Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10121 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. Чорак финалга чиқиш учун кимда имконият яҳшироқ?!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Барчамиз интиқлик билан кутаётган ЕЧЛнинг плай-офф ўйинларига қуръа ташланганидан хабарингиз бор. Хўш, ушбу жуфтликлар орасида кимни қўли баланд келади деб ўйлайсиз? Бугун жуфтликларнинг умумий имкониятлари ва қайси жамоа мусобақани давом эттиришга қодирлиги борасида фикр алмашиб ўтамиз.

“Реал Мадрид” : “Манчестер Сити”

2015-йилда Пеп Гвардиоладан мураббийлик сабоқларини олиш учун Мюнҳенга қатнаган Зидан ва Гвардиола ўртасидаги илк учрашув барчада катта қизиқиш уйғатоятгани аниқ.

Зидан сўнгги 5 йил ичида ушбу мусобақада 3 бор ғолиб чиққанбўлса, Гвардиола деярли 10 йилдан бери чемпионлик шохсупасига чиқишни уддалай олмаяпти. Боз устига, ушбу мавсумда АПЛдаги ишлар ҳам бироз орқага кетган. Жароҳатланган футболчилар ҳақида-ку, гапирмасак ҳам бўлади. Шундай бўлсада, бу жуфтликда имконият бироз “шаҳарликлар”да кўпроқ. “Реал Мадрид” қанчалар номдор рақиб бўлмасин, Гвардиола жамоаси анча уюшқоқ ва барқарор ўйин намойиш этади.

“Реал Мадрид”да эса, ечимини топмаган муаммолар етарлича. Кроос ва Модричнинг ёши ўтиб қолган бўлса, Азар ва Бейл етакчиликни қўлига олишни уддалай олмаяпти. Энг муҳими эса, ушбу мавсумда “Реал Мадрид” асосий эътиборни чемпионликни ортга қайтаришга қаратадигандеккўринмоқда. “Манчестер Сити” эса бунинг тамомила акси. АПЛ ғолиблиги қўлдан чиқиб кетгач, бор эътибор халқаро майдондаги чемпионликка қаратилса, ажаб эмас.

“Аталанта” : “Валенсия”

Италия клуби гуруҳ босқичини 3 та мағлубият билан бошлаганига қарамай, кейинг босқичга йўл олганидан хабарингиз бор. Айни дамда бу клубни Италиядаги энг ёрқин жамоа деб атай оламиз. Бирорта машхур номларсиз ҳам жанговар руҳда майдонга тушадиган йигитлар клуб тарихида илк ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишди ва биринчи урунишдаёқ плай-офф йўлланмасига эга чиқишди.

“Валенсия” бу жуфтликда номдорроқ бўлсада, айни дамда “Аталанта”ни фоворит десак, адашмаган бўламиз. Испанлар ички биринчиликда бирин-кетин очко тарқатишгани етмаганидек, ЕЧЛ гуруҳ босқичида ҳам ёрқин ўйин кўрсата олишмади.

“Челси” : “Бавария”

Бу жамоалар сўнгги бор Мюнҳенда бўлиб ўтган ЕЧЛ финалида (2012-йил)тўқнаш келишган эди. Учрашев мезбонларнинг аламли мағлубияти билан якунлангани ёдингиздан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас

Айни дамда Лемпард бошчилигидаги банда чиройли ва томошобоп футбол намойиш этмоқда. “Бавария”да эса, муаммолар етарлича топилади. Шундай бўлсада, бу жуфтликда Мюнҳенликларнинг қўли баланд келадиганга ўхшамоқда. Тамори, Абраҳам, Моунт Жеймс ва бошқа кўплаб футболчилар учун илк профессионал мавсум давом этмоқда. «Қон кўрмаган» йигитларнинг ЕЧЛдаги энг тажрибали жамоа - “Бавария”ни енгишига ишониш қийин. Бу қарама-қаршиликда катта эҳтимол билан тажриба ўз сўзини айтади. Агарда қандайдир мўъжиза амалга ошмаса, “Челси”да мусобақани шу босиқичда тўхтатишдан бошқа чора йўқ.

“Тоттенҳем” “РБ Лейпциг»

Шу кунга қадар “Шпорлар” ЕЧЛ плай-оффларида 9 бор немис клублари билан тўқнаш келган эди. Бу ҳисоб бўйича 10-тўқнашув. Бошқа бирорта давлат клублари “Тоттенҳем” билан бу қадар кўп плай-оффларда тўқнаш келмаган.

Бир қарашда, Моуриньо эффекти ғолиб тақдирини ҳал этиши мумкиндек туюлар, бироқ Бундеслига етакчисини ҳисобдан чиқаришга эрта. Айни дамда “Лейпциг» барқарор ва юқори темпда тўп суриб келмоқда. Ёш ва ғояларга тўла мураббий ва эски мактаб мураббийи ўртасидаги кураш қандай кўриниш олишини таҳмин қилиш бироз мушкул. Агар Жозе ЕЧЛ плай-оффбаҳсларига қадар жамоа ички муҳитини яҳши ушлаб турса, уларни фоворитлар қаторига қўшиш мумкин, ҳозирча бу жуфтликда хулосга эрта.

“Боруссия Дортмунд” : ПСЖ

Томас Тухел ўзини машхур қилган жонажон клубига қарши илк бор тўқнаш келади. Бу омил кимнинг фойдасига ишлашини эса вақт кўрсатади.

Таркиб борасида ПСЖ немислардан устунроқ кўриниши мумкин, лекин ўтган мавсумда “Манчестер Юнайтед” билан нималар бўлгани ёдингиздан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Таркибида супер юлдузлар бўлишга қарамай, ПСЖ ЕЧЛ ўйинларида жуда беқарор ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Антонио Контенинг “Интер”ини гуруҳда қолдириб кетган клуб исталган жамоа учун бош оғриқ бўлишга қодир.

 

“Атлетико Мадрид” : “Ливерпуль”

Бу жамоалар сўнгги бор 2010-йилда “Европа Лигаси” ярим финалида тўқнаш келишган ва финалга “матрасчилар” йўл олишган эди. Бундан ташқари бу Клопп ва Симионе ўртасидаги илк қарама-қаршилк сифатида тарихда қолиши аниқ.

“Атлетико”қанотларда кучли прессинг ишлатиш орқали Салаҳ ва Манени сафдан чиқаришга урунади. Катта эҳтимол билан голларга бой бўлмаган иккита учрашувни томоша қилсак, ажаб эмас. “Атлетико”нинг ҳужумдаги ишончсиз ўйини ва “Ливерпуль”нинг “дахшатли” спорт формасини инобатга олсак, “Ливерпуль” бу жуфтликда яққол фоворитга айланади. Шундай бўлсада испан клублари плай-офф ўйинларида жуда хавфли экандигини унутмаслик лозим.

 

“Лионь” : “Ювентус”

Юқорида номи зикр қилинган жуфтликлар орасидан фарқли ўлароқ бу тўқнашувда “Ювентус”нин яққол фоворит эканлиги аниқ. Айрим грандлардан фарқли равишда“Юве” нисбатан кучсизроқ жамоаларни енгишда ортиқча муаммо ҳис этмайди. Боз уситга бу клублар ўз тарихларида 4 бор тўқнаш келган бўлиб, “Лионь” учрашувларнинг бирортасидағолиб чиқмаган.

“Зенит” ва “Бенфика”дан гуруҳ босқичида мағлубият қабул қилиб олган франсузларда “Ювентус”ни енгиш учун имкониятнинг ўзи йўқ.

 

“Барселона” : “Наполи”

Гаттузо қандай қилиб Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида соатлаб бош қотириш мумкин, бироқ клуб раҳбарлари айнан тактика борасида яҳши тушунчага эга бўлмаган Гатуззони танлашгани жуда қизиқ.

Бу жуфтликда “Барселона” яққол фоворит эканлиги кундек равшан. Католонияликлар ўз ўйин услубига тўлиқ таянишса, биринчи учрашувнинг ўзидаёқ барча масалга ойдинлик киритиб қўйишлари турган гап. Шундай бўлсада Католонияликлар сўнгги плай-оффдаги мағлубиятларининг иккитасини айнан “А Серия" Жамоаларидан қабул қилиб олганини унутмасликлари лозим.

Я . У

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:04, 18.12.2019. Ўқилди: 11096 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.