Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 24.06.2025 06:00
      • Порту
      • 4:4
      • Ал-Аҳли (Миср)
      • 24.06.2025 06:00
      • Интер Майами
      • 2:2
      • Палмейрас
      • 24.06.2025 23:59
      • Окленд Сити
      • 1:1
      • Бока Хуниорс
      • 24.06.2025 23:59
      • Бенфика
      • 1:0
      • Бавария
      • 25.06.2025 06:00
      • Эсперанс
      • 0:3
      • Челси
      • 25.06.2025 06:00
      • Лос-Анжелес
      • 1:1
      • Фламенго
  • Ўзбекистон кубоги
      • 24.06.2025 19:30
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Машъал
      • 24.06.2025 19:30
      • Сўғдиёна
      • 4:1
      • Қизилқум
      • 25.06.2025 19:30
      • Бухоро
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Палмейрас 3 5
2 Интер Майами 3 5
3 Ал-Аҳли (Миср) 3 2
4 Порту 3 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ривер Плейт 2 4
2 Интер 2 4
3 Монтеррей 2 2
4 Урава Редс 2 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 2 4
2 Флуминенсе 2 4
3 Мамелоди Сандаунс 2 3
4 Ульсан Хёндэ 2 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ювентус 2 6
2 Манчестер Сити 2 6
3 Видад 2 0
4 Ал-Айн 2 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 2 4
2 Зальцбург 2 4
3 Ал-Ҳилол 2 2
4 Пачука 2 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Атлетико 1-0 Ботафого
3-тур Сиэтл Саундерс 0-2 ПСЖ
3-тур Порту 4-4 Ал-Аҳли (Миср)
3-тур Интер Майами 2-2 Палмейрас
3-тур Окленд Сити 1-1 Бока Хуниорс
3-тур Бенфика 1-0 Бавария
3-тур Эсперанс 0-3 Челси
3-тур Лос-Анжелес 1-1 Фламенго

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёнишда давом этиши керак бўлган шам

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси етакчиларидан бири, "Бунёдкор" футбол академияси тарбияланувчиси Жасур Жалолиддинов фаолиятини Италия В серияси вакили "Беневенто" сафида давом эттиришга яқин. 2002 йилда таваллуд топган футболчи келаси йил Тошкент мезбонлигида ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг катта эҳтимол билан асосий юлдузларидан бири бўлади. Яқиндагина у Саудия мезбонлигида ўтган саралашда мезбонлар дарвозасига сўнгги дақиқада гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Жасур Жалолиддинов ҳақида яқиндан билишни истаганлар бўлса роппа-роса бир йил аввал ёзилган қуйидаги мақолани ўқишлари мумкин:

Ёнишда давом этиши керак бўлган шам

Навоийдан Эстепонагача қанча масофа борлигини аниқ билмайман. Бироқ шу икки эшик орасидаги бир нималарни айтиб беришим мумкин.

Яқинларим орасида футболни фақатгина бойлар ўйнайди деган қараш йўқ эмас. Тан оламан, пули борларнинг ошиғи олчи. Бироқ қачонгача? Айтмоқчи бўлганим, ҳатто бойлар ҳам катта футболни алдай олишмайди. Алдагани бола яхши, чалғитгани болалар футболи. Катта футбол эса катта китга ўхшайди: у бойни ҳам, камбағални ҳам бирдек ютиб юбориши мумкин, катта футболда фақатгина бардошлиларгина қолади.

У 2002 йил дунёга келди. Туғилиши олдидан тақдири мураккаб битиб қўйилганди. Фарзанд ким учундир қувонч, кимгадир ташвиш. Ота-онаси чиқиша олишмасди, аёл зотига кўп қўл кўтариларди. 4 ёшлигида онаси уни олди-ю, уйидан чиқиб кетди, қизлик уйи орқа маҳаллада эди. Бунда ҳам тинчлиги бўлмаганидан сўнг, Россияга кетиб қутилди. Бола эса бува-бувиси, тоғалари билан Навоийда қолди.

“Жуда кичик вақтим эди. Эрталаб уйғонганимда уйда ҳамма йиғлаётганди. Кейин билсам, онам энди бу дунёда йўқ эди. Ўша куни мен онамдан ва руҳан отамдан ҳам айрилгандек бўлдим. Кўп ўтмай бувам ҳам дунёни тарк этди. Тарбиям бувим ва икки тоғамга қолди...”

Маҳалланинг ёнгинасида футбол мактаби. БЎСМ-2 номи билан танилган бу жой унга доимий овунчоқ ролини бажариб берди. Маҳалланинг 3-4 ёш каттароқ болалари уни ёнига олар, ўзидан катталар даврасида тўп суриш унга ёқарди ва бу унга тенгдошлари орасида ажралиб туриш имконини берарди.

Аквариумдаги балиқ бутун борлиқни шу сув идиши каби тасаввур қилади. Стадион уйлар билан ўралган, худди ташқаридан кимдир келса, уни кўрмай қолиши мумкиндек. Айтишади, қишлоқ жойлардан иқтидорларни излаш керак, деб. Иқтидор олтин эмас, қайсидир конда беркиниб ётадиган. У қўрғошин каби, унга ишлов керак, ҳаракат керак. Лекин бизда уйингизга меҳмонга келиб, сизни мажбурлаб пойтахтга олиб кетишмаса ҳисоб эмас, бирданига бутун футбол қишлоқ жойларни айланмайдиган бўлиб чиқади.

2010 йил Самарқандда футбол турнири бўлиб ўтди. Қаҳрамонимиз эътибордан четда қолиб кетиши мумкин эмасди, уни ҳам ўша уйлар билан ўралган майдончадан ташқарига олиб чиқишди. Чунки у ҳаракат қилар, Худонинг берган куни ўша стадиондаги юмшоқроқ нарсани оёғида йўналтирарди. Қайси мураббийга майдон билан дўстлашган бундай бола ёқмайди дейсиз?! Ота-онаси мажбурлаб олиб келмасди уни ёки олиб келадиган ота-онаси йўқ эди. Қизидан ёдгорлик деб бувиси баъзида майдонда кўп қолиб кетса, қидириб қоларди. Хуллас, мураббийлари билан гаплашадиган кимдири йўқ, унинг ўзи футбол билан гаплашиб турар ва ҳозирча шунинг ўзи энг етарлиси эди.

 

Тошкентдан келганларга бу болакай ёқиб қолди. Уни Геофизикадаги ўша машҳур жойга таклиф қилишди (футболдагилар учун машҳур жой). 20 ёшида бирдан футболчи бўлишни истаб, отасини ёнига солиб юрадиганлар кўп. Қандайдир чўлда юрган бола эса 8 ёшида Тошкентнинг энг яхши клуби остонасига келиб қолганди. Навоийдан чиқиб кетаётганида онаси қайси футболчининг мухлисаси бўлгани ҳақида айтишди — Майкл Овен. У эсини таниганида Овен бутсаларини михга илганди, аммо не ажабки онаси ҳомила вақтида бўлажак ўғли Овенга ўхшашини орзу қилган бўлса. Бу исмни у бир умрга эслаб қолди.

“Тошкентга келганимда мендан катта болалар кўпроқ эди. Улар билан зерикмасдим. Ётоқда Достонака (Ҳамдамов), Акромака (Комилов) билан ҳар куни бирга эдик. База бизга уйимиздек бўлиб қолганди...”

2015 йил Малайзияга боришди. Осиё клублари ўз йўлига, улар “Севилья” билан ўйнашди, “Коринтианс”га қарши тўп суришди. Турнир жамоа учун омадли келмаган бўлса-да, у камида 5 та гол урди. Бразилияликларга урилган гол алоҳида аҳамият касб этди, бунни ёддан чиқариш мумкин эмасди.



Малайлар ҳам ёддам чиқаришмади. 2016 йил тошкентликлар яна бир бор Куалада кўриниш беришди. Малайзия таслим этилди, японлар тиз чўктирилди. Таиланд билан ўйин 6:2 ҳисобида якунига етди. 5 та гол урган бизнинг футболчини тайлар узоқ эслаб юрадиган бўлишди. Фақатгина ўша Роналдуни тарбиялаб берган “Спортинг” кучлироқ чиқди — 0:3. Плей-оффда эса ПСЖ тўқнаш келди.

Жамоалар жуда кўп эди, уларнинг ҳаммасига автобус етказиб бўлмасди. Ўйинга кетилаётганда оқ автобусни кўрсатишди, унинг орқасига ПСЖ болалари жойлашиб олишганди. Французлар Ўзбекистон жамоасини менсишмади, бизнинг болалар автобуснинг учида қимтиниб кетишди.

“Йигитлар, улар сизни менсимаяпти. Сизлар шундай қилингларки, улар харитадан бизнинг мамлакатни қидириб топсин. Улар ҳам сиз каби одам, улар ҳам тўпни худди сиздек тепади. Фақатгина номи ПСЖ. Биз бугун уларнинг кунини кўрсатишимиз шарт”. Чигодаев сўзларини тугатди, жамоа бақир-чақир билан стадионга чиқиб келди.

Ўйин парижликлар устунлигида ўтди. Биринчи бўлим 0:1. Бизникилар умуман ҳужум қила олишмади. Иккинчи бўлимда биттагина имконият бўлди. Унинг зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди. Ҳамма аламда, яна ҳужум қилишнинг имкони бўлармикин? Топилди имкон. Уч кишини алдаб ўтганидан сўнг, чалиб йиқитишди. Сўнгги дақиқалар, ҳаяжон. Сенсацияга умид бор. Биринчи зарба жонли деворга тегди. Қайтган тўпни олиши билан оёғига теккан зарбадан кўзлари чақнаб кетди — яна жарима. Бу сафар ҳаммаси ўхшади, ПСЖ мураббийи ҳам голнинг чиройига қарсак чалаётганди.

Пенальтилар сериясини у бошлади. Кимдир урди, кимдир йўқ. Аммо ҳисоб 10:10 га қараб кетди. Зарба бермаган футболчининг ўзи қолмади, ҳаттоки мен пенальти тепмайман деб юрган жамоадошини ҳам алдаб-сулдаб тепдиришди, у ҳам гол урди. Навбат яна унга келди. Урса, Париж ишғол этилажак.

“...ўша ғалаба мен учун ҳанузгача энг қадрлиси бўлиб қолди. Ҳа, кичкина футбол. Бироқ бу биз учун катта ғалаба эди”.

Кўп ёрдам кўрсатишди. Азизакаси (Ҳайдаров) бутса совға қилган, Абдураҳмонакаси (Фозилов) яна нимадир берган, қолган ота-оналар егуликлар, ширинликлар улашган, хуллас, ким билса яхшилик қиларди. Ахир нон шаҳрида қандай қилиб оч қолиш мумкин, уни меҳр билан тўйдиришга ҳаракат қилишарди. У академиянинг ҳақли равишда ўғли бўлиб қолганди. Унинг оталари кўп эди, исталган мураббий унга оталарча меҳрибон бўлмоқни бурч биларди.

Ёшлар лигасида ўйнаши учун 16 ёшга кириши керак. Аммо у машғулотларда иштирок этиб юраверди. Ёшларга Мақсудов бош бўлиб келгач, уни дарҳол ёнига чақириб олди. Чунки Осиё чемпионати саралашида Нуралиев жамоага чақирган, Мақсудов халқаро бўлимда ишлаб буларнинг ҳаммасини биларди.

Тез орада Ўзбекистон миллий жамоасининг Уругвайга қарши ўйини овоза бўлиб кетди. Бу бутун мамлакат учун шарафли ўйин эди, ҳамма шу ҳақда бонг урарди: Суарес, Кавани, Годин... Табиийки, термага “Бунёдкор”дан кўпроқ футболчи олишди. Натижада асосий таркиб бироз бўшаб қолди. Бу орада у 16 ёшни қарши олиб улгурди.

Катта футбол. Ёшлар лигаси бўлса ҳам катта футбол, чунки бу асосий таркибнинг остонасидир. Биринчи ўйини “Пахтакор” билан бўлди. 5:2 ҳисобида якунига етган ўйинни ўша Қосимовнинг ўзи бир четда кузатиб ўтирди ва бор-йўғи ярим соатга майдонга чиқарилган болани кўз остига олиб қўйди.

Бироз бўшаб қолган асосий таркибга уч кундан кейин уни чақиришди. Ҳақиқий шок. Волков деган номи чиққан, бироқ ўзини четдагиларнинг ҳаммаси ҳам танийвермайдиган мутахассис машғулотдан олдин 10 дақиқа лекция ўқиди. Суҳбат Қосимовнинг ҳуштаги билан тугади, футболчилар майдонга чиқиб келишди. Улар орасида ёши ҳам, жуссаси ҳам кичик бола бор эди. Қосимов ҳаммасини ҳеч нарса бўлмагандек бошлади. Яна 3 кундан кейин эса унга 3-қаватга кўчиб ўтишни буюрди.

Балки сиз билмассиз, 3-қават жамоада муқаддас саналади. Бу қаватни орзу қилмаган академия футболчиси бўлмаган. Бу қаватда доим асосий фигуралар яшаган, бу қаватда турганлар ўз вақтида Осиёни зир титратган. Кўзидан ёш чиқиб кетай деди. Лаш-лушларини йиғиштириб, унга ажратилган хонага кўчиб ўтди.

CAFA турнирига уни чақиришганида, Қосимов ҳамма ўйинни стадиондан кузатди. Ечиниш хонасида мураббийдан шунча гапни эшитиб бўлиб, Қосимовнинг хонасига келар ва яна суҳбатга кирарди. Хатолар, ҳолатлар, вазиятлар, қарорлар. У ҳаммасини тушунтирар ва ҳар сафар жойига тушириб, хонасидан чиқарарди. Шундай қилмаса бўлмайди, иқтидор етиштириш қийин эмас замонамизда, уларни сақлаб қолиш азоб. Кимнидир юлдузлик касали, кимнидир шунга ўхшаш бошқа дард эрта олиб кетади. Шу йўсинда олтинга айланмай, олтин суви севиб қўйилгандек таассурот қолдирган майда футболчиларга омбор тўлиб кетган.

Икки ой аввал қандайдир қоғозга қўл қўйдиришди ва қўлига биринчи маошини тутқазишди. Чунки у Қўқон жамоасига қарши қийин ва мағлубият билан якунига етган ўйинда майдонга тушганди. Чўғи кўп эмасди, аммо пешона тери. Қийин бошланган ҳаётнинг яхши давоми...

Самарқанддаги турнир ҳақида ўқидингиз-а? Ўша мусобақа Жасур Жалолиддиновнинг ҳаётида туб бурилиш ясаганди. Ўшанда уни Тошкентга Отабек Ғуломхўжаев таклиф қилган, биринчи мураббийи Асрор Пирнаазаровнинг ҳол-у жонига қўймаган. Орадан 8 йил ўтиб Ғуломхўжаев шогирдини Эстепонага олиб келди. Кеча шотландлар дарвозасига гол урган футболчи ҳақида сиз энди 20 дақиқа аввалгидан яхшироқ биласиз.

Футболни фақатгина бойлар ўйнамайди. Футбол чекка қишлоқлардаги иқтидорларни ҳам сув юзига кўтара олади. Бугун Ўзбекистоннинг кашф этилмаган, ўзлаштирилмаган нуқтаси йўқ. Ҳа, гуруч ичига тушган курмакларимиз ҳам бор, пул оладиган, дунёни пул билан ўлчайдиган мураббийларимиз ҳар қадамда учраб ётибди, агар уларни мураббий дейишнинг ўзи тўғри бўлса. Ҳа, болалар футболида тизим ишдан чиққанди, айрим вилоятларда аҳвол ҳароб, бироқ барибир кўриниш учун имкон бор ҳаммада. Шу билан бирга инсофини ютиб юбормаган одамлар ҳам бор. Йўқса ҳимоясиз бир бола кўзимизга нисбатан шафқатсизроқ кўринган пойтахтда йўқолиб кетарди.

Гап жамиятнинг ўзида қолди. Эски қарашлар, эскича ақидалар ростмана эскирди. Меҳнат қилган, ҳаракат қилган чиқади. Жасур ўзини чўктириб юбориши ҳам ва биз уни чўктириб юборишимиз ҳам мумкин. Кечаси хонада у билан суҳбатлашиб ўтириб, ўша Ғуломхўжаев, ўша Мақсудов, ўша Қосимов минг марта такрорлаган гапларни яна айтгандек бўлдим. Чунки менинг ёзганларим ҳам унга акс таъсир этишининг эҳтимоли йўқ эмас. Бироқ ишонаманки, бундай душманга қарши у кураша олади. Урушда эҳтимолий ўлим билан курашаётган инсон, бошқа дард ҳақида ўйламайди, ўлим шарпаси турганида, бошқа дард кўзга жуда майда кўринади. Футболсиз ҳаёт онаси Майкл Овен бўлишини орзу қилган бола учун зерикарли. Демак, жанг майдонида у нафақат қаршисидаги 11 рақибга, балки атрофидаги минглаб ширин ёлғонларга ҳам чап бериши шарт.

Испанияга келишдан анча олдин ЎФА раҳбари хонасига чақириб истаётганларини айтди: ёш ва енг шимариб ишлайдиган штаб, ҳаромдан ҳазар қиладиган штаб, замонавий фикрлайдиган ва албатта Европа футболига интиладиган штаб. Истак бўйича таклифлар берилди, таклифга биринчи жавоб эса Испанияга йиғини бўлди. Жамоа ташкил қилганида ўша раҳбар яна уч нарса ҳақида сўради. Таниш-билишчилик? Ёши катта футболчилар? Футболчилар биографияси. Аввалги иккисида бирор шарпа кўринса тамом, бу штаб қайтиб термага яқинлашмайди.

Эстепонага Европа жамоаларига яқинлашиш учун келинди. Бельгия ёки Франциянинг ютиш керак деб ҳеч ким талаб қўяётгани йўқ. Бироқ қуруқ қўл билан қайтиш ҳам ярамайди. Нима демоқчиман, сўралаётгани фақат ва фақат ўрганиш. Натижа кейинроқ фақат бир кишидан сўралади, шунда ҳам Осиё Кубоги ўтиб олгач, Купердан. Қолганлардан эса иқтидорларни излашда давом этиш ва борларини йўқотиб қўймаслик, уларни ўстириш талаб қилинади.

Бу ҳикоя жуда жўн. Чунки биз ҳали Овенни кўрганимиз йўқ. Бу бор-йўғи 16 ёшли футболчи ва ҳозир ҳам жамоадошларидан кичикроқ. Бизда ўсмирлар ёки ёшлар ҳақида мураббийлар билиши мумкин, аммо одамларнинг кўпи билмайди. Улар билиши керак, улар футбол пул билан эмас, меҳнат билан ўйналишини тушуниши керак. Улар футболдаги харомхўрлар ёнида фақат шу футбол учун ишлаётлар ҳам борлигини билиши керак. Чунки бу уларга қайта умид беради, бу уларни ҳаракатга ундайди.

Диёр Имомхўжаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:30, 25.11.2019. Ўқилди: 4944 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ювентус Кенан Йилдиз 3
2 Ал-Аҳли (Миср) Вессам Абу Али 3
3 Бавария Жамал Мусиала 3
4 Бенфика Анхель Ди Мария 3
5 Ювентус Рандал Коло-Муани 2
6 Ювентус Франциско Консейсао 2
7 Бенфика Леандро Баррейру 2
8 Атлетико Пабло Барриос 2
9 Ботафого Игор Жезус 2
10 Манчестер Сити Илкай Гюндоган 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.