Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Сельта 0-0 Мальорка
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Вильярреал 0-0 Валенсия
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Артета Рабиони илиб кетмоқчи

“Лондоннинг “Арсенал” жамоаси бош мураббийи Микел Артета “Ювентус” ярим ҳимоячиси Адриен Рабио билан жиддий қизиқиб қолди”- деб хабар тарқатмоқда “FootМеrcаtо” нашри

Манба берган маълумотларга қараганда, Артета аллақачон франсиялик футболчи билан телефо орқали суҳбатлашган ва унинг ёрдамига муҳтож эканлигини билдирган. Артета ярим ҳимоячини қишки трансфер ойнаси очилиши билан ҳарид қилишни режалаштирмоқда.

“Арсенал” спорт директори Cауль Санллехи Рабиони клубнинг қишки ёки ёзги трансфер ойнаси чоғида сотиб олишга ваъда берган.

Eслатиб ўтамиз, Рабио ушбу мавсумда 9 та ўйинда иштирок этди ва бирорта гол киритганича йўқ.

“Манчестер Юнайтед” Бенфика футболчисига қизиқмоқда

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси қишки трансфер ойнаси чоғида “Бенфика” футболчиси Жадсон Фернандешни қўлга киритиш учун уруниб кўрмоқчи.

“Sky Sport” нашри берган хабарларга кўра, футболчининг агенти айни дамда Манчестер шахрига етиб келган ва мижозини ўз жамоасида кўриш истагидаги клублар билан учрашмоқда. Футболчининг шартномасида тавон пули сифатида 102 миллион евро кўрсатилган бўлсада, “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячини сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олмоқчи. Агар клуб футболчининг ўйинидан қониқса, “Бенфика” келаси мавсум 35 миллион евро эгасига айланади.

Португалия клуби ўз тарбияланувчиси учун 45 миллион евро талаб қилмоқда. Манба берган маълумотларга суянадиган бўлсак, Жадсоннинг ўзи ҳам тезроқ “қизил иблислар” сафига бориб қўшилишни истамоқда. Воқеялар анча чигаллашиб кетган бўлсада, трансфернинг амалга ошиши эҳтимоли жуда катта

“Атлетико Мадрид” Каванини ўрнига бошқа футболчи топди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани билан музокара олиб бораётганидан хабарингиз бор. Клуб уругвайлик ҳужумчи билан музокараларни ижобий ҳал эта олмаяпти. Агарда ишлар шу кетишда давом этса, Каванининг Мадридга кўчиб келиши катта сўроқ остида қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Шу сабабли, “матрасчилар” Кавани учун алтернатив вариянтни кўриб чиқишни бошлади.

Айни дамда бу борада биринчи номзод Хитойнинг “Бейжинг Гоан” клуби ҳужумчиси СедрикБакамбу бўлиб турибди.

“Мundo Deportivo” нашри берган хабарларга кўра, Конголик ҳужумчининг ўзи ҳам катта маош кўрсатилган шартнома бўлса, Испанияга қайтишга қарши эмас. Боз устига, Бакамбу учун “Ла Лига” биринчилиги бегона эмас. Ҳужумчи Хитой клубига ўтишдан аввал Испаниянинг бошқа бир жамоаси «Вильярреал” шарафини ҳимоя қилган.

Eслатиб ўтамиз, ушбу мавсумда 28 ёшлик ҳужумчи 16 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10 та гол ва 4 та ассистни ёзиб қўйди.

Пако Алькасер ортга қайтмоқчи

“Германиянинг “Борусся Дортмунд”жамоаси ҳужумчиси Пако Алькасер қишки трансфер ойнаси чоғида жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Бунга сабаб клуб томонидан харид қилинган Эрлинг Холанд” ,-деб хабар бермоқда Маrcа нашри.

Маълум бўлишича, клубдан кетиш фикри шахсан футболчининг ўзидан чиққан бўлиб, Пако мавсумни заҳира ўриндиғида ўтказишни истамаяпти. Қаҳрамонимиз ўйин амалиётига эга бўлиш учун Испаниянинг кучсизроқ клубларида тўп сурушга ҳам рози. Айни дамда дoртмундликлар ўз ҳужумчиси борасида барча таклифни кўриб чиқишга тайёр эканлигини расман эълон қилди.
Ҳозирча, испаниялик ҳужумчининг ҳизматларига бир нечта Хитой клублари ва Испаниянинг “Атлетико” клубларидан қизиқиш мавжуд.

“Лестер” туркиялик футболчи билан қизиқиб қолди

Англиянинг “Лестер” жамоаси “Милан” ярим ҳимоячиси Ҳакан Чалҳаноглу билан жиддий қизиқиб қолди. Маълумотларга қараганда, “тулкилар” 25 ёшлик ярим ҳимоячи борасида “Милан”га расмий таклиф жўнатишган. “Милан” раҳбарияти туркиялик футболчини қишки трансфер ойнаси чоғида қўйиб юборишга қарши эмас.

Футболчининг ўзи эса,АПЛда тўп суришни уистамаяпти. Агарда Миланни тарк этса ҳам бу Бундеслига клубларидан бири бўлишини истамоқда. Эслатиб ўтамиз, Ҳакан Германийнинг “Баер” ва “Гамбург” клубиларида муваффақиятли тўп сурган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:40, 31.12.2019. Ўқилди: 12706 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.