Парк Рейнжерс” таслим этилди, аммо кейин дуранг ҳамда мағлубиятлар бўй кўрсата бошлади. Айниқса, «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «Челси»дан йирик ҳисобдаги мағлубиятлар қабул қилиб олинди. «Boxing Day»да жамоа турнир жадвалида 7-ўринни эгаллади. 2015 йилнинг 1 январида «Тоттенхэм» уйида «Челси»ни 5:3 ҳисобида мағлуб этди,  турнир жадвалида 5-ўринга жойлашди ҳамда урилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати бўйича ижобий кўрсаткич қайд этди. Жамоа мавсум охиригача курашишда давом этди ва якунда 5-ўринни эгаллади. Харри Кейн ўз ҳисобига 31 та гол ёзиб қўйди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, айнан Почеттино даврида Кейн ўйин амалиётига эга бўлди, айнан Почеттино Кейнни асосий таркиб футболчиси ва “Тоттенхэм” етакчисига айлантирди.

2015/2016 йиллардаги мавсумда «Тоттенхэм» Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи ўринлар учун курашга киришди. Почеттино бу йўлда жуда ақлли фаолият олиб борди. Таркибни шакллантирди, жамоанинг тактикасини ўзгартирди. Оқибатда “шпорлар” Чемпионлар лигасида ўйнашга муваффақ бўлишди.

Ўтган мавсумда ЕЧЛда “шпорлар” шунчаки ўз тарихларини ёзишди. Унутмагансиз, дастлаб Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити”ни мусобақадан чиқариб юборган “Тоттенхэм” ярим финалда турнирнинг яна бир кашфиёти — “Аякс”ни мағлубиятга учратди. “Тоттенхэм” фаолияти давомида илк бор ЕЧЛ финалига чиқди. Бу шак-шубҳасиз Моурисио Почеттинонинг хизмати эди.

Почеттинонинг кетадиган вақти яқинлашганди. Чунки ҳар қандай миссиянинг якуни бўлади. Ҳамма ҳам Фергюсон ёки Венгер эмаски, бир клубни узоқ йиллар бошқарса. Лекин Почеттино шунчаки хайр деб, тезда кузатиб қўядиган мураббий эмасди. У алоҳида хайрлашув маросимига, алоҳида ҳурмат-эътиборга муносиб эди. Почеттино охирги ўйинини ўтказаётганда ўзгача ҳиссиётлар туйишга, керак бўлса кўз ёш тўкишга ва албатта мухлисларнинг олқишларига, уни стадиондан миннатдорчилик олқишлари остида кузатиб қўйишларига муносиб эди. “Тоттенхэм” аргентиналик мутахассис туфайли обрў оширди, даромадини кўпайтирди, Европада ўз ўрнига эга бўлди.

Почеттино ишсиз қолмаслиги аниқ. Аллақачон Европанинг камида иккита гранд жамоасидан таклиф тушгани ёки ўша жамоалар таклиф тайёрлашаётгани аниқ. Умид қиламизки, Почеттино ўз ўрнини топиб, маҳоратини бошқа бир гранд клубнинг муваффақиятга эришиши йўлида сарфлайди.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:09, 20.11.2019. Ўқилди: 5979 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик