Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Навбаҳор” йиғинига яна икки нафар легионер қўшилади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Трансферлар / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабар берганимиздек, “Навбаҳор”нинг шу йилнинг 10 январидан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинига маҳаллий футболчилардан ташқари, 13 нафар хорижлик ўйинчилар ҳам жалб этилишгани, уларнинг сони йиғин давомида янада ошиши эҳтимоли ҳам юқори эканлигини таъкидлагандик.

Мазкур легионерларнинг сафига яна икки нафар легионер қўшиладиган бўлди. Уларнинг бири камерунлик Мбасси Эммануэль Риккардо бўлиб, 1994 йил 17 декабрда туғилган. Амплуаси – ҳужумчи.

Иккинчи хорижлик футболчи эса туркманистонлик Шуҳрат Суюнов. Суюнов 1992 йилнинг 8 мартида туғилган. Амплуаси – ҳимоячи. Шуҳрат Суюнов 2010-2014 йилларда Ашхободнинг МТТУ клубида тўп суриб, ушбу жамоа таркибида 2014 йили ОФК президенти кубогини қўлга киритган. 2015 йилдан буён “Олтин Аср” (Ашхобод) клубида ўйнамоқда. Суюнов мазкур жамоа сафида 2015 йилги мавсумда Туркманистон чемпиони бўлиш билан бирга, Туркманистон кубоги ва суперкубоги соҳибига айланган.

Шунингдек, Шуҳрат Суюнов 2011 йилдан буён Туркманистон миллий терма жамоасида тўп суради ва шу кунгача терма жамоада 21та ўйинда майдонга тушган.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, 27 ёшли ҳимоячи 2016 йилги мавсум якунига кўра, Туркманистоннинг “энг яхши футболчиси” деб топилган.

Демак, Суюнов Туркманистоннинг энг маҳоратли ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Бундан келиб чиқадики, “лочинлар”нинг 10 январдан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинида 30 нафарга яқин маҳаллий ҳамда 15 нафар хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишади.

Легионерлар эса олдин хабар берганимиздек, Европанинг Россия, Нидерландия, Хорватия, Босния ва Герцоговина, Испания, Португалия ва Сербия, Африканинг Миср ҳамда Камерун, Осиёнинг Жанубий Корея ва Туркманистон мамлакатларидан ташриф буюришади.

Бу эса жамоанинг мураббийлар штабида танлов имконияти ҳам юқори бўлишини англатади.

Мазкур футболчилардан қайси бири “Навбаҳор” мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирса, ўша ўйинчи билан шартнома имзоланади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: Pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:52, 04.01.2020. Ўқилди: 3500 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик