Испания чемпионатининг 16-тури доирасида «Вильярреал» ўз уйида «Атлетико»ни қабул қилди.
Симеоне шогирдлари рақибга нисбатан кўпроқ ҳужум қилди, мезбонлар дарвозаси томон босим уюштиришди, аммо вазиятлардан фойдаланишда улар оқсашди. Шу тариқа, учрашувда нолсиз дуранг қайд этилди.
Ушбу дуранг туфайли "Атлетико" жамоасининг очколари 26тага етди. Жамоа ушбу турда нафақат яна пастга тушиши мумкин балки, юқорида бораётган жамоалар "матрасчилар"дан илгарилаб кетиши мумкин.